Рузметова Зилолахон Дилмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): «Талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P1112.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор: Саломова Гули Шодимурадовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларининг психологик хусусиятларини ўрганиш орқали уларга зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг даражавий ифодаланишига кўра улардаги “эмоционал”, “мотивацион”, “интеллект” кўрсаткичлари, реактив ва шахсий хавотирлик ҳолатларининг ёш ва жинсий тафовутланиши далилланган;
хорижий тилларни ўрганаётган талабаларнинг тил ўрганиш жараёнида «муваффақиятга эришиш мотивацияси», шу орқали «ижтимоий обрўга ва мақсадга эришишга интилиш»нинг ёш ва индивидуал тафовутларга эга эканлиги далилланган;
хорижий тилларни ўрганиш жараёнида талабалардаги эмоционал ҳолатларнинг ифодсаланишига кўра улардаги муваффақиятга эришиш мотивлари “эмоционал билимдонлик”, “ўз-ўзини ундаш” ва “эмпатия” билан, ирода кучини баҳолаш “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ундаш” ва “ўзгаларнинг эмоцияларини билш” хусусиятлари билан ижобий алоқадорликда, шунингдек, хавотирлик ҳолатлари “эмоционал билимдонлик”, “ўз эмоцияларини бошқариш, “ўзини ундаш”, “эмпатия ва бошқаларнинг эмоцияларини билиш қобилияти” билан салбий корреляциён боғлиқликда эканлиги далилланган;
хорижий тилларни ўрганаётган талабаларда эмоционал ҳолатларнинг намоён болъишига кўра улардаги вазият билан боғлиқ хавотирланиш ҳолатларини махсус психокоррексион дастур орқали бартараф қилиш орқали муваффақиятга эришиш мотивини кучайтиришга эришиш исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг психологик хусусиятлари бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида намоён бўладиган психоемоционал ҳолатларнинг даражавий ифодаланишига кўра улардаги “эмоционал”, “мотивацион”, “интеллект” кўрсаткичлари, реактив ва шахсий хавотирлик ҳолатларининг ёш ва жинсий тафовутланиши далилланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ–325 сон буйруғи билан «Онтагенез психологияси. Дифферинсиал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ–325-а-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларни ўрганаётган талабалардаги тил ўрганиш жараёнларидаги эмоционал ҳолатларини ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифферентиал фарқланишини илмий тадқиқ этишга эришилган.
хорижий тилларни ўрганаётган талабаларнинг тил ўрганиш жараёнида «муваффақиятга эришиш мотивацияси», шу орқали «ижтимоий обрўга ва мақсадга эришишга интилиш»нинг ёш ва индивидуал тафовутларга эга эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ–325 сон буйруғи билан «Онтагенез психологияси. Дифферинсиал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ–325-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар чет тилларни ўрганиш жараёнларидаги эмоционал ҳолатларини индивидуал хусусиятларга боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланишини илмий тадқиқ этишга эришилган.
хорижий тилларни ўрганиш жараёнида талабалардаги эмоционал ҳолатларнинг ифодсаланишига кўра улардаги муваффақиятга эришиш мотивлари “эмоционал билимдонлик”, “ўз-ўзини ундаш” ва “эмпатия” билан, ирода кучини баҳолаш “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ундаш” ва “ўзгаларнинг эмоцияларини билш” хусусиятлари билан ижобий алоқадорликда, шунингдек, хавотирлик ҳолатлари “эмоционал билимдонлик”, “ўз эмоцияларини бошқариш, “ўзини ундаш”, “эмпатия ва бошқаларнинг эмоцияларини билиш қобилияти” билан салбий корреляциён боғлиқликда эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ–325 сон буйруғи билан «Онтагенез психологияси. Дифферинсиал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ–325-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар чет тилларини ўрганиш жараёнларида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг мотивация билан корреляцион алоқадорлигини аниқлашга шароит яратилган.
хорижий тилларни ўрганаётган талабаларда эмоционал ҳолатларнинг намоён болъишига кўра улардаги вазият билан боғлиқ хавотирланиш ҳолатларини махсус психокоррексион дастур орқали бартараф қилиш орқали муваффақиятга эришиш мотивини кучайтиришга эришиш исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ–325 сон буйруғи билан «Онтагенез психологияси. Дифферинсиал психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 5-мартдаги ПМ–325-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда хорижий тилларни ўрганиш жараёнида самарали психологик тайёргарликни таъминлаш учун махсус психокоррексион дастур ишлаб чиқилган.