Урунова Хуршида Шодиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Навоий вилояти саноат корхоналари оқова сувлари таркибидаги металларни доломит минерали ва шоли қипиғи асосидаги реагент-сорбентлар билан тозалаш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси, 11.00.05 – Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т2768.
Илмий раҳбарлар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Музафаров Амрулло Мустафоевич, кимё фанлари доктори; Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: доломит ва ШҚ чиқиндиси асосида сорбент-реагент олиш ва саноат оқова сувлари таркибидан оғир металл ионларини тозалашда қўллаш ҳамда оқова сувлардан самарали фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доломит минералини термик фаоллантириш натижаларига кўра 600-900 0C ҳароратда 10-60 дақиқа оралиғида фаоллаштирилганда калсий, магний ва кремний оксидларининг умумий миқдори 1,09-1,75 баробар ошиши, карбонат миқдори 1,12-1,89 баробар камайиши аниқланган;
фосфат кислотада доломитни парчалаб реагент сорбентларга қайта ишлашнинг мақбул режими аниқланган; 
фосфат кислота ва доломит асосидаги реагент сорбентлар олишда калсий ва магний оксидларининг сувда эрувчан шакли 2,24 ва 2,74 баробар ошиши асосланган; 
ТФДШнинг 75:25 оғирлик нисбатидаги композицияларида 0,01 м/л консентрациядаги эритмадан Су2+ ионларини 97,59 %, 65:35 нисбатидаги композиция -93,95 % ни, 45:55 нисбатидаги композиция эса 91,84 % тозаланиши аниқланган;
ТФДШ ёрдамида ишлаб чиқариш корхоналари чиқинди сувларига 0,5-2,5% қўшиб тозаланганда, оқова сув таркибидаги Мн -98,78%; Ас -98,21%; Мо-97,85% гача ионларидан тозалаши аниқланган;
доломит ва ШҚ асосида сорбент-реагент олиш технологияси ҳамда ТФДШ ёрдамида саноат оқова сувлари таркибидан металл ионларини тозалаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат оқова сувлари таркибидаги металларни тозалаш учун доломит, ШҚ ва фосфат кислотаси асосида адсорбентлар олиш ва қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
доломит минерали асосида олинган реагент-сорбентлар билан ГМЗ-3 саноат чиқинди сувларини тозалаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2025 йил 14 апрелдаги 23/01-01-01/275-сон маълумотномаси). Натижада, доломит минералини фаоллантириш натижасида олинган реагент-сорбентларни саноат оқова сувларини ифлослантирувчи оғир металлар миқдорини 75-85% гача тозлаш имкониятини берган;
доломит минерали ва шоли қипиғи асосида олинган реагент-сорбентлар билан ГМЗ-3 саноат чиқинди сувларини тозалаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2025 йил 14 апрелдаги 23/01-01-01/275-сон маълумотномаси). Натижада, доломит минерали ва шоли қипиғини кислородсиз фаоллантиришда олинган реагент-сорбентлар саноат оқова сувларини ифлослантирувчи оғир металлар миқдорини 85-95% гача зарарсизлантириш имкониятини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish