Самандаров Зухриддин Рауп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Валюта курсини бозор механизмлари асосида шаклланишининг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4865
Илмий раҳбар: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обилов Миркомил Рашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланишининг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра “валюта курсининг бозор механизмлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни валюта курсининг шаклланишида бозор иштирокчилари (марказий ва тижорат банклари, инвесторлар)нинг хатти-ҳаракатларида ахборот асимметрияси, бозор психологияси ва ахборот оқимлари сифатининг таъсири нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
валюта бозорининг ликвидлигини ошириш ва девалвация босимини юмшатишга хизмат қиладиган валюта биржасидаги банклараро савдоларни оптималлаштириш механизми транзакция харажатларини камайтириш ва курснинг шаффоф шаклланишини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бозор механизмларининг мураккаб табиатини назарий жиҳатдан ёритадиган талаб ва таклифнинг қисқа муддатли ўзгаришлари, макроиқтисодий омиллар (фоиз ставкалари, инфлясия, ташқи савдо баланси) ва бозор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олувчи динамик мувозанат модели валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланишини реал вақт режимида таҳлил қилиш имконини яратиш жиҳатидан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда валюта курсига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида миллий валюта сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Валюта курсини бозор механизмлари асосида шаклланишининг назарий асосларини такомиллашириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “валюта курсининг бозор механизмлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни валюта курсининг шаклланишида бозор иштирокчилари (марказий ва тижорат банклари, инвесторлар)нинг хатти-ҳаракатларида ахборот асимметрияси, бозор психологияси ва ахборот оқимлари сифатининг таъсири нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълимнинг 7030103–Макроиқтисодиёт магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Ўрта макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш талабаларда валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланиши моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
валюта бозорининг ликвидлигини ошириш ва девалвация босимини юмшатишга хизмат қиладиган валюта биржасидаги банклараро савдоларни оптималлаштириш механизми транзакция харажатларини камайтириш ва курснинг шаффоф шаклланишини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифидан АТ “Алоқабанк” фаолиятида фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”ининг 2025-йил 26-июндаги 05-04/2913-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички валюта бозорида тижорат банкининг миллий валюта курси шаклланишидаги фаоллигини ошириш мақсадида бозор тамойилларига мувофиқ маркет-мейкерлик фаолияти жорий этилган;
бозор механизмларининг мураккаб табиатини назарий жиҳатдан ёритадиган талаб ва таклифнинг қисқа муддатли ўзгаришлари, макроиқтисодий омиллар (фоиз ставкалари, инфлясия, ташқи савдо баланси) ва бозор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олувчи динамик мувозанат модели валюта курсининг бозор механизмлари асосида шаклланишини реал вақт режимида таҳлил қилиш имконини яратиш жиҳатидан такомиллаштириш таклифидан АТ “Алоқабанк” фаолиятида фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”ининг 2025-йил 26-июндаги 05-04/2913-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички валюта бозорида ликвидлик провайдери ҳисобланган тижорат банки томонидан валюта олди-сотди операциялари бўйича дефолт ҳолати юзага келганда қўлланиладиган рискни бошқариш механизмлари кўлами кенгайтирилиб, валюта бозоридаги дефолт менежменти тизими такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда валюта курсига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида миллий валюта сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашинув курси динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан АТ “Алоқабанк”ининг “2025-йилга мўлжалланган бизнес-режаси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”ининг 2025-йил 26-июндаги 05-04/2913-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий валюталарда нуфузли хорижий банкларда вакиллик ҳисобрақамларини очиш ҳамда Халқаро молия корпорацияси билан техник маслаҳатлашувлар асосида кунлик валюта айирбошлаш курсларини белгилашга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган.