Аслонов Азизбек Фахритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt1121
Илмий раҳбар: Захидов Гафурджан Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Қосимова Дилором Сабировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Сайфулло Норматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ер ресурсларини бошқариш механизмлари” тушунчасининг мазмуни ер бозорини шакллантириш, ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва ерларни баҳолаш, тақсимлаш, назорат қилиш каби иқтисодий жараёнларни бошқариш орқали иқтисодий ривожланишни таъминловчи давлат, жамоат ва хўжалик субъэктлари томонидан амалга ошириладиган ташкилий-иқтисодий, ҳуқуқий ва институционал воситалар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашда барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма бериш таклифи асосланган;
ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коеффициентлар қўллашга ўтиш орқали ер ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмлари самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ер ресурсларини бошқариш механизмлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ер бозорини шакллантириш, ерга нисбатан мулкчилик ҳуқуқини мустаҳкамлаш ва ерларни баҳолаш, тақсимлаш, назорат қилиш каби иқтисодий жараёнларни бошқариш орқали иқтисодий ривожланишни таъминловчи давлат, жамоат ва хўжалик субъэктлари томонидан амалга ошириладиган ташкилий-иқтисодий, ҳуқуқий ва институционал воситалар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Менежмент асослари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 12-мартдаги 98-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ташкилий-иқтисодий, ҳуқуқий ва институционал воситалар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган ер ресурсларини бошқариш механизмлари тушунчаси бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашда барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда жами су-ммага нисбатан 20 фоиз чегирма бериш таклифи Ўзбекистон Рэспубликаси Президентининг 2024йил 6-сентябрдаги ПФ-135-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2025-йил 27-февралдаги 01/03-0128/АП-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ер ресурсларини сотиб олиш қийматини тўлаш жараёнларини тезлаштиришни рағбатлантириш ва тартибга солиш имкони яратилган;
ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда оширувчи ва камайтирувчи коеффициентлар қўллашга ўтиш орқали ер ресурсларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 6-сентябрдаги ПФ-135-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2025-йил 27-февралдаги 01/03-0128/АП-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашнинг аниқлик даражасини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмлари самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида ер ресурсларидан самарали фойдаланишга оид дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2025-йил 27-февралдаги 01/03-0128/АП-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш механизмлари самарадорлигини таъминлаш билан боғлиқ жараён ва кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.