Кушанова Машхура Исаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/P997.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Ражабова Феруза Позиловна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда ўсмирлар агрессив хулқи профилактикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлардаги агрессив хулқ-атворни намоён бўлишида ижтимоий муносабатлардаги шахснинг гуруҳда “ўз мавқеини мустаҳкамлашга” интилиш  жисмоний, вербал, билвосита агрессия даражаси агрессивлик индексини, негативизм, хафагарчилик, шубҳаланувчанлик душманлик индекси даражасини кучайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий-ҳудудий омиллар муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
ўсмирлардаги агрессивлик жисмоний, вербал агрессия, жаҳлдорлик, қасоскорлик, ўзгалар фикрига тақоцизлик орқали агрессивлик индексини, негативизм, билвосита агрессия, сергумонлик, хафагарчлик, ён бермаслик орқали душманлик индексини кучайтирганлиги туфайли шахслараро муносабатларда зиддиятлиликнинг намоён бўлишига олиб келиши ёшга оид хусусиятларга боғлаб асослаб берилган;
ўсмирлардаги агрессив хулқ-атвор даражаси шахслараро муносабатларда жиззакилик,  ўзгаларнинг фикрларига сабрсизлик, сергумонлик, ўзаро муносабатлардаги муросасизликнинг ёш хусусиятларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига асосланиб, “хулқ-атвор ва ҳис-туйғулар”, “ўз-ўзини англаш ва бошқариш”, “ижтимоий муносабатлар” контекстида дифференциаллаштирилган;
ўсмирлардаги агрессивликни коррексиялаш модели ижтимоий (шахслараро) интеллект даражасини ривожлантириш орқали когнитив (жамият нормаларини тушуниш ва уларга риоя қилиш), эмоционал (эмоционал ўзини бошқариш механизмлари) ва конатив (ўзгалар билан ижобий муносабатларга киришиш) механизмларини ўз ичига олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
ўсмирлардаги агрессив хулқ-атворни намоён бўлишида ижтимоий муносабатлардаги шахснинг гуруҳда “ўз мавқеини мустаҳкамлашга” интилиш  жисмоний, вербал, билвосита агрессия даражаси агрессивлик индексини, негативизм, хафагарчилик, шубҳаланувчанлик душманлик индекси даражасини кучайишига олиб келганлиги туфайли ижтимоий-ҳудудий омиллар муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 290-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 290а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг ўсмирлар билан ишлашда индивидуал ёндашув компетенсияларини оширишга эришилган.
ўсмирлардаги агрессивлик жисмоний, вербал агрессия, жаҳлдорлик, қасоскорлик, ўзгалар фикрига тақоцизлик орқали агрессивлик индексини, негативизм, билвосита агрессия, сергумонлик, хафагарчлик, ён бермаслик орқали душманлик индексини кучайтирганлиги туфайли шахслараро муносабатларда зиддиятлиликнинг намоён бўлишига олиб келиши ёшга оид хусусиятларга боғлаб асослаб берилганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 290-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 290а-сон маълумотномаси).  Натижада психологларнинг психокоррексион ишларини олиб боришга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
ўсмирлардаги агрессив хулқ-атвор даражаси шахслараро муносабатларда жиззакилик,  ўзгаларнинг фикрларига сабрсизлик, сергумонлик, ўзаро муносабатлардаги муросасизликнинг ёш хусусиятларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига асосланиб, “хулқ-атвор ва ҳис-туйғулар”, “ўз-ўзини англаш ва бошқариш”, “ижтимоий муносабатлар” контекстида дифференциаллаштирилганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 290-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 290а-сон маълумотномаси). Натижада агрессив хулқ-атворни профилактика қилишга йўналтирилган услубий ишлар такомиллаштирилган; 
ўсмирлардаги агрессивликни коррексиялаш модели ижтимоий (шахслараро) интеллект даражасини ривожлантириш орқали когнитив (жамият нормаларини тушуниш ва уларга риоя қилиш), эмоционал (эмоционал ўзини бошқариш механизмлари) ва конатив (ўзгалар билан ижобий муносабатларга киришиш) механизмларини ўз ичига олишига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 290-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 290а-сон маълумотномаси).  Натижада психологларнинг агрессив хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлаш кўникмаларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish