Бекчанов Фахриддин Атабековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3806.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилов Илҳом Сайтқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АКТ соҳасидаги корхоналари ҳисоб сиёсатида даромадларни шакллантиришда 9030-“Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётининг таркибида 9031-“Овозли қўнғироқлар даромадлари”, 9032-“Мобил интернет хизматлари даромадлари”, 9033-“Роуминг ва халқаро қўнғироқлар даромадлари”, 9034-“Виртуал серверларни ижарага беришдан даромадлар”, 9035-“Архивлаш ва маълумотларни сақлаш хизматлари даромадлари”, 9036-“ВПН ва корпоратив булутли хизматлардан даромадлар”, 9037-“Телевидение обуналаридан даромадлар”, 9038-“Телевидение реклама хизматларидан даромадлар” ва 9039-“Қўшимча хизматлардан даромадлар” субсчётларини киритиш асосида АКТ соҳасидаги корхоналарида даромадлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш асосланган;
АКТ соҳасидаги корхоналарда харажатларни ҳисобга олиш бўйича 9130-“Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи” счётининг таркибида 9131-“Мобил алоқа тармоғи техник харажатлари”, 9132-“Мобил алоқа ускуналарининг амортизацияси”, 9133-“Виртуал серверларни ижарага бериш харажатлари”, 9134-“Архивлаш ва маълумотларни сақлаш харажатлари”, 9135-“ВПН ва корпоратив булутли хизматлар харажатлари”, 9136-“Телевидение обуналари харажатлари”, 9137-“Телевидение тармоғи техник харажатлари” ва 9138-“Интернет ускуналарининг амортизацияси ва инфратузилмаси харажатлари” субсчётларини киритиш асосида АКТ соҳасидаги корхоналарида харажатлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш асосланган;
молиявий натижалар аудитини амалга оширишда юзага келадиган хатоларни тизимли баҳолашда “Типик хатолар классификатори ва уларни олдини олиш учун махсус профилактика дастури”ни ишлаб чиқиш орқали АКТ корхоналарида аудит самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси таркибидаги АКТ корхоналарининг сотиш ҳажмлари ва истеъмол қилинадиган ресурсларни иқтисодий-математик моделлаштириш ва чизиқли дастурлаш усулларидан фойдаланган ҳолда оптималлаштириш асосида 2027 йилга қадар фойдани кўпайтириш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
АКТ соҳасидаги корхоналари ҳисоб сиёсатида даромадларини шакллантиришда 9030-“Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётининг таркибида 9031-“Овозли қўнғироқлар даромадлари”, 9032-“Мобил интернет хизматлари даромадлари”, 9033-“Роуминг ва халқаро қўнғироқлар даромадлари”, 9034-“Виртуал серверларни ижарага беришдан даромадлар”, 9035-“Архивлаш ва маълумотларни сақлаш хизматлари даромадлари”, 9036-“ВПН ва корпоратив булутли хизматлардан даромадлар”, 9037-“Телевидение обуналаридан даромадлар”, 9038-“Телевидение реклама хизматларидан даромадлар” ва 9039-“Қўшимча хизматлардан даромадлар” субсчётларини киритиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024 йил 15октябрдаги 08/133-сонли, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти нинг 2024-йил 30 ноябрдаги 178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АКТ соҳасидаги корхоналари ҳисоб сиёсатида янги субсчётлар ҳисобини юритиш орқали даромадларнинг мақсадли таҳлили ва оптимал тақсимоти таъминланиб, умумий самарадорлигини оширишга ёрдам берган ва ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши орқали молиявий ҳисоботларда шаффофлик ва ишончлилик таъминлаш имкони яратилган;
АКТ соҳасидаги корхоналари ҳисоб сиёсатида харажатларни ҳисобга олишда 9130-“Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи” счётининг таркибида 9131-“Мобил алоқа тармоғи техник харажатлари”, 9132-“Мобил алоқа ускуналарининг амортизацияси”, 9133-“Виртуал серверларни ижарага бериш харажатлари”, 9134-“Архивлаш ва маълумотларни сақлаш харажатлари”, 9135-“ВПН ва корпоратив булутли хизматлар харажатлари”, 9136-“Телевидение обуналари харажатлари”, 9137-“Телевидение обуналари харажатлари” ва 9138-“Интернет ускуналарининг амортизацияси ва инфратузилмаси харажатлари” субсчётларини киритиш бўйича таклифи “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024 йил 15октябрдаги 08/133-сонли, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти нинг 2024-йил 30 ноябрдаги 178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АКТ соҳасидаги корхоналар ҳисоб сиёсатида аналитик субсчётларга ўтиш механизми хизмат турларига қараб харажатларни деталлаштириш ва уларни ҳисобга олишни енгиллаштирган ва харажатларни бошқариш тизимини яхшилаш, молиявий ҳисоботларни шаффоф қилиш ва самарадорликни ошириш имкони яратилган;
молиявий натижалар аудитини амалга оширишда юзага келадиган хатоларни тизимли баҳолашда “Типик хатолар классификатори ва уларни олдини олиш учун махсус профилактика дастури”ни ишлаб чиқиш орқали АКТ корхоналарида аудит самарадорлигини ошириш таклифи “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024 йил 15октябрдаги 08/133-сонли, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти нинг 2024-йил 30 ноябрдаги 178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АКТ корхоналарида молиявий натижалар аудитининг самарадорлигини ошириш, хато хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда корхонанинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлаш учун асос яратилган;
“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси таркибидаги АКТ корхоналарининг сотиш ҳажмлари ва истеъмол қилинадиган ресурсларни иқтисодий-математик моделлаштириш ва чизиқли дастурлаш усулларидан фойдаланган ҳолда оптималлаштириш асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган фойдани кўпайтириш прогноз кўрсаткичлари “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024 йил 15октябрдаги 08/133-сонли, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти нинг 2024-йил 30 ноябрдаги 178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АКТ корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва келгуси стратегик режаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратилган.