Қаршиев Нодирбек Олим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Давлат корхоналарида молиявий самарадорликни бошқариш тизимини такомиллаштириш” 08.00.13- “Менежмент” ва 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит” туташ ихтисосликлари боʻйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.И.PhD/Iqt5243
Илмий раҳбари: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уктамов Хусниддин Фахриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Давлат корхоналарида молиявий самарадорликни бошқариш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “молиявий самарадорликни бошқариш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корпоратив ва макроиқтисодий даражада молиявий ресурсларни стратегик ва тактик бошқаришнинг мукаммал инструментлари мажмуаси сифатида иқтисодий субектнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган комплекс функсионал жараёнлар орқали молиявий кўрсаткичларнинг динамикасини илмий асосланган мезонлар ва КПИ кўрсаткичлари орқали баҳолашга ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни маълумотлар таҳлили ва рискларни моделлаштириш асосида амалга оширишга йўналтирилган интеграллашган тизим жиҳатидан такомиллаштирилган;
давлат корхоналарининг ижтимоий-иқтисодий функсияларини ҳисобга олган ҳолда молиявий самарадорликни баҳолаш учун КПИ кўрсаткичларидан иборат иерархик модел стратегик (капитал рентабеллиги, активлар айланмаси), тактик (операцион маржа, харажатлар коеффициенти) ва ижтимоий (иш ўринлари сақланиши, солиқ тушумлари, жамиятга таъсир) мезонлар тоифаси киритиш асосида такомиллаштирилган;
давлат корхоналарида интеграллашган ахборот тизимлари (ЭРП, CРМ, БИ)ни жорий этиш асосида харажатлар, ресурслар ва молиявий натижалар бўйича реал вақт режимида таҳлил ва мониторинг имкониятларини кенгайтириш орқали оператив харажатларни қисқартириш (25% ≤ ОХДК ≤ 30%) ҳамда қарор қабул қилиш муддатини тезлаштириш (35% ≤ МТҚ ≤ 40%) таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат корхоналарида жорий активлар айланувчанлиги ва операцион харажатларни иқтисод қилишга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида рентабеллик кўрсаткичларини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат корхоналари молиявий самарадорлигини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “молиявий самарадорликни бошқариш тизими” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корпоратив ва макроиқтисодий даражада молиявий ресурсларни стратегик ва тактик бошқаришнинг мукаммал инструментлари мажмуаси сифатида иқтисодий субектнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган комплекс функсионал жараёнлар орқали молиявий кўрсаткичларнинг динамикасини илмий асосланган мезонлар ва КПИ кўрсаткичлари орқали баҳолашга ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишни маълумотлар таҳлили ва рискларни моделлаштириш асосида амалга оширишга йўналтирилган интеграллашган тизим жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий материаллардан олий таълимнинг 5230600-Молия ва молиявий технологиялар бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Портфел менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 24-майдаги 150-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бошқарув қарорларини қабул қилишни маълумотлар таҳлили ва рискларни моделлаштириш асосида амалга оширишга йўналтирилган интеграллашган тизим жиҳатидан такомиллаштирилган молиявий самарадорликни бошқариш тизими тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Давлат корхоналарининг ижтимоий-иқтисодий функсияларини ҳисобга олган ҳолда молиявий самарадорликни баҳолашнинг КПИ кўрсаткичларидан иборат иерархик моделини стратегик (капитал рентабеллиги, активлар айланувчанлиги), тактик (операцион маржа, харажатлар коеффициенти) ва ижтимоий (иш ўринларини сақлаб қолиш, солиқ тушумлари, жамиятга таъсири) мезонлар тоифасини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги ЎРҚ-821-сон Қонунининг 39-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий Масалалар Қўмитаси 2025-йил 27-июн 04/2-11-30 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарда молиявий самарадорликни баҳолашнинг КПИ тизими уларнинг яқин истиқболга мўлжалланган стратегик ривожланиш режалари асосида такомиллаштирилган комплекс баҳолаш ва самарали қарорлар қабул қилиш, ижро органи фаолияти самарадорлигини аниқлаш ҳамда молиявий самарадорликни баҳолашнинг миқдорий мезонларига хизмат қилади.
Давлат корхоналарида интеграллашган ахборот тизимлари (ЭРП, CРМ, БИ)ни жорий этиш асосида харажатлар, ресурслар ва молиявий натижалар бўйича реал вақт режимида таҳлил ва мониторинг имкониятларини кенгайтириш орқали оператив харажатларни қисқартириш (25% ≤ ОХДК ≤ 30%) ҳамда қарор қабул қилиш муддатини тезлаштириш (35% ≤ МТҚ ≤ 40%) таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 9-мартдаги ЎРҚ-821-сон «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонуни 41-моддаси (Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш) 5-хатбошида кўзда тутилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий Масалалар Қўмитаси 2025-йил 27-июн 04/2-11-30 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида активлар ва пассивлар операцион молиявий менежменти тизими самарадорлигини ошириш орқали давлат иштирокидаги корхоналар бизнес-режалари кўрсаткичлари ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари бажарилиши, шу жумладан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўланганлиги, мавжуд қарздорлик, маҳаллийлаштириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳақидаги ахборотни, шунингдек молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотни тўлиқ ва ишончли тизимлаштириш имкони яратилган.
Ўзбекистонда давлат корхоналарида жорий активлар айланувчанлиги ва операцион харажатларни иқтисод қилишга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили асосида рентабеллик кўрсаткичларини оширишнинг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Оʻзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Бюджет ва Иқтисодий Масалалар Қўмитаси 2025-йил 27-июн 04/2-11-30 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг даромадлари прогнозини ишлаб чиқишда хизмат қилган.