Усмонов Зиёдулла Улмас ўғлининг 
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инклюзив бандликни таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2863
Илмий раҳбар: Мамарахимов Бекзод Эркинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбеджанов Қахрамон Қурбондурдиевич - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳасанов Рустам Рабимович - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида инклюзив бандликни (кўзи ожиз шахслар бандлигини) таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш борасида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, “инклюзив бандлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни меҳнат бозорида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларининг иш билан таъминланишини рағбатлантириш орқали иқтисодий ўсишда кенг жамоат иштирокини таъминлаш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш ҳамда даромадлар тақсимотида тенгликка эришиш имконини берувчи меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва адолатли фойдаланишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қобилияти ва истеъдодларидан фойдаланишга оид инсон капитали назарияси, инклюзив иқтисодиёт, имкониятлар тенглиги назарияси ва қобилиятлар ёндашуви консепсияларига кўра, бошланғич таълимдан кейинги даврдан бошлаб барча кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактабларида шахсий қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган синфлар ташкил этиш таклифи асосланган;
ногиронлиги мавжуд шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини молиявий қўллаб-қувватлашга оид молиявий инклюзия назарияси ва ижтимоий тадбиркорлик консепсиясига  кўра кўзи ожиз шахслар ўртасида бизнес саводхонлигини ошириш учун махсус курслар ташкил этиш ҳамда бизнес бошлашлари учун БҲМнинг 100 бараварига тенг фоизсиз кредитлар ажратиш орқали бандлик даражасини ошириш таклифи асосланган; 
ўртача йиллик ишловчилари сони 50 нафардан ортиқ бўлган хусусий бизнес субектлари жами ходимларининг 30 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат тадбиркорлик фаолиятига “инклюзив бизнес” мақоми бериш ҳамда мазкур корхоналарга давлат харидлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали инклюзив бандликни ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра, “инклюзив бандлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни меҳнат бозорида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларининг иш билан таъминланишини рағбатлантириш орқали иқтисодий ўсишда кенг жамоат иштирокини таъминлаш, иқтисодий фаоллик даражасини ошириш ҳамда даромадлар тақсимотида тенгликка эришиш имконини берувчи меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва адолатли фойдаланишни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган назарий ёндашувдан 310 000 - “Ижтимоий ва хулқ атворга мансуб фанлар” таълим соҳаларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги №302-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий оʻқув юрти талабаларида инклюзив бандлик ҳамда меҳнат бозорида унинг тутган ўрни ҳақидаги тушунчалар юзасидан кенгроқ назарий-услубий билим ва коʻникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган; 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қобилияти ва истеъдодларидан фойдаланишга оид инсон капитали назарияси, инклюзив иқтисодиёт, имкониятлар тенглиги назарияси ва қобилиятлар ёндашуви консепсияларига кўра, бошланғич таълимдан кейинги даврдан бошлаб барча кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактабларида шахсий қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган синфлар ташкил этиш таклифи асосланган. Кўзи ожизларни ахборот технологияларга ва уларни қайта касбга ўқитишни чуқурлаштириш тўғрисидаги таклиф келгусида амалиётга тадбиқ қилиш учун қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги №04/31-3-1867-сонли маълумотномаси). Мазкур лимий янгилик рақамли иқтисодиёт натижасида юзага келаётган замонавий касбларда ишлаш учун кўзи ожиз шахсларга олдиндан зарурий кўникмаларга эга бўлишига имкон беради;
ногиронлиги мавжуд шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини молиявий қўллаб-қувватлашга оид молиявий инклюзия назарияси ва ижтимоий тадбиркорлик консепсиясига  кўра кўзи ожиз шахслар ўртасида бизнес саводхонлигини ошириш учун махсус курслар ташкил этиш ҳамда бизнес бошлашлари учун БҲМнинг 100 бараварига тенг фоизсиз кредитлар ажратиш орқали бандлик даражасини ошириш таклифи асосланган. Илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябр ПФ-158 сонли “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисидаги фармонининг 1-илова 23-бандида ўз ифодасини топиб, ундаги мақсадларни амалга ошириш учун тадбиқ этишга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги №04/31-3-1867-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши кўзи ожиз тадбиркорлар қатлами вужудга келиши ҳамда улар инклузив иш жойларини яратишга ўз ҳиссасини қо ъшади.
ўртача йиллик ишловчилари сони 50 нафардан ортиқ бўлган хусусий бизнес субектлари жами ходимларининг 30 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат тадбиркорлик фаолиятига “инклюзив бизнес” мақоми бериш ҳамда мазкур корхоналарга давлат харидлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали инклюзив бандликни ошириш ҳамда кўзи ожиз шахслар қўл меҳнатига асосланган касбларга нисбатан юқори талабларини ҳисобга олиб, уларни камбағалликдан чиқариш ва бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш учун турли хил кўрик танловларни ташкил этиш лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябр ПҚ-330 сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси 3-қисми 1-бандини ишлаб чиқиш учун қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 29-январдаги №04/31-3-1867-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик субектлари ўртасида инклузив иш ўринларини яратишга бўлган рағбатларни оширади ва касбга эга бўлган кўзи ожиз қатламни ишга бўлган танлов имкониятларини кенгайтиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish