Хусанов Самариддин Махмадаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахсда меҳнат мотивацияси шаклланишининг ижтимоий-психологик детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P524.
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда меҳнат мотивацияси шаклланишининг ижтимоий-психологик детерминантларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этган ҳолда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг этномаданий, жинс ҳамда ижтимоий омиллари дифференциациясига кўра “ҳаётий мақсадлар”, “ҳаётий жараёнлар шахснинг меҳнатга бўлган ижобий муносабати шаклланишининг психологик атрибутлари бўлгани ҳисобига муваффақиятга бўлган мотивациянинг ўрта даражаси меҳнат самарадорлигининг бирламчи индикатив белгиси эканлиги исботланган;
шахсдаги меҳнат мотивациясининг такомиллашишида саломатлик бўйича интерналликнинг интеграл таъсири натижасида меҳнат жараёнида саломатликка эътиборнинг камлиги меҳнат мотивациясининг юқори бўлиш эҳтимоли пасайтирса, шахслараро муносабатдаги интерналлик кўрсаткичнинг пастлиги эса шахсда жамоавий муҳитдан қониқмаслик, коллегиал ҳамкорлик принципининг меҳнат фаолиятида яққол акс эттирмаслигини психологик намоён бўлиши далилланган;
меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг жинс тафовутига кўра эркак ва аёлларда ҳаёт мазмунини англаганлиги, ҳаётий мақсадларнинг мавжудлиги, ҳаётдан қониқиши, ўзини кучли ва фаол ҳамда ўз ҳаётини назорат қилувчи ва қарор қабул қилувчи сифатида кўриши психологик меҳнат самарадорлиги детерминатори бўлиши исботланган;
шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг ижтимоий омил, статус фарқланишига кўра муваффақиятга интилишнинг асосий сабаби – ўз ҳаётини яхшилаш, мақсадлар сари юксалиш, хавфсизликни таъминлаш ва ўзини ривожлантириш экани далилланиб, ишловчиларда мотивация кўпинча мавжуд иш жойидаги ютуқларни кўрсатиш ва ишга содиқлик орқали намоён бўлиши, ишсизларда эса янги имкониятлар яратиш, иш топиш ва янги кўникмаларни эгаллаш орқали ифодаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шахсда меҳнат мотивацияси шаклланишининг ижтимоий-психологик детерминантлари бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг этномаданий, жинс ҳамда ижтимоий омиллари дифференциациясига кўра “ҳаётий мақсадлар”, “ҳаётий жараёнлар шахснинг меҳнатга бўлган ижобий муносабати шаклланишининг психологик атрибутлари бўлгани ҳисобига муваффақиятга бўлган мотивациянинг ўрта даражаси меҳнат самарадорлигининг бирламчи индикатив белгиси эканлиги исботланган янгиликлар таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-403 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-403 сон маълумотномаси). Натижада шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг этномаданий, жинс ҳамда ижтимоий омиллари дифференциациясининг индикатив белҳилари аниқлаштирилган.
шахсдаги меҳнат мотивациясининг такомиллашишида саломатлик бўйича интерналликнинг интеграл таъсири натижасида меҳнат жараёнида саломатликка эътиборнинг камлиги меҳнат мотивациясининг юқори бўлиш эҳтимоли пасайтирса, шахслараро муносабатдаги интерналлик кўрсаткичнинг пастлиги эса шахсда жамоавий муҳитдан қониқмаслик, коллегиал ҳамкорлик принципининг меҳнат фаолиятида яққол акс эттирмаслигини психологик намоён бўлиши далилланган янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-403 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-403 сон маълумотномаси). Натижада шахсдаги меҳнат мотивациясининг такомиллашишида устувор бўлувчи ижтимоий-психологик детерминантлар системалаштирилган.
меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг жинс тафовутига кўра эркак ва аёлларда ҳаёт мазмунини англаганлиги, ҳаётий мақсадларнинг мавжудлиги, ҳаётдан қониқиши, ўзини кучли ва фаол ҳамда ўз ҳаётини назорат қилувчи ва қарор қабул қилувчи сифатида кўриши психологик меҳнат самарадорлиги детерминатори бўлиши исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-403 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-403 сон маълумотномаси). Натижада шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг гендер дифференциациясига таъсир қилувчи омиллар тизимлаштирилган.
шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг оилавий ҳаёт динамикаси, ижтимоий омил, статус фарқланишига кўра муваффақиятга интилишнинг асосий сабаби – ўз ҳаётини яхшилаш, мақсадлар сари юксалиш, хавфсизликни таъминлаш ва ўзини ривожлантириш экани далилланиб, ишловчиларда мотивация кўпинча мавжуд иш жойидаги ютуқларни кўрсатиш ва ишга содиқлик орқали намоён бўлиши, ишсизларда эса янги имкониятлар яратиш, иш топиш ва янги кўникмаларни эгаллаш орқали ифодаланиши аниқланганлигига оид илмий янгиликлар “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг “Боқимандалик камайтириш-камбағалликни бартараф этишни асоси сифатида” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 15-ноябрдаги №01-09/2385-сонли маълумотномаси). Натижада шахсда меҳнат мотивацияси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик омиллари туркумлаштирилган.