Исаев Аслиддин Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари беришнинг самарадорлиги масалалари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt2762
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари беришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектлари томонидан камбағал оила аъзоларини иш билан таъминланган ҳамда муайян мидордаги ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, мазкур ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида белгилаш таклиф этилган;
юридик шахслар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш, шамол ва бошқалар) бўйича ўрнатиладиган қурилмаларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш орқали мазкур фаолиятни рағбатлантириш ҳамда молиявий маблағ билан таъминлашни енгиллаштириш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларининг экспортдан олинадиган даромадларини ноль даражали фоиз миқдоридаги ставкага тушириш асосида экспорт қилувчи корхоналар маҳсулотлари (хизматлари) рақобатбардошлигини кучайтириш ва уларнинг ташқи бозорларда фаол иштирокини рағбатлантириш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини “юқори”, “ўрта”, “қониқарли” ва “қуйи” барқарорлик рейтинги тоифаларига ажратилишини кўзда тутувчи “барқарорлик рейтинги” индикаторларини ҳисобга олиш асосида солиқ имтиёзлари бериш жараёнини янада тизимли ва мақсадли ташкил этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари беришнинг самарадорлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тадбиркорлик субъектлари томонидан камбағал оила аъзоларини иш билан таъминланган ҳамда муайян мидордаги ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, мазкур ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги 27/2-05912-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш ва иқтисодий имкониятлардан кенг оммани фойдаланишини рағбатлантиришга қаратилган;
юридик шахслар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш, шамол ва бошқалар) бўйича ўрнатиладиган қурилмаларни мол-мулк ва ер солиғидан озод этиш орқали мазкур фаолиятни рағбатлантириш ҳамда молиявий маблағ билан таъминлашни енгиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги 27/2-05912–сонли далолатномаси). Бунинг натижасида мазкур имтиёз ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлар ихтиёрида йилига 53,4 млрд.сўм маблағ қолдириш имкони яратилган;
тадбиркорлик субъектларининг экспортдан олинадиган даромадларини ноль даражали фоиз миқдоридаги ставкага тушириш асосида экспорт қилувчи корхоналар маҳсулотлари (хизматлари) рақобатбардошлигини кучайтириш ва уларнинг ташқи бозорларда фаол иштирокини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2023 йил 6 январдаги 21-01073–сонли далолатномаси). Мазкур таклиф бир томондан, экспорт салоҳиятини юксалтириши, иккинчи томондан эса ички иқтисодий шароитда тармоқлараро кооперацияни рағбатлантиришга хизмат қилган;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини “юқори”, “ўрта”, “қониқарли” ва “қуйи” барқарорлик рейтинги тоифаларига ажратилишини кўзда тутувчи “барқарорлик рейтинги” индикаторларини ҳисобга олиш асосида солиқ имтиёзлари бериш жараёнини янада тизимли ва мақсадли ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги 27/2-05912–сонли далолатномаси). Ушбу таклиф натижасида имтиёзлар айни пайтда иқтисодий ўсишни рағбатлантирадиган ва давлат бюджетини барқарорлаштирадиган корхоналарга йўналтириш имкони яратилган.