Хушназарова Махзуна Гуламджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини оширишда ҳунармандчилик маҳсулотларидан самарали фойдаланиш (Тошкент шаҳри мисолида)”. 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3386 .
Илмий раҳбар: Алиева Махбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/10.12.2019.I.16.01 
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Алимова Гузал Алишеровна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини оширишда ҳунармандчилик маҳсулотларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маданий-креатив туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни саёҳатчиларнинг туризм обектга ташрифи давомида миллий-тарихий анъаналар, минтақавий маданият, урф-одатлар ва маданий меросни намойиш этувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари, эсдалик совғалари, сувенирлар, ноёб, эксклюзив маҳсулотларини яратиш жараёнларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш орқали туризм салоҳиятни ошириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
туризм саёҳат давомида маҳаллий ҳунармандлар билан бевосита мулоқот, жонли тажриба ва маҳсулот хариди имконини берувчи, ҳунармандчиликни миллий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида намоён этувчи “Ҳандиcрафт Wалкинг Тоур” форматида Тошкент шаҳрининг “Хасти Имом – Эски шаҳар – Сузук ота – Абулқосим мадрасалари ҳунармандлар маскани” йўналишида “ҳунармандчилик турларини” ташкил этиш таклифи асосланган;
Тошкент шаҳри ҳунармандчилик салоҳияти асосида “меросий истеъмол тузилмаси”ни туризм иқтисодиётига интеграция қилиш орқали ҳунармандчилик маҳсулотларини иқтисодий айланмага самарали жалб этиш модели ҳунармандчилик фаолиятини ҳудудий брендлаш, туризм хизматлар билан уйғунлаштириш ва истеъмол бозорларини диверсификатсиялаш орқали янги консептуал ёндашув асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон иқтисодиётида туризм тармоғи билан ҳунармандчиликнинг интеграциялашувининг барқарор ўсишга таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида мамлакатда ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини оширишда ҳунармандчилик маҳсулотларидан самарали фойдаланиш (Тошкент шаҳри мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “маданий-креатив туризм” тушунчасининг иқтисодий мазмуни саёҳатчиларнинг туристлик обектга ташрифи давомида миллий-тарихий анъаналар, минтақавий маданият, урф-одатлар ва маданий меросни намойиш этувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари, эсдалик совғалари, сувенирлар, ноёб, эксклюзив маҳсулотларини яратиш жараёнларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш орқали туризм салоҳиятни ошириш жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ илмий назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Халқаро туризм менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм салоҳиятни оширишда ҳунармандчилик маҳсулотларидан самарали фойдаланиш, ҳунармандчилик маҳсулотлари орқали туризмни ривожлантириш, туристларга ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш жиҳатидан назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
туризм саёҳат давомида маҳаллий ҳунармандлар билан бевосита мулоқот, жонли тажриба ва маҳсулот хариди имконини берувчи, ҳунармандчиликни миллий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида намоён этувчи “Ҳандиcрафт Wалкинг Тоур” форматида Тошкент шаҳрининг “Хасти Имом – Эски шаҳар – Сузук ота – Абулқосим мадрасалари ҳунармандлар маскани” ё‘налишида “ҳунармандчилик турларини” ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги ПФ-102-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қовмитасининг 2025-йил 27-май 03-10-17-4466-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ҳунармандчилик турларини” ташкил этиш орқали туризм саёҳат давомида сайёҳларнинг маҳаллий ҳунармандлар билан бевосита мулоқот, жонли тажриба ва маҳсулот хариди имкони яратилган;
Тошкент шаҳри ҳунармандчилик салоҳияти асосида “меросий истеъмол тузилмаси”ни туризм иқтисодиётига интеграция қилиш орқали ҳунармандчилик маҳсулотларини иқтисодий айланмага самарали жалб этиш модели ҳунармандчилик фаолиятини ҳудудий брендлаш, туризм хизматлар билан уйғунлаштириш ва исте’мол бозорларини диверсификатсиялаш орқали янги консептуал ёндашув асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июлдаги ПФ-91-сон “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган чора-тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қовмитасининг 2025-йил 27-май 03-10-17-4466-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳунармандчилик маҳсулотларини иқтисодий айланмага самарали жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режаларини амалга ошириш имкони яратилган.
Ўзбекистон иқтисодиётида туризм тармоғи билан ҳунармандчиликнинг интеграциялашувининг барқарор ўсишга таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида мамлакатда ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июлдаги ПФ-91-сон “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўрсатилган чора-тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қовмитасининг 2025-йил 27-май 03-10-17-4466-сонли  ма’лумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон иқтисодиётида туризм тармоғи билан ҳунармандчилик фаолиятининг истиқболдаги ривожланишини таъминлашда асосий фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish