Расулова Саодат Халимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида аллергик сезгирлигига кўра таъсирланган ичак синдромининг учраши ва клиник хусусиятлари” ихтисослик шифри: 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2327.
Илмий раҳбарлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Шахноза Толибовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муллаева Лола Джавлановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида аллергик сезгирлигига кўра таъсирланган ичак синдромининг учраши ва клиник хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдроми турли (овқатдан аллергия, респиратор (поллиноз ва чанг) аллергия, дориларга аллергия, инцект аллергия (ари чақиши, пашша чақиши) ва атопик дерматит) каби аллергик холатлар сабабли юзага келиши аниқланган;
илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида балиқ, сабзавот ва озиқ-овқат аралашмаси (бодом, помидор, апелсинли, қулупнай, киви, қовун, банан, шафтоли) каби аллергенлар сабабли юқори реактивлик пайдо бўлиши исботланган;
илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида аллергия фонида таъсирланган ичак синдромида глюкоза миқдорининг пасайиши, гипопротеинемияга мойиллик мавжудлиги, гипербилирубинемия, умумий билирубин ва унинг тўғридан-тўғри фракциясининг кўпайиши, билирубин билвосита фракциялар таркибидаги номутаносиблик мавжудлиги ва респиратор аллергия билан бирга келганда Д витамини этишмовчилиги аниқланган;
илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида сезувчанлик турига боғлиқ бўлмаган холатда қонда IgE, алфа амилаза, креатинин миқдорларининг ортиши хамда sIgA миқдорининг диарея ва қабзиятда ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромининг аллергик сезгилигига кўра учраши ва клиник хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилиги: илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдроми турли (овқатдан аллергия, респиратор (поллиноз ва чанг) аллергия, дориларга аллергия, инцект аллергия (ари чақиши, пашша чақиши) ва атопик дерматит) каби аллергик холатлар сабабли юзага келиши аниқланганлиги бўйича «Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги №23-м/155 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.08.2024 йилдаги 86-сонли ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2024 йилдаги 3270-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги № 10/61 сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, ўсмирлар орасида касалланиш ва ногиронлик кўрсатгичларини камайтиришга, шунингдек бирламчи бўғин шифокорлари учун беморларни олиб бориш тактикасини тўғри танлаш имконини яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир ўсмирга нисбатан 6485000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдроми турли аллергик холатлар сабабли юзага келиши асосланган.
иккинчи илмий янгилиги: илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида балиқ, сабзавот ва озиқ-овқат аралашмаси (бодом, помидор, апелсинли, қулупнай, киви, қовун, банан, шафтоли) каби аллергенлар сабабли юқори реактивлик пайдо бўлиши исботланганлиги бўйича «Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги №23-м/155 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.08.2024 йилдаги 86-сонли ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2024 йилдаги 3270-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги № 10/61 сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, ўсмирлар орасида касалланиш ва ногиронлик кўрсатгичларини камайтиришга, шунингдек бирламчи бўғин шифокорлари учун беморларни олиб бориш тактикасини тўғри танлаш имконини яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир ўсмирга нисбатан 6485000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида балиқ, сабзавот ва озиқ-овқат аралашмаси каби аллергенлар сабабли юқори реактивлик пайдо бўлиши асосланган.
учинчи илмий янгилиги: илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида аллергия фонида таъсирланган ичак синдромида глюкоза миқдорининг пасайиши, гипопротеинемияга мойиллик мавжудлиги, гипербилирубинемия, умумий билирубин ва унинг тўғридан-тўғри фракциясининг кўпайиши, билирубин билвосита фракциялар таркибидаги номутаносиблик мавжудлиги ва респиратор аллергия билан бирга келганда Д витамини этишмовчилиги аниқланганлиги бўйича «Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги №23-м/155 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.08.2024 йилдаги 86-сонли ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2024 йилдаги 3270-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги № 10/61 сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, ўсмирлар орасида касалланиш ва ногиронлик кўрсатгичларини камайтиришга, шунингдек бирламчи бўғин шифокорлари учун беморларни олиб бориш тактикасини тўғри танлаш имконини яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир ўсмирга нисбатан 6485000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса: балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида аллергия фонида таъсирланган ичак синдромида глюкоза миқдорининг пасайиши, гипопротеинемияга мойиллик мавжудлиги, гипербилирубинемия, умумий билирубин ва унинг тўғридан-тўғри фракциясининг кўпайиши ва респиратор аллергия билан бирга келганда Д витамини этишмовчилиги асосланган.
тўртинчи илмий янгилиги: илк бор балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида сезувчанлик турига боғлиқ бўлмаган холатда қонда IgE, алфа амилаза, креатинин миқдорларининг ортиши хамда sIgA миқдорининг диарея ва қабзиятда ортиши исботланганлиги бўйича «Балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институти экспертлар кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги №23-м/155 сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.08.2024 йилдаги 86-сонли ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 19.08.2024 йилдаги 3270-2-208-ТВ/2024-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 10-декабрдаги № 10/61 сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини ўз вақтида аниқлаш, клиник-иммунологик ташҳислаш, ўсмирлар орасида касалланиш ва ногиронлик кўрсатгичларини камайтиришга, шунингдек бирламчи бўғин шифокорлари учун беморларни олиб бориш тактикасини тўғри танлаш имконини яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятларига жорий этилиши балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромини аллергик сенсибилизацияга қараб табақалаштириш усулини қўллаш клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир ўсмирга нисбатан 6485000 сум иқтисодий самарадорлик бериши асосланган. Хулоса:балоғат ёшидаги мактаб ўқувчиларида таъсирланган ичак синдромида сезувчанлик турига боғлиқ бўлмаган холатда қонда IgE, алфа амилаза, креатинин миқдорларининг ортиши хамда sIgA миқдорининг диарея ва қабзиятда ортиши асосланган.