Ғофуров Азизбек Умаржоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соғломлаштириш туризми хизматлари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.17- Туризм ва меҳмонхона фаолияти 08.00.13 – Менежмент  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.1.DSc/Iqt672
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Сафаров Боҳодир Шахриёрович ва иқтисодиёт фанлари доктори профессор Жўраев Отабек Жўрабоевич.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади соғломлаштириш туризми хизматлари  фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра “соғломлаштириш туризми хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мазкур фаолиятни таснифлаш, тиббий ва соғломлаштириш туризми консентрацияси соғломлаштириш ва терапевтик туризмнинг таснифлаш хусусиятларининг тавсифи, туристик фаолият турларини типологиялаш ва туристик йўналишларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида такомиллаштирилган;
бошқарувнинг тизимли таҳлил қилиш методологиясидан фойдаланган ҳолда тиббий соғломлаштириш (Ц = 0,38), профилактик-соғломлаштириш (ПС = 0,41) ва рекреацион-дам олиш (РДО = 0,21) хизматларини декомпозициялаш асосида соғломлаштириш туризми чегаралари аниқланган;
тиббий, рекреацион ва спорт туризми фаолиятини интеграциялаш асосида соғломлаштириш туризми хизматлари фаолиятининг инновацион бошқарув самарадорлигини таъминловчи марказ тузилмаси асосланган;
соғломлаштириш туризми фаолиятини бошқариш механизми ҳудудий соғломлаштириш туризми фаолиятини самарали бошқариш методологиясига мувофиқ субект (давлат ҳокимияти, соғломлаштириш ташкилотлари ва туристик инфратузилмалар) ҳамда обект (туристик бозор, туристик ресурслар ва диққатга сазовор жойлар)ни типологиялаш асосида такомиллаштирилган;
Фарғона вилоятидаги “Чимён” ва Наманган вилоятидаги “Ниҳол” санаторияларидаги   киритилган ресурслар, бошқарув самарадорлиги ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида соғломлаштириш фаолияти хизматларидан олинган даромадлар ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тақиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғломлаштириш туризми хизматлари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “соғломлаштириш туризми хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мазкур фаолиятни таснифлаш, тиббий ва соғломлаштириш туризми консентрацияси соғломлаштириш ва терапевтик туризмнинг таснифлаш хусусиятларининг тавсифи, туристик фаолият турларини типологиялаш ва туристик йўналишларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида такомиллаштириш бўйича таклифдан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризм: назария ва амалиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 55-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этиган. 2024-йил 4-март  №55140 Б. 360). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда соғломлаштириш туризми хизматларининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган; 
бошқарувнинг тизимли таҳлил қилиш методологиясидан фойдаланган ҳолда тиббий соғломлаштириш (Ц = 0,38), профилактик-соғломлаштириш (ПС = 0,41) ва рекреацион-дам олиш (РДО = 0,21) хизматларини декомпозициялаш асосида соғломлаштириш туризми чегаралари аниқлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги    03-12-17-7646-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида декомпозицияланган таркибий қисмларни умумлаштирган ҳолда соғломлаштириш туризми фаолиятининг асосий чегараларини аниқлаш аниқлиги 8-12 %га ортган;
тиббий, рекреацион ва спорт туризми фаолиятини интеграциялаш асосида соғломлаштириш туризми хизматлари фаолиятининг инновацион бошқарув самарадорлигини таъминловчи марказ тузилмаси асослаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 03-12-17-7646-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида тизимли характерга эга бўлган ва мамлакат, ҳудудий, маҳаллий ва тармоқ даражаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига олган бошқарув механизмининг самарадорлиги ортган;
соғломлаштириш туризми фаолиятини бошқариш механизми ҳудудий соғломлаштириш туризми фаолиятини самарали бошқариш методологиясига мувофиқ субект (давлат ҳокимияти, соғломлаштириш ташкилотлари ва туристик инфратузилмалар) ҳамда обект (туристик бозор, туристик ресурслар ва диққатга сазовор жойлар)ни типологиялаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 03-12-17-7646-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқори соғломлаштириш обектлари салоҳиятига эга ҳудудларида қисқа ва ўрта муддатли ривожланиш дастурларини амалга ошириш ссенарийларини ишлаб чиқиш аниқлиги 8-12% га ортган;
Фарғона вилоятидаги “Чимён” ва Наманган вилоятидаги “Ниҳол” санаторияларидаги   киритилган ресурслар, бошқарув самарадорлиги ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида соғломлаштириш фаолияти хизматларидан олинган даромадлар ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 03-12-17-7646-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фаолияти таҳлил қилинган ҳар иккала корхонада кўп омилли боғланишлар асосидаги таҳлиллар негизида кўрсатилган соғломлаштириш туризми хизматлари ҳажмини ҳамда корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширган ҳолда корхоналарни ривожлантириш стратегияларини шакллантириш аниқлиги 9-11 %га ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish