Шарипов Кувондик Бахтиёровичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакатда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг илмий-методологик асослари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt362.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Ортиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Муфтайдинов Қиёмиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Расулов Тўлқин Саттарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг илмий-методологик асослари бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес таркибий тузилмаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ўзининг асосий фаолияти жиҳатидан умумиқтисодий шарт-шароит ва имкониятларнинг табиий ва қонуний тавсифдаги чекланганлиги шароитида амал қилувчи муайян хўжалик юритиш соҳасига кирувчи иқтисодий субектларнинг функсионал, тармоқ, минтақавий (ҳудудий), ижтимоий-иқтисодий, ташқи иқтисодий ва бошқа тавсифларига кўра ихтисослашган ва муайян нисбатда шаклланган тузилмалари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш” услуби тўлиқ бозор муносабатлари тамойилларининг амал қилиши шароитида кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси иқтисодий фаолият турларининг рентабеллик даражасига мувофиқ ҳолда шаклланишига оид назарий қоидадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган;
бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорликнинг таркибий тузилмаси ҳар бир иқтисодий фаолият турининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмидаги солиширма салмоғининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажми рентабеллиги даражасига мутаносиблигини таъминлаш назарий қоидасидан келиб чиққан ҳолда кичик тадбиркорлик иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлигини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси шаклланиши маромийлигини баҳолаш услуби кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар соҳа иқтисодий фаолият кўрсаткичлари ва натижалари билан ҳамоҳанг борувчи маромийлик тамойилига мувофиқ ҳолатни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасини такомиллаштириш асосида соҳа асосий фаолияти кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг илмий-методологик асослари бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес таркибий тузилмаси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ўзининг асосий фаолияти жиҳатидан умумиқтисодий шарт-шароит ва имкониятларнинг табиий ва қонуний тавсифдаги чекланганлиги шароитида амал қилувчи муайян хўжалик юритиш соҳасига кирувчи иқтисодий субектларнинг функсионал, тармоқ, минтақавий (ҳудудий), ижтимоий-иқтисодий, ташқи иқтисодий ва бошқа тавсифларига кўра ихтисослашган ва муайян нисбатда шаклланган тузилмалари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари 5А230102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Рақобат стратегияси” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда муайян хўжалик юритиш соҳасига кирувчи иқтисодий субектларнинг функсионал, тармоқ, минтақавий (ҳудудий), ижтимоий-иқтисодий, ташқи иқтисодий ва бошқа тавсифларига кўра ихтисослашган ва муайян нисбатда шаклланган тузилмалари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “кичик бизнес таркибий тузилмаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра “кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш” услубини тўлиқ бозор муносабатлари тамойилларининг амал қилиши шароитида кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси иқтисодий фаолият турларининг рентабеллик даражасига мувофиқ ҳолда шаклланишига оид назарий қоидадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари 5А230102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Рақобат стратегияси” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг иқтисодий фаолият турлари рентабеллик даражасига мувофиқ ҳолда шаклланишига оид назарий қоидадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмаси самарадорлик даражасини баҳолаш услубини юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорликнинг таркибий тузилмаси ҳар бир иқтисодий фаолият турининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмидаги солиширма салмоғининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажми рентабеллиги даражасига мутаносиблигини таъминлаш назарий қоидасидан келиб чиққан ҳолда кичик тадбиркорлик иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлигини аниқлаш услубидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26-мартдаги 02-35-3347-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда кичик тадбиркорлик иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлигини баҳолашнинг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси шаклланиши маромийлигини баҳолаш услуби кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар соҳа иқтисодий фаолият кўрсаткичлари ва натижалари билан ҳамоҳанг борувчи маромийлик тамойилига мувофиқ ҳолатни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26-мартдаги 02-35-3347-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси шаклланиши маромийлигини таъминлаш орқали соҳа иқтисодий фаолият кўрсаткичлари ва натижаларини мақсадга мувофиқ шакллантириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг оптимистик ва пессимистик ссенарий бўйича ривожланишидан келиб чиққан ҳолда асосида соҳа асосий фаолияти кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогнози Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26-мартдаги 02-35-3347-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик тадбиркорлик субектлари таркибий тузилмасини узоқ истиқболдаги кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.