Кубаев УлуғБек Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг виртуал таълим муҳитда 3Д моделларни яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4PhD/Ped 8761. 
Илмий раҳбар: Мамаражабов  Мирсалим Элмурзаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика  университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
 Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Уразметова Шоира Авазметовна, педагогика фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг виртуал таълим муҳитида 3Д моделлар яратиш компетентлигини  дастурий таъминот асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш боʻйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
виртуал таълим муҳитида 3Д моделларини яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари Wеб-квест, интерактив симуляция ва виртуал реаллик (ВР) усулларидан фойдаланишда сунъий интеллект воситасида талабаларнинг ижодий ва аналитик тафаккурни ривожлантириш ҳамда ўзлаштирилган билимларни рақамли таълим платформасига трансформациялаш асосида аниқланган;
талабаларга 3Д моделларини яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини ошириш методикаси Блендер, 3Д Мах Студио, СкетчУп дастурий таъминотлардан фойдаланиш, симуляция, динамик моделлаштириш ва виртуал муҳитда реал вақтда рендер қилиш имкониятларини интегративлик тамойилларига мослаштириш ҳамда виртуал дарс материалларини ҳамкорликда ишлаш ва тескари алоқа ўрнатиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар учун 3Д моделлаштириш компетентлигини ривожлантириш модели виртуал ва кенгайтирилган реаллик (ВР/АР) платформаларининг интегратив ва технологик талабларига мобил моделлаштириш ҳамда талабаларда медиасаводхонлик ва виртуал муҳитда ишлаш кўникмаларини ёруғлик ва рендерлаш манбаларини танлаш асосида такомиллаштирилган;
3Д моделлаштиришни яратиш методикаси самарадорлиги виртуал реаллик ва кенгайтирилган реаллик муҳитида симулация технологияларини талабаларнинг ахборот ва технологик компетентлигини ошириш, жорий этиш ҳамда виртуал муҳитда лойиҳалаш жараёнларининг ички интеграцияси ва реал вақтда ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида электрон таълим муҳитида БИМ технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
виртуал таълим муҳитида 3Д моделларини яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари Wеб-квест, интерактив симуляция ва виртуал реаллик (ВР) усулларидан фойдаланишда сунъий интеллект воситасида талабаларнинг ижодий ва аналитик тафаккурни ривожлантириш ҳамда ўзлаштирилган билимларни рақамли таълим платформасига трансформациялаш асосида аниқлашга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетинг 2025 йил 2-июндаги 11-05-3643/04 рақамли маълумотномаси).Натижада виртуал таълим муҳитида 3Д моделларни яратиш компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ошган.
талабаларга 3Д моделларини яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини ошириш методикаси Блендер, 3Д Мах Студио, СкетчУп дастурий таъминотлардан фойдаланиш, симуляция, динамик моделлаштириш ва виртуал муҳитда реал вақтда рендер қилиш имкониятларини интегративлик тамойилларига мослаштириш ҳамда виртуал дарс материалларини ҳамкорликда ишлаш ва тескари алоқа ўрнатиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот-таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетинг 2025 йил 2-июндаги 11-05-3643/04 раиамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг виртуал таълим муҳитида 3Д моделлаштириш компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган.
талабалар учун 3Д моделлаштириш компетентлигини ривожлантириш модели виртуал ва кенгайтирилган реаллик (ВР/АР) платформаларининг интегратив ва технологик талабларига мобил моделлаштириш ҳамда талабаларда медиасаводхонлик ва виртуал муҳитда ишлаш кўникмаларини ёруғлик ва рендерлаш манбаларини танлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетинг 2025 йил 2-июндаги 11-05-3643/04 рақамли маълумотномаси). Натижада 3Д моделларини яратиш компетентлигини ривожлантиришнинг ўқитиш дастурий таъминотини ривожлантириш методикаси мазмуни бойитилган.
3Д моделлаштиришни яратиш методикаси самарадорлиги виртуал реаллик ва кенгайтирилган реаллик муҳитида симуляция технологияларини талабаларнинг ахборот ва технологик компетентлигини ошириш, жорий этиш ҳамда виртуал муҳитда лойиҳалаш жараёнларининг ички интеграцияси ва реал вақтда ҳамкорлик қилиш имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетинг 2025 йил 2-июндаги 11-05-3643/04 рақамли маълумотномаси). Натижада виртуал таълим муҳитида 3Д моделлар яратиш компетентлигини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish