Матжанов Тўлқинжан Казакбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистоннинг айрим балиқчилик кўлларидаги юксак сув ўсимликларининг экологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/В563.
Илмий раҳбар: Отенов То'леген, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори; Мамарахимов Ойбек Муратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистоннинг айрим кўлларидаги юксак сув ўсимликларининг экологик хусусиятларини ва замонавий ҳолатини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударёнинг делта зонаси сув ҳавзаларида – Довуткўл кўлида, Сарбас кўлида, Судоче кўллар тизимида, Жилтирбасда юксак сув ўсимликларининг ҳозирги ҳолатида фақат гидрогалофил турлар учраши, улар 9 оила, 13 туркумга мансуб 23 та турдан иборат эканлиги аниқланган;
биринчи маротаба Амударё делтасининг балиқчилик сув ҳавзаларидаги барқарор бўлмаган сув режими шароитида юксак сув о'симликларининг биоекологик хусусиятлари очиб берилган;
Амударё делта зонаси кўлларидаги юксак сув ўсимликларининг ҳаддан ташқари ўсишига қарши курашда кўлларнинг ўзида кўпая оладиган Сйпринус cарпио, Рутилус рутилус, Cарассиус гибелио, Абрамис брама каби ўтхўр балиқ турларидан фойдаланиш бўйиcа тавсиялар ишлаб чиқилган;
Амударё делта зонаси балиқлар популяциясининг ривожланишига юксак сув ўсимликларининг таъсирини аниқлаш ҳамда унинг экологик ва биотик параметрларини ҳисобга олган ҳолда сув ҳавзасининг истиқболли аквакултура технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистоннинг айрим балиқчилик кўлларидаги юксак сув ўсимликларининг экологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
балиқчилик кўллари – Довуткўл, Сарбас, Судоче ва Жилтирбас кўлларининг юксак сув ўсимликлари билан тиғиз қопланганлиги ва уларга қарши курашда ўтхўр балиқ турларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 01/18-2-1948-сон маълумотномаси). Натижада, сув экотизимлари салоҳиятидан фойдаланиб, юқори ҳажмдаги балиқ хомашёсини олиш учун балиқ етиштиришнинг турли шакллари ва технологияларини жорий этиш имконини берган;
Амударё делтаси кўлларида кўпайтириш мумкин бўлган ўтхўр балиқлар учун озуқа сифатида юксак сув ўсимликларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 7 июндаги 03/09-3-260-сон маълумотномаси). Натижада, сув яйловчилигини ривожлантириш ва уларда иқтисодий фойдали балиқ турларини ташкил этиш имконини берган.