Муталова Моҳира Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси банкларини Санкт-Галлен бошқарув модели асосида трансформациялаш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3056. 
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Нишонбой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Алимарданов Илхом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшоджон Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Санкт-Галлен бошқарув модели талабларини ҳамда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда банкларни трансформациялаш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
банкларни трансформациялашни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида банкларининг банк жараёнлари, маҳсулот ва хизматларини рақамлаштириш борасидаги сўнгги ютуқлари, замонавий банк ва ахборот-коммуникациялари технологиялари билан чуқур таниш бўлган олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳамда амалда фаолият олиб бораётган кадрларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш зарурлиги асосланган;
трансформациялашни бошқаришнинг турли моделларининг сифат кўрсаткичлари таққослаш орқали Ўзбекистонда банкларни муваффақиятли трансформация қилиш учун самарали Сант-Галлен моделини танланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
банкларни муваффақиятли трансформациялаш учун замонавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ёки тайёр лойиҳаларни соф ҳолда амалга ошириш эмас, балки банкнинг ички имкониятлари, ташқи муҳит таҳдидлари ва мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир тижорат банкига мос бўлган индивидуал ёндашув асосланган;
Санкт-Галлен бошқарув моделидан фойдаланиш самарадорлигини эконометрик таҳлил қилишнинг муаллифлик методикасини қўллаш асосида Ўзбекистондаги рақамлаштирилган банкларни трансформациялашнинг самардорлигини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
тижорат банкларини муваффақиятли трансформация қилиш мақсадида ҳамда жаҳон банкларининг банк жараёнлари, маҳсулот ва хизматларини рақамлаштириш бўйича энг сўнгги ютуқлари, энг янги банк ва ахборот-коммуникация технологиялари билан чуқур таниш бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, банк сектори учун малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимли равишда ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан вазирлик тасарруфидаги олий ўқув юртларида янги ўқув йилидан бошлаб “Банк иши” мутахассислиги бўйича олий маълумотли рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида мутахассслик бўйича ўқув режаларига “Банкларни рақамлаштириш ва трансформация қилиш” курсини мажбурий фан сифатида киритиш тўғрисида қарорида эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-июлдаги 01/01-1905-сон, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йил 15-июлдаги 01-5701-сон, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалининг 2024-йил 6-сентябрдаги ПФ-200-сон маълумотномалари). Шунингдек, мазкур таклиф “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Капиталбанк” АТБ, “Алоқа банк” АЖ банкларнинг ўқув марказларида банк ходимларининг малакасини тизимли равишда ошириш, шу жумладан мижозлар учун масофавий таълимни жорий этиш йўлга қўйилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2024-йил 9-августдаги 01-03/7543-сон, “Узум банк” АТБнинг (“Капиталбанк” АТБ шўба корхонаси) 2024-йил 12-августдаги 01/3129-сон, “Алоқа-банк” АЖнинг 2024-йил 9-августдаги 05-04/3183-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк сектори учун малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали тижорат банкларини муваффақиятли трансформация қилиш имкони яратилган;
трансформациялашни бошқаришнинг турли моделларининг сифат кўрсаткичларини таққослаш орқали Ўзбекистонда банкларни муваффақиятли трансформациялаш учун самарали Сант-Галлен моделини танланиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Узум банк” АТБ, “Алоқа-банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2024-йил 9-августдаги 01-03/7543-сон, “Узум банк” АТБнинг (“Капиталбанк” АТБ шўба корхонаси) 2024-йил 12-августдаги 01/3129-сон, “Алоқа-банк” АЖнинг 2024-йил 9-августдаги 05-04/3183-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда банкларни муваффақиятли трансформациялаш учун самарали Сант-Галлен моделини танлаш имкони яратилган;
банкларни муваффақиятли трансформациялаш учун замонавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ёки тайёр лойиҳаларни соф ҳолда амалга ошириш эмас, балки банкнинг ички имкониятлари, ташқи муҳит таҳдидлари ва мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир тижорат банкига мос бўлган индивидуал ёндашув таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Узум банк” АТБ, “Алоқа-банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2024-йил 9-августдаги 01-03/7543-сон, “Узум банк” АТБнинг (“Капиталбанк” АТБ шўба корхонаси) 2024-йил 12-августдаги 01/3129-сон, “Алоқа-банк” АЖнинг 2024-йил 9-августдаги 05-04/3183-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкларни муваффақиятли трансформациялаш имкони яратулган;
Санкт-Галлен бошқарув моделидан фойдаланиш самарадорлигини эконометрик таҳлил қилишнинг муаллифлик методикасини қўллаш асосида Ўзбекистондаги рақамлаштирилган банкларни трансформациялашнинг самардорлигини ошириш таклифи таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Узум банк” АТБ, “Алоқа-банк” АЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2024-йил 9-августдаги 01-03/7543-сон, “Узум банк” АТБнинг (“Капиталбанк” АТБ шўба корхонаси) 2024-йил 12-августдаги 01/3129-сон, “Алоқа-банк” АЖнинг 2024-йил 9-августдаги 05-04/3183-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистондаги рақамлаштирилган банкларни трансформациялашнинг самардорлигини ошириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish