Раҳматуллаев Жасурбек Негматуллаевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошканинг (Соланум туберосум Л.) гермоплазмаларидан фойдаланган ҳолда ултра эртапишар навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1518.
Илмий раҳбар: Низомов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: картошканинг (Соланум туберосум Л.) “Тошкент эртагиси” нави (НАП 20200057).
II. Тадқиқотнинг мақсади Картошканинг жаҳон генофонди намуналарини комплекс ўрганиш асосида, республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос эртапишар, туганагининг товарбоплик ва ҳосилдорлик хусусиятлари юқори навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
картошканинг 25 та нав намуналарининг морфобиологик ва хўжалик белгилари бўйича комплекс ўрганиш ва олинган натижалар таҳлил асосида маълумотлар ахборот базаси яратилган;
географик келиб чиқиши турлича бўлган картошка коллекцион намуналаридан эртапишар, ҳосилдор, айрим ташқи муҳит омилларига бардошли бошланғич манбалар ажратиб олинган; 
картошканинг ажратиб олинган нав намуналаридан аналитик селекция асосида республиканинг турли иқлим шароитига мос, эртапишар, серҳосил “Тошкент эртагиси” нави яратилган;
янги яратилган картошканинг “Тошкент эртагиси” навининг ўсиши, ривожланиши ҳамда асосий қимматли-хўжалик белгилари таҳлил қилинган ҳолда навдорлиги юқори бирламчи уруғликлари кўпайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Картошканинг (Соланум туберосум Л.) гермоплазмаларидан фойдаланган ҳолда ултра эртапишар навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Аналитик селекция усулида яратилган ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2022 йил 30 ноябрда НАП20200057 рақамли патентланган картошканинг  янги “Тошкент эртагиси” нави Самарқанд вилоятида 1,9 га ва Андижон вилоятида 6,8 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-03-129-сон маълумотномаси). Натижада Республика миқёсида сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида картошканинг эртапишар ва ҳосилдор “Тошкент эртагиси” навини етиштиришга эришилган;
Картошканинг янги “Тошкент эртагиси” нави 2024 йилда Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманидаги “Маттитош Аслам” фермер хўжалигида 0,3 гектар, “Туроб бобо” фермер хўжалигида 0,25 гектар, “Фотима-Зухра Асилбек” фермер хўжалигида 0,35 гектар, “Семруғ Рахнамо” фермер хўжалигида 0,4 гектар, “Зарафшон” фермер хўжалигида 0,6 гектар, жами 1,9 гектар майдонга феврал ойининг учинчи декадасида 70х25 см схемада экиш билан жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-03-129-сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектар майдондан ўртача 26-28 тонна ҳосил олишга эришилган;
Андижон вилояти, Андижон туманида картошканинг янги “Тошкент эртагиси” нави “Эколклин Анд” фермер хўжалигида 0,5 гектар, “Уруғчи” фермер хўжалигида 0,4 гектар, “Мирза уруғчи элита” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Давр” фермер хўжалигида 0,8 гектар, Жалақудуқ тумани “Азизбек” фермер хўжалигида 0,8 гектар, “Қобилжонинг кўркам даласи” фермер хўжалигида 0,7 гектар, “Чашма файз барака ерлари” фермер хўжалигида 0,6 гектар, Қўрғонтепа тумани “Тараққиёт юксак мақсади” фермер хўжалигида 0,6 гектар, “Моҳира дурдонаси фермер хўжалигида 0,7 гектар, “Тараққиёт” фермер хўжалигида 0,7 гектар, жами 6,8 гектар майдонга март ойининг биринчи декадасида 70-25 см схемада экиш асосида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-03-129-сон маълумотномаси). Натижада Андижон вилояти фермер хўжаликлари томонидан гектаридан ўртача  ҳисобда 26-28 тонна ҳосил олишга эришилган;
“Тошкент эртагиси” навидан юқорида кўрсатилган схемада ва муддатда экиб, ундан юқори ҳосил олиш мумкинлиги илмий асослаб берилган ва Самарқанд ва Андижон вилоятлари фермер хўжаликларида жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 05/06-03-129-сон маълумотномаси). Натижада мазкур навни фермер хўжаликларида экишдан 22,4-25,6 млн сўм соф даромад олишга, бошқа хориж картошка нав намуналарига нисбатан ўртача ҳосилдорлик 24% гача юқори бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish