Абдурахманова Муқаддас Тохтасиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти тизимини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида)”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Касимов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Карриева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Матлуба Нематовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорт тизимини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти соҳасида таъсир этувчи иқтисодий ва ташкилий омилларнинг таъсир даражасини аниқлаш ҳамда соҳанинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи индикаторлар тизимининг меъёрий ва чегаравий қийматларини меъёрлаштирилган кўрсаткичлар ва интеграл баҳолаш услуби асосида белгилаш орқали темир йўл транспортида ташув хизматлари таннархини пасайтириш чегараси (Чт/х ≤ 20%) асосланган; 
темир йўл транспортида экологик-иқтисодий хавфсизлик даражаси интеграл индекс индикаторлари, уларнинг вазнлари ва балларини ҳисобга олган ҳолда “жуда хавфли ҳолат” (0-30), “хавфли ҳолат” 
(31-50), “барқарор ҳолат” (51-70), “эко-иқтисодий хавфсизлик таъминланган ҳолат” (71-90), “ЭСГ талабларига тўлиқ мос ҳолат” (91-100) шкалаларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспортини давлат томонидан тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий, молиявий ва давлат-хусусий шериклик йўналишлари бўйича уйғунлаштирилган интеграциялашган механизмини такомиллаштириш орқали давлат-хусусий шерикликда хусусий инвестиция (Ухи > 30%) ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари (УҚТЕ ≤ 20%)нинг улушлари миқдорий қийматлари асосланган;
“Яшил темир йўл кластерлари”ни шакллантиришнинг ўнта йўналишни ўз ичига олган интеграциялашган модели ЭСГ ва “Греен КПИ” тизимлари орқали тармоқда энергия тежамкорлик даражаси 25% гача ошириш, углерод чиқиндиларини 30-35% гача камайтиришни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти тизимини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти соҳасида таъсир этувчи иқтисодий ва ташкилий омилларнинг таъсир даражасини аниқлаш ҳамда соҳанинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи индикаторлар тизимининг меъёрий ва чегаравий қийматларини меъёрлаштирилган кўрсаткичлар ва интеграл баҳолаш услуби асосида белгилаш орқали темир йўл транспортида ташув хизматлари таннархини пасайтириш чегараси (Чт/х ≤ 20%) ни белгилаш бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 30-майдаги 03/2119-25-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали соҳада кузатилаётган муаммолар ва салбий тенденсияларни ўз вақтида аниқлашга ҳамда уларни бартараф этиш учун мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини яратган;
темир йўл транспортида экологик-иқтисодий хавфсизлик даражаси интеграл индекс индикаторлари, уларнинг вазнлари ва балларини ҳисобга олган ҳолда “жуда хавфли ҳолат” (0-30), “хавфли ҳолат” (31-50), “барқарор ҳолат” (51-70), “эко-иқтисодий хавфсизлик таъминланган ҳолат” (71-90), “ЭСГ талабларига тўлиқ мос ҳолат” (91-100) шкалаларини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 30-майдаги 03/2119-25-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорти экологик-иқтисодий хавфсизлик даражасининг интеграл индекси 30,8 га тенглиги аниқланган;
темир йўл транспортини давлат томонидан тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий, молиявий ва давлат-хусусий шериклик йўналишлари бўйича уйғунлаштирилган интеграциялашган механизмини такомиллаштириш орқали давлат-хусусий шерикликда хусусий инвестиция (Ухи > 30%) ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари (УҚТЕ ≤ 20%)нинг улушлари миқдорий қийматлари асослаш бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 30-майдаги 03/2119-25-сонли маълумотномаси). Ушбу механизмнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кутилаётган хавфларни олдини олиш ва унинг таъсирчанлигини 10-15 фоизга камайтириш имкони яртилган;
“Яшил темир йўл кластерлари”ни шакллантиришнинг ўнта йўналишни ўз ичига олган интеграциялашган модели ЭСГ ва “Греен КПИ” тизимлари орқали тармоқда энергия тежамкорлик даражаси 25% гача ошириш, углерод чиқиндиларини 30-35% гача камайтиришни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 30-майдаги 03/2119-25-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транспорт соҳасида халқаро талабларга мослашиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ЭСГ принципларини жорий қилиш орқали моделнинг умумий самарадорлиги 35,5% га ошиши мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish