Йўлдошева Латофат Толиб қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий-ижтимоий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt39372.PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Норчаев Асатулло Норбўтаевич и.ф.д., профессор Таниев Аҳмаджон Баҳромович
Етакчи ташкилот:    Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий-ижтимоий механизмини такомиллаштириш боʻйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида 2,4 миллион нафар хорижий туристларни ва 4,5 миллион маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида туризм соҳасидаги мутахассисларни хабардорлигини оширишга, уларнинг кўникмаларини ривожлантиришга ва миллий бизнес контент яратишга ёрдам берувчи “Туризм-бизнес порталини” ишлаб чиқиш асосида “Ўзбекистонни танитамиз - Рағбатлантирувчи саёҳат” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган; 
туризм обектлари жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, шунингдек, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида “Энг намунали яшил туризм обекти” танловини ўтказиш асосида “Смарт туристик ҳудудлар” миллий тармоғини яратиш индикаторлар тизими моделини жорий этиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда ташкил этилган рақамли бошқарув элементларининг аҳамияти ва ҳозирги ривожланиш ҳолатини аниқлаш мақсадида “Туристик обектларда технологик инновациялардан фойдаланиш”, “Смарт туристик манзилллар яратиш”, “Туризм соҳасидаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш” индикаторлар таъсири асосида “Импортанcе-Перформанcе” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудда туризм соҳасини самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг таҳлили асосида ички ва кирувчи туристлар оқимининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий-ижтимоий механизми такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Самарқанд вилоятида 2,4 миллион нафар хорижий туристларни ва 4,5 миллион маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида туризм соҳасидаги мутахассисларни хабардорлигини оширишга, уларнинг кўникмаларини ривожлантиришга ва миллий бизнес контент яратишга ёрдам берувчи “Туризм-бизнес порталини” ишлаб чиқиш асосида “Ўзбекистонни танитамиз - Рағбатлантирувчи саёҳат” моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 03-10-17-6188-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида 2,4 миллион нафар хорижий туристларни ва 4,5 миллион маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш имконияти яратилган;
туризм обектлари жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, шунингдек, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида “Энг намунали яшил туризм обекти” танловини ўтказиш асосида “Смарт туристик ҳудудлар” миллий тармоғини яратиш индикаторлар тизими моделини жорий этиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 24-июлдаги 385-сон “Туризм обектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги “Назорат режасига” киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги               03-10-17-6188-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристик ҳудудларда бошқарув, инфратузилма ва хизматлар сифати рақамли технологиялар асосида мувофиқлаштирилиб, аҳоли фаровонлиги ва ҳудудлараро туризм алоқалари сезиларли даражада ошишига эришилди, шунингдек, сайёҳлар қониқиш даражасини 10 фоизга ошириш имконияти яратилган;
ҳудудларда туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда ташкил этилган рақамли бошқарув элементларининг аҳамияти ва ҳозирги ривожланиш ҳолатини аниқлаш мақсадида “Туристик обектларда технологик инновациялардан фойдаланиш”, “Смарт туристик манзилллар яратиш”, “Туризм соҳасидаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш” индикаторлар таъсири асосида “Импортанcе-Перформанcе” моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2025-йил 10-июлдаги 03-10-17-6188-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий туризм соҳасида рақамли бошқарув элементларини баҳолаш асосида устувор йўналишлар аниқланиб, ривожлантиришга доир консептуал таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда бошқарув самарадорлигини 15 фоизга ошириш имконияти яратилган;
ҳудудда туризм соҳасини самарали ривожлантиришга таъсир этувчи омилларнинг таҳлили асосида ички ва кирувчи туристлар оқимининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Туризм қўмитасининг “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 03-10-17-6188-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудда маҳаллий ва кирувчи туристлар сонининг 30%га ошиши далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish