Бабаев Фаррух Мансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3469
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зафар Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн ибoрaт: 
солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ўлчашнинг комплекс услубий ёндашуви солиқ тушумларини тўплаш даражаси, тадбиркорлар учун маъмурий юкламаларнинг камайиши, солиқ органлари фаолиятининг очиқлиги ва рақамли хизматлардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари воситасида сифат ва натижавийликни чуқур баҳолаш имконини таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган, “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган каби мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини солиқ текшируви ўтказмасдан ихтиёрий тугатиш тартибини жорий қилиш таклифи асосланган;
кичик бизнес субъектларига татбиқ этилаётган соддалаштирилган солиқ режимининг самарадорлигини кичик ва ўрта бизнес субъектларига солиқ юкини мақбуллаштириш орқали инвестиция жозибадорлигини ошириш ва илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш даражаси орқали баҳолаш таклиф этилган;
тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларидаги тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш кўзда тутилган солиқ имтиёзларига оид шартларга риоя қилинмаган ҳолатлар бўйича имтиёзларни бекор қилиш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш ва барча иштирокчилар учун тенг шароитлар яратиш таклифи асосланган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ўлчашнинг комплекс услубий ёндашуви солиқ тушумларини тўплаш даражаси, тадбиркорлар учун маъмурий юкламаларнинг камайиши, солиқ органлари фаолиятининг очиқлиги ва рақамли хизматлардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари воситасида сифат ва натижавийликни чуқур баҳолаш имконини таъминлаш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон қарори билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 08-45720–сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида кенг қамровли индикаторлар тизимини жорий этиш орқали, солиқ маъмуриятчилиги бошқарувининг ташкил этилиши, идоравий ҳамкорлик сифати ва натижавийлиги каби факторларни чуқур баҳолаш асослантирилган;
охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган, “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган каби мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини солиқ текшируви ўтказмасдан ихтиёрий тугатиш тартибини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19- мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-50-сон Фармони билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 08-45720–сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган, бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган, “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган каби мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини солиқ текшируви ўтказмасдан ихтиёрий тугатиш тартиби жорий қилинган;
кичик бизнес субъектларига татбиқ этилаётган соддалаштирилган солиқ режимининг самарадорлигини кичик ва ўрта бизнес субъектларига солиқ юкини мақбуллаштириш орқали инвестиция жозибадорлигини ошириш ва илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш даражаси орқали баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-50-сон Фармони билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 08-45720–сонли маълумотномаси). Натижа кичик ва ўрта бизнес субъектларига солиқ юкини мақбуллаштириш орқали инвестиция жозибадорлигини ошириш ва илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантиришга хизмат қилган;
тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларидаги тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш кўзда тутилган солиқ имтиёзларига оид шартларга риоя қилинмаган ҳолатлар бўйича имтиёзларни бекор қилиш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш ва барча иштирокчилар учун тенг шароитлар яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-229-сон Фармони билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 17 апрелдаги 08-45720–сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида имтиёзларни самарали назорат қилиш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш ва барча иштирокчилар учун баробар шароитлар яратиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish