Вахобова Нигина Анорбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 фонида ривожланган марказий асаб тизими зарарланишида нейромедиатор тизимлари фаолияти бузилишининг аҳамияти», 03.00.01 – Биокимё, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1846.
Илмий раҳбарлар: Иноятова Фируза Хидоятовна, биология фанлари доктори, профессор; Рахматуллаева Гулнора Қутпитдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайбулина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан боғлиқ марказий асаб тизимининг зарарланишида нейромедиатор тизимлари фаолияти бузилишининг хусусиятларини аниқлаш, ҳамда постковид синдромининг клиник-неврологик белгилари билан нейроиммунологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 ўтказган инсонларда нейроспецифик оқсиллар (NF-200, GFAP, S100β, МBP, VGCC)га қарши IgG синфига мансуб нейротроп аутоантитаначалар профилидаги ўзгаришлар фаол нейродегенератив жараённи эрта ташхислаш, постковид неврологик бузилишларнинг тикланиш даражасини прогнозлаш ва нейротроп терапияни танлашда аҳамиятли эканлиги асосланган;
COVID-19 ўтказган инсонларда ацетилхолин рецепторлари, глутамат рецепторлари, дофамин рецепторлари, серотонин рецепторлари, ГАМК рецепторлари, опиат μ-рецепторлари ва β-эндорфинга қарши IgG синфига мансуб нейротроп аутоантитаначалар профилидаги ўзгаришлар нейромедиатор тизимларни дисфункциясини аниқлаш ва нейромедиаторлар дисбалансининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал даволаш тактикасини танлашда аҳамиятли эканлиги асосланган;
COVID-19 ўтказган инсонларда когнитив бузилишлар ва анти-NF200 аутоантитаначаларнинг қон зардобидаги миқдорининг аномал ўзгариши, шунингдек, патологик чарчоқ ва ГАМК рецепторларига нисбатан аутоантитаначаларнинг қон зардобидаги миқдорининг аномал ўзгариши ўртасида сезиларли мусбат корреляцион боғлиқлик аниқланган;
коронавирус инфекциясининг кечки неврологик асоратларини эрта ташхислашда нейротроп аутоантитаначалар профилини текшириш усулининг юқори сезгирлиги (86%) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 билан боғлиқ марказий асаб тизимининг зарарланишида нейромедиатор тизимлари фаолияти бузилишининг хусусиятларини аниқлаш, ҳамда постковид синдромининг клиник-неврологик белгилари билан нейроиммунологик ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган инсонларда нейроспецифик оқсиллар (NF-200, GFAP, S100в, МBP, VGCC)га қарши IgG синфига мансуб нейротроп аутоантитаначалар профилидаги ўзгаришлар фаол нейродегенератив жараённи эрта ташхислаш, постковид неврологик бузилишларнинг тикланиш даражасини прогнозлаш ва нейротроп терапияни танлашда аҳамиятли эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси томонидан 2022 йил 21 ноябрда 8н-р/1305-сон билан тасдиқланган «COVID-19 билан aссоцирланган марказий асаб тизими зарарланишини клиник-лаборатор ташхислаш» ва 2022 йил 24 ноябрда 8н-р/1373-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг кечки неврологик асоратларини нейротроп аутоантитаначалар ёрдамида прогнозлаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган.  Мазкур таклиф Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 14.10.2023 йилдаги 6-сон, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 2-сон оилавий поликлиникаси бўйича 03.01.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 25.06.2024 йилдаги 7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари COVID-19 ўтказган инсонларда кечки неврологик асоратлар ривожланишини эрта ташхислаш ва прогнозлаш, шунингдек, нейродегенератив жараённинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда даволашни оптималлаштиришга йўналтирилган. Бундай ёндашув COVID-19 ўтказган инсонларнинг когнитив салоҳиятини сақлаб қолиш, руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш, ақлий меҳнат самарадорлигини оширишга ёрдам беради, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 312500 сўм бюджет маблағлари постковид синдромли беморларда ҳар бир алоҳида ҳолатда фаол нейродегенератив жараённинг мавжудлиги фактини аниқлаган ҳолда нейротроп терапияни асослаш орқали нисбатан оғирроқ асоратлар ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 ўтказган инсонларда ацетилхолин рецепторлари, глутамат рецепторлари, дофамин рецепторлари, серотонин рецепторлари, ГАМК рецепторлари, опиат м-рецепторлари ва в-эндорфинга қарши IgG синфига мансуб нейротроп аутоантитаначалар профилидаги ўзгаришлар нейромедиатор тизимларни дисфункциясини аниқлаш ва нейромедиаторлар дисбалансининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал даволаш тактикасини танлашда аҳамиятли эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва таълим бошқармаси томонидан 2022 йил 21 ноябрда 8н-р/1305-сон билан тасдиқланган «COVID-19 билан aссоцирланган марказий асаб тизими зарарланишини клиник-лаборатор ташхислаш» ва 2022 йил 24 ноябрда 8н-р/1373-сон билан тасдиқланган «Коронавирус инфекциясининг кечки неврологик асоратларини нейротроп аутоантитаначалар ёрдамида прогнозлаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бўйича 14.10.2023 йилдаги 6-сон, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 2-сон оилавий поликлиникаси бўйича 03.01.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 25.06.2024 йилдаги 7-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жорий қилинган тадқиқот натижалари COVID-19 ўтказган инсонларда кечки неврологик асоратлар ривожланишини эрта ташхислаш ва прогнозлаш, шунингдек, нейромедиатор тизимлари дисбаланси хусусиятини ҳисобга олган ҳолда даволашни оптималлаштиришга йўналтирилган. Бундай ёндашув COVID-19 ўтказган инсонларнинг когнитив салоҳиятини сақлаб қолиш, руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш, ақлий меҳнат самарадорлигини оширишга ёрдам беради, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 312500 сўм бюджет маблағлари постковид синдромли беморларда нейромедиаторлар дисбалансининг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда превентив даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали янада оғирроқ асоратлар ривожланишининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;

Yangiliklarga obuna bo‘lish