Оспанов Асемхан Кадирхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пўлати ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг насл ва маҳсулдорлик хусусиятлари”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx877
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Газиев Адхам, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бойматов Отабек Сабохиддин ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Пўлати ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг наслдорлик ва маҳсулдорлик салоҳиятини ошириш ҳамда мақсадга мувоффиқ ранг-барангликдаги қўзилар олиш салмоғини кўпайтириш йўлларини аниқлаш тадқиқот мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоқ зот типига мансуб пўлати сур ранг-барангликдаги қоракўл қўйларининг насл ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари комплекс равишда ўрганилиб, уларнинг намоён бўлиш даражалари аниқланган;
пўлати сур ранг-барангликдаги қўйлар авлодларида ушбу ранг-барангликнинг намоён бўлишини 73,7 фоизгача етказиш имкониятлари аниқланган; 
пўлати ранг-барангликдаги қўчқорларда белгиларни наслга мустаҳкам ўтказа олиши ҳисобига гомоген жуфтлашдан олинган авлодларда сур рангининг аъло даражада ифодаланиши 22,8% га етиши аниқланган; 
пўлати ранг-барангликдаги қўчқорларда гул кўрсаткичларининг наслга мустаҳкам берилиши ҳисобига гомоген жуфтлашдан олинган авлодларнинг 12,3% элита ва 57,9% биринчи синфга эга бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пўлати ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг насл ва маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
пўлати ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг ирсиятини турли жуфтлаш вариантлари бўйича баҳолаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Чори сурчи” фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 28-декабрдаги 33/01-05-1138-сон маълумотномаси). Натижада пўлати ранг-барангликдаги қўйларни гомоген жуфтлашдан олинган авлодларда ранг-барангликнинг ирсийланиши 73,7% ни, сур рангининг аъло ифодаланиши 22,8% ни, элита синфига мансуб қўзилар 12,3% ни ва 57,9% биринши синфга эга бўлиши аниқланиб, 1 дона қоракўл терисини сотишдан олинган даромод 19,2 минг сўмга кўпайиб, рентабеллик даражаси 8,4 фоизга ошган.
пўлати ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг қоракўл тери хусусиятларини ва насл салоҳиятини ошириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани “Қоракўлчилик илмий-наслчилик тажриба станцияси”да жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 28-декабрдаги 33/01-05-1138-сон маълумотномаси). Натижада пўлати ранг-барангликдаги қоракўл қўйларини гомоген жуфтлашдан олинган авлодларда элита синфига мансуб қўзилар 11,6% ни ва 58,2% биринчи синфга эга бўлиши аниқланиб, 1 дона қоракўл тери етиштиришдан олинган соф фойда 18,5 минг сўмга, рентабеллик даражаси эса ранг-баранглик кесимида 8,0 фоизга ошган.
пўлати сур ранг-барангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг биологик, насл ва маҳсулдорлик салоҳиятини ошириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Амиробод сури” фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 28-декабрдаги 33/01-05-1138-сон маълумотномаси). Натижада пўлати сур қоракўл қўйларидан 1 дона қоракўл тери етиштиришдан олинган соф фойда 18,0 минг сўмга, рентабеллик даражаси эса ранг-баранглик кесимида 7,8 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish