Артиков Зафар Зариповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Атоуллоҳ Хўжаевнинг тараққийпарварлик ва ижтимоий-сиёсий фаолияти”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1077
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.Tar.72.07 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Хаитов Шадмон Ахмадович - тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Турсунов Равшан Нормуратович - тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Тайронов Ёқубжон Рапиқович - тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Атоуллоҳ Хўжаевнинг тараққийпарварлик ва ижтимоий-сиёсий  фаолиятини илмий жиҳатдан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Атоуллоҳ Хўжаев  Бухоро жадидчилик ҳаракатига биринчилардан бўлиб кириб келган ҳаракат йўлбошчилари Мирзо Абдувоҳид Бурҳонов (1875-1934), Мирза Сирож Ҳаким (1877-1914), Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878-1968), Абдуқодир Муҳиддинов (1892-1934), Мусо Саиджонов (1893-1937) кабилар билан бир даврда фаолият бошлаганлиги, уларнинг сафдоши эканлиги, жадидларнинг илк ташкилотлари (“Тарбияйи атфол”, Бухоро жадидлар партияси) фаолиятида иштирок қилганлиги, Истанбул таълимидан сўнг (1909–1913) Бухоро амирлигининг турли бекликларида (Қарши, Шаҳрисабз, Қоракўл, Ғузор, Чоржўй) янги усул мактаблари очиб маорифчилик ва мактабчилик ҳаракатида фаол иштирок этганлиги исботланган;
ХХ аср бошларида Атоуллоҳ Хўжаевнинг Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий жараёнлар марказида турган сиймолардан бири бўлганлиги, тараққийпарварлик ғояларини тарғиб қилиши туфайли амир томонидан икки бор ҳибсга олиниб зиндонда сақланганлиги (1915, 1917), 1917-йил апрел манифести, 1918-йил мартдаги “Колесов воқеаси” кабилар сабабли таъқиб остига олиниб, муҳожирликда (Самарқанд, Тошкент) яшашга мажбур бўлганлиги, БКП ўнг қанот оқими вакили сифатида ҳар қандай инқилоблар ва қон тўкилишларсиз, демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни амалга ошириш тарафдори эканлиги далилланган;
Атоуллоҳ Хўжаевнинг Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукуматида (1920–1924) турли лавозимларда фаолият юритганлиги, БХСР даги совет ҳукумати вакиллари (Любимов, Фонштейн ва ҳ.к.) олдига миллий армия, маҳаллий миллат вакилларидан милиция тузиш, ҳукумат ҳузуридаги “Ҳарбий трибунал”, “Особый отдел” (махсус бўлим)ни бекор қилиш, таслим бўлаётган “босмачилар”ни маҳаллий судлар ҳукмига топшириш, улардан мусодара қилинган қурол-яроғларни миллий армия ва маҳаллий милиция қўлида қолдириш каби талабларни биринчилардан бўлиб илгари сурганлиги, истиқлолчилк ҳаракти иштирокчиларини қўллаб-қувватлаганлиги рақам ва далиллар орқали исботланган;
Атоуллоҳ Хўжаевнинг “миллатчи”, “ватан хоини”, “сотқин”, “чет эл айғоқчиси”, “совет душмани” каби асоссиз айблар билан 1937-йил январда ҳибсга олиниб, 1937-йил октябрда 16 нафар сафдошлари билан бирга (“17 лар иши”) асоссиз айблар билан отувга ҳукм қилинганлиги, унинг номи оқлангунга қадар (1965-йил 2-декабр) авлодлари совет ҳукумати томонидан таъқиб ва тазйиққа олинганлиги, мустақиллик йилларида келиб ушбу шахс ҳақида тарихий ҳақиқат юзага келганлиги ҳамда унинг авлодлари ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ жиҳатлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Атоуллоҳ Хўжаевнинг тараққийпарварлик ва ижтимоий-сиёсий фаолиятини тарихий таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Атоуллоҳ Хўжаев  Бухоро жадидчилик ҳаракатига биринчилардан бўлиб кириб келган ҳаракат йўлбошчилари Мирзо Абдувоҳид Бурҳонов (1875-1934), Мирза Сирож Ҳаким (1877-1914), Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878-1968), Абдуқодир Муҳиддинов (1892-1934), Мусо Саиджонов (1893-1937) кабилар билан бир даврда фаолият бошлаганлиги, уларнинг сафдоши эканлиги, жадидларнинг илк ташкилотлари (“Тарбияйи атфол”, Бухоро жадидлар партияси) фаолиятида иштирок қилганлиги, Истанбул таълимидан сўнг (1909–1913) Бухоро амирлигининг турли бекликларида (Қарши, Шаҳрисабз, Қоракўл, Ғузор, Чоржўй) янги усул мактаблари очиб маорифчилик ва мактабчилик ҳаракатида фаол иштирок этганлиги тўғрисидагимаълумотлардан ЎзМТРК “Маҳалла” телерадиоканали ўзининг “Инсон азиз” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2024-йил 20-февралдаги 01-13-148-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда тақдим этилган лавҳалар телетомошабинларга жадидчилик ҳаракати ва унинг моҳияти ҳақида тасаввурларини бойитишга хизмат қилди. 
ХХ аср бошларида Атоуллоҳ Хўжаевнинг Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий жараёнлар марказида турган сиймолардан бири бўлганлиги, тараққийпарварлик ғояларини тарғиб қилиши туфайли амир томонидан икки бор ҳибсга олиниб зиндонда сақланганлиги (1915, 1917), 1917-йил апрел манифести, 1918-йил мартдаги “Колесов воқеаси” кабилар сабабли таъқиб остига олиниб, муҳожирликда (Самарқанд, Тошкент) яшашга мажбур бўлганлиги, БКП ўнг қанот оқими вакили сифатида ҳар қандай инқилоблар ва қон тўкилишларсиз, демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни амалга ошириш тарафдори эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан ЎзМТРК “Маҳалла” телерадиоканалида эфирга узатилган дастурларни ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2024-йил 20-февралдаги 01-13-148-сонли маълумотномаси). Кўрсатувда тақдим этилган лавҳалар телетомошабинларга Атоуллоҳ Хўжаевнинг маърифатпарварлик ҳаракати тарихида тутган ўрни, ватан тараққиёти, мустақиллиги, халқ озодлиги, демократия учун курашда қўшган ҳиссаси, илм-фан, маданиятни ривожлантиришдаги амалий ҳаракатлари ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилди.
Атоуллоҳ Хўжаевнинг Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳукуматида (1920–1924) турли лавозимларда фаолият юритганлиги, БХСР даги совет ҳукумати вакиллари (Любимов, Фонштейн ва ҳ.к.) олдига миллий армия, маҳаллий миллат вакилларидан милиция тузиш, ҳукумат ҳузуридаги “Ҳарбий трибунал”, “Особый отдел” (махсус бўлим)ни бекор қилиш, таслим бўлаётган “босмачилар”ни маҳаллий судлар ҳукмига топшириш, улардан мусодара қилинган қурол-яроғларни миллий армия ва маҳаллий милиция қўлида қолдириш каби талабларни биринчилардан бўлиб илгари сурганлиги, истиқлолчилк ҳаракти иштирокчиларини қўллаб-қувватлаганлиги ҳақидаги маълумотлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятида кенг қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 12-августдаги 194-сонли маълумотномаси). Натижалар музейда жадидлар билан боғлиқ турли кўргазмалар қилишда ҳамда фондни Атоуллоҳ Хўжаев фаолиятига доир маълумотлар билан бойитишга хизмат қилди.
Атоуллоҳ Хўжаевнинг “миллатчи”, “ватан хоини”, “сотқин”, “чет эл айғоқчиси”, “совет душмани” каби асоссиз айблар билан 1937-йил январда ҳибсга олиниб, 1937-йил октябрда 16 нафар сафдошлари билан бирга (“17 лар иши”) асоссиз айблар билан отувга ҳукм қилинганлиги, унинг номи оқлангунга қадар (1965-йил 2-декабр) авлодлари совет ҳукумати томонидан таъқиб ва тазйиққа олинганлиги, мустақиллик йилларида келиб ушбу шахс ҳақида тарихий ҳақиқат юзага келганлиги ҳамда унинг авлодлари ҳақидаги маълумотлар Бухоро давлат университети тузилмасидаги  Қатағон қурбонлари хотираси музейини бойитишда ва белгиланган дастурларини бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 12-августдаги 194-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей экспонатларини бойишида, қолаверса, музейга ташриф буюрадиган ёшлар, талабалар ҳамда тарихга қизиқувчилар учун яна бир қатағонга учраган давлат арбобининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қўшимча манба сифатида хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish