Шамсиева Лорида Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометрий гиперпластик жарайонларнинг дифференциал ташхисида мультипараметрик ультратовуш текшируви», 14.00.19 – Тиббий радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Tib5189.
Илмий раҳбар: Мамадалиева Яшнар Мамасалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захирова Наргиза Нематовна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Менопаузадаги аёлларни текшириш учун замонавий мультипараметрик ультратовуш усулларидан фойдаланган ҳолда эндометрийнинг хавфсиз ва ёвуз гиперпластик жараёнларини дифференциал диагностика қилиш аниқлигини оширишга қаратилган диагностик алгоритмни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
илк бор менопаузадаги аёлларда эндометрий патологиясини аниқлашда мультипараметрик ультратовуш текшируви асосида эхографик хусусиятлар аниқланган;
кетма-кет трансвагинал УТТ, 3D режимда ҳажмий қон айланишини баҳолаш, компрессион эластография ва силжувчи тўлқинли эластография асосида эндометрий гиперплазияси ва эндометрий саратонини дифференциал ташҳислаш мезонлари аниқланган;
қўлланилган УТТ усулларининг ҳар бири учун спецификлик, сезгирлик ва ташҳисий, шунингдек эндометрий патологиясини турли генезлар билан диагностика қилишда уларнинг комплекс қўлланилиш аҳамияти асосланган;
инновацион ультратовуш текшируви усулларидан фойдаланилганда эндометрий саратони бўйича солиштирма таҳлил ва эхографик семиотикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил “20” июндаги 20-сoн хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор менопаузадаги аёлларда эндометрий патологиясини аниқлашда мультипараметрик ультратовуш текшируви асосида эхографик хусусиятлар аниқланган. Бу текширув B-режим, 3D-ангиография (VOCAL дастури ёрдамида), рангли ва энергетик допплер хариталаш, шунингдек компрессион ва силжувчи тўлқинли эластография (SWE) каби инновацион усулларни ўз ичига олди. Тошкент шаҳридаги РИОваРИАТМ радиология бўлимларига 2025 йил 5 майдаги №90u буйруқ ва «M-clinic» кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 30 майдаги №22-П/2025 буйруғи асосида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги НТК хулосаси №20 2025 йил 20 июн). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари менопаузадаги аёлларда эндометрий гиперплазиясини эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Мультипараметрик ультратовуш усулидан фойдаланиш ортиқча инвазив диагностика жараёнларини (жумладан, диагностик кюретаж ва гистероскопиялар) камайтириш, беморларга тушадиган руҳий ва жисмоний юкламани пасайтириш, ҳамда асоратлар хавфини минималлаштириш имконини берди. Бу онкогинекология соҳасидаги скринингни такомиллаштиришда ва биринчи даражали тиббиёт муассасалари ҳамда ихтисослашган клиникаларда самарадорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: Мультипараметрик ультратовуш протоколини амалиётга жорий этиш ортиқча диагностика ва кеч аниқланган ҳолатлар натижасидаги қўшимча харажатларни қисқартириш имконини берди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу усулдан 140 нафар беморда фойдаланиш орқали тахминан 85000000 сўм иқтисод қилинди. Ҳар бир бемор учун ўртача иқтисод 607000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Менопаузадаги аёлларда эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини аниқлашда мультипараметрик ультратовуш усулидан фойдаланиш диагностика самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, ташхис қўйиш муддатларини қисқартириш ва ҳар бир бемор учун ўртача 607000 сўм маблағни тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: кетма-кет трансвагинал УТТ, 3D режимда ҳажмий қон айланишини баҳолаш, компрессион эластография ва силжувчи тўлқинли эластография асосида эндометрий гиперплазияси ва эндометрий саратонини дифференциал ташҳислаш мезонлари аниқланган. Тошкент шаҳридаги РИОваРИАТМ радиология бўлимларига 2025 йил 5 майдаги №90u буйруқ ва «M-clinic» кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 30 майдаги №22-П/2025 буйруғи асосида жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари менопаузадаги аёлларда эндометрий гиперплазиясини эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга ёрдам берди. Мультипараметрик ультратовуш текширувидан фойдаланиш ортиқча инвазив текширувлар (жумладан, диагностик кюретаж ва гистероскопия) сонини камайтиришга, беморларнинг руҳий ва жисмоний юкламасини пасайтиришга ҳамда асоратлар хавфини минималлаштиришга имкон берди. Бу ёндашув биринчи даражали тиббиёт муассасалари ҳамда ихтисослаштирилган клиникаларда онкогинекология скринингини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: Мультипараметрик УТТ протоколини амалиётга жорий этиш натижасида 158 нафар беморда ортиқча инвазив диагностика ва кеч аниқланган ҳолатлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатлар қисқартирилди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ёндашув орқали умумий ҳисобда тахминан 96060000 сўм маблағ тежалди. Ҳар бир бемор учун ўртача иқтисод 608000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Менопаузадаги аёлларда эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини мультипараметрик ультратовуш текшируви ёрдамида эрта аниқлаш ташхис самарадорлигини ошириш, ортиқча диагностика харажатларини қисқартириш ва ҳар бир бемор учун ўртача 608000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: қўлланилган УТТ усулларининг ҳар бири учун спецификлик, сезгирлик ва ташҳисий, шунингдек эндометрий патологиясини турли генезлар билан диагностика қилишда уларнинг комплекс қўлланилиш аҳамияти асосланган. Тошкент шаҳридаги РИОваРИАТМ радиология бўлимларига 2025 йил 5 майдаги №90u буйруқ ва «M-clinic» кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 30 майдаги №22-П/2025 буйруғи асосида жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Мультипараметрик УТТ ёрдамида гиперпластик жараёнларни аниқлаш орқали онкогинекологик касалликларнинг эрта босқичларини юқори аниқликда диагностика қилиш таъминланди. Бу аёллар орасида скрининг самарадорлигини ошириш, кечикиб қўйилган ҳолатлар ва ортиқча биопсияларнинг олдини олиш имконини берди. Шунингдек, беморларнинг ҳаётий сифатини яхшилаш ва уларда ортиқча стресс юзага келтирувчи ҳолатларни камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: 158 нафар беморда қўлланилган ушбу услуб орқали 92540000 сўм миқдорида иқтисод қилинди. Бу ортиқча инвазив текширувлар ва уларга боғлиқ асоратларни камайтириш ҳисобига эришилди. Ҳар бир бемор учун ўртача иқтисод 585000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Менопаузадаги аёлларда гиперпластик жараёнларни аниқлашда мультипараметрик УТТдан фойдаланиш ортиқча диагностика харажатларини камайтириш ва ҳар бир бемор учун ўртача 585000 сўм тежаш имконини берди. Бу услуб онкогинекологик амалиётда самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул эканлиги исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: инновацион ультратовуш текшируви усулларидан фойдаланилганда эндометрий саратони бўйича солиштирма таҳлил ва эхографик семиотикаси аниқланган. Тошкент шаҳридаги РИОваРИАТМ радиология бўлимларига 2025 йил 5 майдаги №90u буйруқ ва «M-clinic» кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 30 майдаги №22-П/2025 буйруғи асосида жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Яратилган протокол ёрдамида менопаузадаги аёлларда эндометрий патологиясини эрта аниқлашда ультратовуш текширувининг самарадорлиги ошди. Бу ортиқча инвазив усулларнинг (биопсия, гистероскопия) сонини камайтириш, беморлар учун руҳий ва жисмоний стрессни пасайтириш ва скринингнинг сифати яхшиланишига ёрдам берди. Ушбу ёндашув онкогинекологик амалиётда замонавий ва пациентлар учун қулай усул сифатида тавсия этилади. Иқтисодий самарадорлиги: Протоколни амалиётга жорий этиш орқали 158 нафар беморда қўшимча текширувлар ва кечикиб қўйилган ташхис туфайли юзага келиши мумкин бўлган харажатларни қисқартириш имкони яратилди. Ҳисоб-китобларга кўра, умумий иқтисод 89300000 сўмни ташкил этди. Ҳар бир бемор учун ўртача иқтисод 565000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Менопаузадаги аёлларда эндометрий патологиясига шубҳа қилинганда қўлланиладиган оригинал эксперт мультипараметрик УТТ протоколи ташхис самарадорлигини ошириш, ортиқча харажатларни камайтириш ва ҳар бир бемор учун ўртача 565000 сўм тежаш имконини берди. Ушбу ёндашув амалиётда жорий қилиш учун юқори самарадорликка эга эканлиги исботланди.