Мацалаева Гоззал Зарипбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қасим Авезов-Қорақалпоғистоннинг давлат арбоби»,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1230.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Санжар Давлетов, тарих фанлари доктори, профессор; Бахрам Утемуратов, тарих фанлари номзоди. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажинияз номидаги Нукус давлат педогогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон давлат арбоби, ёзувчи, драматург Қосим Авезовнинг умри, сиёсий, иқтисодий, маданий хаётидаги фаолияти, халқимиз ривожига қўшган ҳиссасини баён этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Қосим Авезов хаёти ва фаолияти хотиралар ва архив хужжатлари асосида батафсил ёритилиши натижасида Қорақалпоғистон худудидаги 1916-1920 йиллардаги сиёсий-тарихий вокеаларга Қосим Авезовнинг фаол иштирок этганлиги аниқланди;
Ўрта Осиёдаги миллий-худудий чегаралашнинг амалга оширилиши натижасида Қорақалпоқ автоном вилояти ташкил топиши жараёнида Қосим Авезов фаол иштирок этиб, унинг вилоят Ижроий кўмитаси раҳбари сифатида янги қорақалпоқ мухтариятига тегишли улушни олишда хиссаси очиб берилган; 
Архив хужжатлари ва тарихшунослик материаллар асосида Қосим Авезовнинг Қозоғистон ва Россия Федерация ҳукуматларида ишлаган пайтида Қорақалпоғистоннинг ривожига тулақонли хиссаси, иқтисодий-маданий алоқаларни ўрнатиши, кадрлар тайёрлаши бўйича фаолияти намоийш этилган;
1930-йиллари Қосим Авезовнинг улкани бошқариш раҳбарлик қобилияти ва фидойилиги натижасида иқтисодий ва маънавий-маданий ривожланиши ва мустаҳкамланиши жараёни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:  Қосим Авезов умри ва фаолияти бўйича йиғилган маълумотлар ва нашр этилган “Қасим Аwезов – Қарақалпақстан маъмлекетлик ғайраткери” китобидаги илмий натижалар ва тавсиялар, қуйидагича татбиқ этилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда, шунингдек Қорақалпоқ давлат университети тузилмасидаги қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “30-йиллардаги қатағон” номли 4-бўлимини яратишда диссертация илмий натижалари ва маълумотлардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси хузуридаги қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори профессор Б.В.Хасановнинг 2024 йил 29 августдаги 205 сон маълумотномаси). Натижада диссертациянинг “Амударё вилояти халқ таълими тизимидаги ишлари ва маданият соҳаси бошлиги” “Қосим Авезов қатағонлиги” номли бобларида қайд этилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришда кўмак бериб, совет даврида Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий, маданий жараёнларда фаол қатнашган ватандошларимизнинг олиб борган сайи ҳаракатлари илмий асосда ёритилган.
 “Қосим Авезов Қорақалпоғистоннинг давлат арбоби”  мавзусидаги диссертация иши натижалари ундаги илмий-назарий ва илмий-методик тавсиялари Қорақалпоғистон миллий телеканали орқали намойиш этилган «Уълкемиз бойлап» дастурида Қосим Авезов ҳақидаги чиқиб сўзлаган илимий фикрлари Республика жамоатчилигига такдим этилди. (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокампанияси раҳбари Н.Жаксимуратованинг 2024 йил 29 ноябрдаги 05-22/514 сон маълумотномаси). Муаллифнинг Қорақалпоғистон давлат арбоби Қосим Авезов фаолияти ҳақидаги  чиқишлари, ўзининг илмий-амалий жиҳатдан янгилиги, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашда, миллий ўзликни англашда муҳим аҳамиятга эга.
2024-йилнинг кунлари Ўзбекистон миллий Телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси орқали намойиш этилган «Қарақалпақстан тарийхи» кўрсатуви ва «Тарийхий тулғалар» эшиттириши орқали Қосим Авезов ҳақидаги чиқиб сўзлаган илимий фикрлари Республика жамоатчилигига тақдим этилди. (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокампанияси раҳбар муовини Қ.Палимовнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 05-22/512 сон маълумотномаси).  Шйнингдек, мазкур масаланинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ҳамда вазифалари, обекти,  предмети ва ундан кутилаётган илмий янгиликлар, тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти хусусида гапириб утди.
Диссертацияда қўлга киритилган натижалардагн Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида кўргазма, экскурс дарслари ва илмий-анжуманларда, илмий методолгик ёндашиш учун намуна сифатида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи директори А.Юсупованинг 2024 йил 11 июндаги 199 сонли маълумотномаси). Диссертацияда тақдим этилган манбаларнинг нусхалари, илгари сурилган илмий қарашлар, ғоялар, билдирилган таклиф ва хулосалар музейда янги кўргазмаларни ташкил этишда ва тарихий маданий меросни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди. 
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой (Чимбой тумани хокимининг 2024 йил 14 июндаги 01-204-сон маълумоти) ва Нукус (Нукус тумани хокимининг 2024 йил 14 июндаги 1850-04-сон маълумоти) тумани хокимияти ушбу диссертация маълумотларини олдилар ва тарғибот ишларида фойдаланмақда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish