Турсунова Зарнигор Рустамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Интеграциялашган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бизнес тузилмаларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.2.PhD/Iqt1383.
Илмий раҳбари: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Зиёдулла Аҳмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида интеграциялашган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бизнес тузилмаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг турли босқичларига ихтисослашган корхоналарни бошқаришни функсионал тузилмадан маҳсулот турига ва экспорт ҳудудларига мослаштириш зарурлиги асосланган;
“УЗТЕХ ГРОУП” кластери корхоналарида ишлаб чиқариш персонали сонининг ўсиши ип - калава ҳажмига ижобий, бошқарув ходимларининг сони ўсиши салбий таъсир кўрсатганлигини ҳисобга олиб, ушбу корхоналарда меҳнат ресурсларини қайта таркиблаштириш тавсия этилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффисиентларини кўтариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини мувозанатлаштириш тавсия этилган. 
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг 2030-йилгача ривожланишининг прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграциялашган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бизнес тузилмаларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг турли босқичларига ихтисослашган корхоналарни бошқаришни функсионал тузилмадан маҳсулот турига ва экспорт ҳудудларига мослаштириш зарурлиги бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар амалиётига жорий этиш учун қабул қилинган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 9-апрел 2025 йилдаги №03/12-772   жорий этиш маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида “УЗТЕХ ГРОУП” кластери таркибидаги корхоналарда бошқарув тузилмалари ихчамлашиб,  иқтисодий самарага яъни 452751989,8 сўм иқтисод қилишга эришилди.
“УЗТЕХ ГРОУП” кластери корхоналарида ишлаб чиқариш персонали сонининг ўсиши ип – калава ҳажмига ижобий, бошқарув ходимларининг сони ўсиши салбий таъсир кўрсатганлигини ҳисобга олиб, ушбу корхоналарда меҳнат ресурсларини қайта таркиблаштириш тавсия этилган. Ушбу таклиф қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 9-апрел 2025 йилдаги №03/12-772  жорий этиш маълумотномаси).
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффисиентларини кўтариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини мувозанатлаштириш тавсия этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 9-апрел 2025 йилдаги №03/12-772  жорий этиш маълумотномаси). “УЗТЕХ ГРОУП” кластери таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффисиентларини кўтариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини мувозанатлаштириш тавсия этилган. Ушбу таклиф амалиётга жорий қилиниши натижасида ушбу кластер корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффисиенти 0,12 га кўтарилди. 
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг 2030-йилгача ривожланишининг прогноз ссенарийлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси фаолиятига жорий этилди. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 9-апрел 2025 йилдаги №03/12-772  жорий этиш маълумотномаси). Натижада уюшманинг 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish