Астанкулов Азамат Фархатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ зот типига мансуб қамар рангбарангликдаги қоракўл қўйларнинг био-маҳсулдорлик хусусиятларини такомиллаштириш”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx1158
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Соатов Уткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хатамов Асрор Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ типига мансуб қамар рангбарангликдаги қоракўл қўйларининг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш асосида ушбу рангбарангликдаги қўзилар олиш салмоғини кўпайтириш усулларини илмий жиҳатдан асослаш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор турли вариациялардаги қамар рангбарангликдаги қоракўл қўзиларнинг конституция типи, мустаҳкам типга эга қизил қамар қўзилар, очиқ қамарга нисбатан 5,8 % га ва қора қамарга нисбатан 12 % га юқори бўлиши аниқланди ва конституция типларининг шаклланиши қамар рангбарангликдаги қўзиларнинг тери сифатига боғлиқлиги аниқланган;
турли вариациядаги қамар рангбарангликдаги қўйларнинг тирик вазн кўрсаткичлари янги туғилган даврда қора қамар бирмунча йирикроқ бўлиб, очиқ қамарга нисбатан 0,15 кг. га ва қизил қамарга нисбатан 0,25 кг. га устунлик қилиб фарқланган бўлсада ёш динамикасида дағал конституцияли ҳайвонлар салмоғи юқори бўлиши ҳисобига 18 ойликда кўрсаткичлар тенглашиши аниқланган;
Қамар рангбарангликдаги қоракўл қўйларнинг жун маҳсулдорлиги уларнинг қирқим муддатига боғлиқ бўлиб, баҳорги жун маҳсулдорлиги кузги жун маҳсулдорлигидан юқори бўлиб, очиқ қамарда 191,2, қизил қамарда 183,7 ва қора қамарда 178,1 граммга устунлик қилганлиги аниқланган;
қизил қамар вариацияларидаги қўзилар терисида рангбарангликнинг ифодаланиши, ялтироқлиги ва бир текислилик кўрсаткичлари юқори бўлиши сабабли бошқа вариацияларга нисбатан иқтисодий жиҳатдан 20,0-40,0% самарали бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон шароитида қамар рангбарангликдаги қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қорақалпоқ сур қамар қоракўл қўйларининг “қўзи айириш” давридан бошлаб яйлов шароитида ёш қўзиларни семиртириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани қоракўлчиликка ихтисослашган “Нуртилек қараозек” фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги № 33/01-05-11 сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ сур қамар қоракўл қўйларининг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, селекциялаш имкониятларини ошириш усулларини қўллаш натижаларига кўра, асосан қамар вариациялари кесимида гўшт ишлаб чиқариш рентабеллик даражаси қизил қамарда 69,9 %, очиқ қамарда эса 62,9 % ва қора қамарда бўлса, 56,9 % ни ташкил қилган.
қамар сур терилар миқдорини ошириш ва улардан наслчилик ишларида самарали фойдаланиш усули Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани қоракўлчиликка ихтисослашган «ҚР Қоракўл уюшмаси қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станцияси»да жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги № 33/01-05-11 сон маълумотномаси). Натижада қоракўл сур қамар қўйларининг био-маҳсулдорлик хусусиятларини мажмуавий тадқиқот қилиш борасидаги олинган натижалар сур қамар териларининг рентабеллик даражаси қизил қамарда 73,3 %, очиқ қамарда 53,3 % ни ва қора қама эса, 33,3 %-ни ташкил қилган.
қимматли қизил қамар терилар миқдорини ошириш ва улардан самарали усули Қорақалпоғистон Республикаси Элликқала тумани қоракўлчиликка ихтисослашган “Сҳори сурчи” фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 7-январдаги №33/01-05-11 сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ сур қамар қоракўл қўйларининг “қўзи айириш” давридан бошлаб яйлов шароитида ёш қўзиларни семиртириш тажрибалари жорий қилиниб, натижада хўжалик иқтисодий жиҳатдан 6-7 % га ошишига эришилган.