Мирабдуллаева  Шоирахон  Абдулхаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида лидерлик сифатларини намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P1081.
Илмий раҳбар: Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Бегматов Абдуллажон Сирожиддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулова Наргиза  Тошпулатовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида лидерлик сифатларини намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида уни ривожлантириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларда лидерлик сифатларининг намоён бўлишига ижтимоий психологик хусусиятларнинг таъсири натижасида шахслараро коммуникасия мотивларидан сухбатдошни идрок қилиш ва тушунишдаги адекватликка ва сухбатдошни қабул қилишга йўналганликнинг курслар кесимидаги дифференциасиясига боғлиқ ҳолда ижтимоий (гуруҳни бирлаштириш, мулоқотчан, ҳаммага бирдек муносабатда бўлиш) ва иродавий (ақлли, ташаббускор, мустақил қарор қабул қилиш) хусусиятларнинг усутувор ҳарктерга эга эканлиги далилланган;
курсантларда лидерликнинг намоён бўлишига шахс фазилатларини таъсирига кўра шахснинг гуруҳда мулоқотга киришиш санъати, шахслараро муносабатлардаги позисияси ва таъсир даражаси ҳамда ўзаро муносабатларда фикрлаш доираси, ақлий қобилиятлари, дунёқараши, зукколиги, вербал маданияти ва эрудисия даражасини ҳарбий таълимда кучли ифодаланиши туфайли коммуникатив ва интеллектуал хусусиятларнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
курсантлардаги лидерлик сифатларини намоён бўлишига эмосионал интеллектнинг таъсирига кўра ўзгаларнинг ва шахснинг ўз кечинмаларига нисбатан сезгирлиги, ижтимоий кечинмалари гуруҳий муносабатларни барқарорлаштирганлиги туфайли ҳиссий билимдонлик ва эмпатия устувор компонент эканлиги далилланган; 
ҳарбий жамоаларда мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаш ва яккабошчилик тамойилини ташкиллаштириш учун лидер ҳарбий хизматчилар касбий-шахсий тузилмасига ижтимоий интеллект, касбий билимдонлик, инновасион яратувчанлик, масъулиятлилик ва ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш каби психологик компонентларни сингдириш асосида “Замонавий лидер ҳарбий хизматчининг психологик қиёфаси”ни  тавсифлаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида лидерлик сифатларини намоён бўлишининг психологик хусусиятлари бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида: 
курсантларда лидерлик сифатларининг намоён бўлиши ва ривожланишига этнопсихологик хусусиятларнинг таъсири натижасида шахслараро коммуникасия мотивларидан сухбатдошни идрок қилиш ва тушунишдаги адекватликка ва сухбатдошни қабул қилишга йўналганликнинг  курслар кесимидаги дифференциасиясига боғлиқ ҳолда ўзбек миллати вакилларида ижтимоий (гуруҳни бирлаштириш, мулоқотчан, ҳаммага бирдек муносабатда бўлиш), рус миллати вакилларида эса иродавий (ақлли, ташаббускор, мустақил қарор қабул қилиш) хусусиятлар усутувор ҳарктерга эга эканлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-346 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-346 сон маълумотномаси).Натижада курсантларда лидерлик сифатларининг намоён бўлиши ва ривожланишига таъсир этувчи ижтимоий психологик хусусиятларни аниқлаштириш имконияти яратилган.
курсантларда лидерликнинг намоён бўлиши ва ривожланишига шахс фазилатларини таъсирига кўра шахснинг гуруҳда мулоқотга киришиш санъати, шахслараро муносабатлардаги позисияси ва таъсир даражаси ҳамда ўзаро муносабатларда фикрлаш доираси, ақлий қобилиятлари, дунёқараши, зукколиги, вербал маданияти ва эрудисия даражасини ҳарбий таълимда кучли ифодаланиши туфайли коммуникатив ва интеллектуал хусусиятларнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-346 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-346 сон маълумотномаси).Натижада курсантларда лидерликнинг намоён бўлиши ва ривожланишига шахс хусусиятларининг таъсири очиб берилган.
курсантлардаги лидерлик сифатларини намоён бўлиши ва ривожланишига эмосионал интеллектнинг таъсирига кўра ўзгаларнинг ва шахснинг ўз кечинмаларига нисбатан сезгирлиги, ижтимоий кечинмалари гуруҳий муносабатларни барқарорлаштирганлиги туфайли ҳиссий билимдонлик ва эмпатия устувор компонент эканлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-346 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-346 сон маълумотномаси).Натижада курсантлардаги лидерлик сифатларини намоён бўлиши ва ривожланишининг эмосионал интеллект билан боғлиқ жиҳатларини тадқиқ этиш имконияти яратилган.
ҳарбий жамоаларда мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаш ва яккабошчилик тамойилини ташкиллаштириш учун лидер ҳарбий хизматчилар касбий-шахсий тузилмасига ижтимоий интеллект, касбий билимдонлик, инновасион яратувчанлик, масъулиятлилик ва ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш каби психологик компонентларни сингдириш асосида “Замонавий лидер ҳарбий хизматчининг психологик қиёфаси”ни  тавсифлаш такомиллаштирилган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-346 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-346 сон маълумотномаси). Натижада курсантларда лидерлик сифатларини ривожлантиришга қаратилган психологик тренинг дастури ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish