Турдиева Шоҳиста Бахриддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Электрон савдо майдончаларида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Iqt3865.
Илмий раҳбари: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Махмудов Тохир Олимжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон савдо майдончаларида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бойича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “электрон савдо” тушунчасининг иқтисодий мазмуни товарлар, ишлар ва хизматларни сотиш ҳамда харид қилиш жараёнларини амалга ошириш учун электрон ахборот тизимлари, интернет технологиялари ва электрон маълумотлар алмашинув воситаларидан фойдаланишга, онлайн ва  анъанавий савдо усулларини комбинациясига асосланган, иккала томоннинг ўзаро ҳамкорлигини рақамли муҳитда таъминлайдиган бизнес жараёнларини самарали бошқаришга йўналтирилган фаолиятлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
 Б2Б электрон бозорида маҳсулот етказиб беришнинг миқдорий имконияти, профессионал ходимлар ва уларнинг тажрибаси, харидорга хизмат кўрсатиш даражаси, шартнома шартларини бажариш қобилияти ва барқарорлиги каби омилларга кўра мижознинг улгуржи сотувчиларга ишонч индексининг “юқори” (0,71≤ИИ≤1), “ўрта” (0,56≤ИИ≤0,70) ва “қуйи” (0≤ИИ≤0,56) даражаларда баҳолашнинг мезон ва индикаторлари таклиф этилган;
тизимли тенгламаларни моделлаштириш усулида электрон савдо майдончаларининг мижозларга мослашувчанлигини таъминлашда маркетингнинг МИКС элементлари ҳисобланган маҳсулот (П1=0,175), нарх (П2=0,154), жой (П3=0,099), рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш (П4=0,076), мижозлар билан муносабатлар (П5=0,306) ҳамда савдо хавфсизлиги (П6=0,111) бўйича ижобий (Пн≥0,1) ва салбий (Пн≤0,1) самаралар таъсири асосида рақобатда устунлик берувчи стратегик қарорлар қабул қилиш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг электрон савдо платформаларида бюджет буюртмачиларнинг электрон ауксионида бошланғич баҳога нисбатан маблағларни тежалишининг уч хил (паст, ўрта ва юқори) ссенарийлари асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон савдо майдончаларининг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “электрон савдо” тушунчасининг иқтисодий мазмуни товарлар, ишлар ва хизматларни сотиш ҳамда харид қилиш жараёнларини амалга ошириш учун электрон ахборот тизимлари, интернет технологиялари ва электрон маълумотлар алмашинув воситаларидан фойдаланишга, онлайн ва  анъанавий савдо усулларини комбинациясига асосланган, иккала томоннинг ўзаро ҳамкорлигини рақамли муҳитда таъминлайдиган бизнес жараёнларини самарали бошқаришга йўналтирилган фаолиятлар мажмуи нуқтайи назаридан такомиллаштирилга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақамли маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда электрон савдо тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги назарий билимлар ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
 Б2Б электрон бозорида маҳсулот етказиб беришнинг миқдорий имконияти, профессионал ходимлар ва уларнинг тажрибаси, харидорга хизмат кўрсатиш даражаси, шартнома шартларини бажариш қобилияти ва барқарорлиги каби омилларга кўра мижознинг улгуржи сотувчиларга ишонч индексининг “юқори” (0,71≤ИИ≤1), “ўрта” (0,56≤ИИ≤0,70) ва “қуйи” (0≤ИИ≤0,56) даражаларда баҳолашнинг таклиф этилган мезон ва индикаторларидан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Электрон тижорат бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ нинг 2024-йил 23-декабрдаги 9/05-27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Биржа аъзолари рейтингини аниқлаш бўйича баҳолашнинг табақалашган мезонларини назарда тутувчи янги тизимни жорий этилган. Натижада 2024-йилда биржа савдоларидаги форс мажор ҳолатлари 12,4 фоизга қисқартиришга эришилган;
тизимли тенгламаларни моделлаштириш усулида электрон савдо майдончаларининг мижозларга мослашувчанлигини таъминлашда маркетингнинг МИКС элементлари ҳисобланган маҳсулот (П1=0,175), нарх (П2=0,154), жой (П3=0,099), рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш (П4=0,076), мижозлар билан муносабатлар (П5=0,306) ҳамда савдо хавфсизлиги (П6=0,111) бўйича ижобий (Пн≥0,1) ва салбий (Пн≤0,1) самаралар таъсири асосида рақобатда устунлик берувчи стратегик қарорлар қабул қилиш асосланган таклифлар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Электрон тижорат бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ нинг 2024-йил 23-декабрдаги 9/05-27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида биржанинг электрон савдо майдончаларида биржа котировкаларини мижозлар учун мослашувчан механизмлари яратилган ва 2024-йилда 4,1 фоизни ташкил этган;
Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг электрон савдо платформаларида бюджет буюртмачиларнинг электрон аукционида бошланғич баҳога нисбатан маблағларни тежалишининг уч хил (паст, ўрта ва юқори) сценарийлари асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларидан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Электрон тижорат бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси АЖнинг 2024 йил 23 декабрдаги 9/05-27-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон Республикаси Тошкент товар-хом ашё биржасининг электрон тижорат соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish