Расулов Жамшид Шокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ўсишни динамик стохастик моделлар асосида тадқиқ этиш”, 08.00.02 –“Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2868.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ташматов Шуҳрат Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахимова Саида Ахмаджановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ўсишни динамик стохастик моделлар асосида тадқиқ этиш орқали илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли траекторияси нафақат ресурслар ва технологияга, балки ижтимоий-иқтисодий институтларга боғлиқлигини тадқиқ этиш асосида динамик умумий мувозанат моделлари мулкчилик ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, коррупсия даражаси каби институционал омилларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг нафақат миқдорий, балки сифат жиҳатидан ҳам барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган умумий мувозанат моделидан фойдаланган ҳолда, иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини баҳолаш учун экологик таъсир, ижтимоий тенглик, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизими таклиф этилган;
динамик стохастик умумий мувозанат моделидан фойдаланган ҳолда иқтисодий инқирозларга тайёргарлик кўриш ва уларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқиш механизми иқтисодий ўсишнинг қисқа ва узоқ муддатли омиллари, шу жумладан фискал сиёсат ва ташқи савдо шокларининг таъсирини таҳлил қилиш ҳамда иқтисодиётдаги даврий тебранишлар (жаҳон нархларининг ўзгариши ёки глобал иқтисодий инқирозларнинг таъсири) ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини башорат қилиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш омиллари орасидаги вариация ҳисоб-китоблари ҳамда шокларнинг таъсири натижасида динамик стохастик умумий мувозанат модели асосида ЯИМ, инфляция ва асосий ставканинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий ўсишни умумий мувозанат моделлари асосида тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли траекторияси нафақат ресурслар ва технологияга, балки ижтимоий-иқтисодий институтларга боғлиқлигини тадқиқ этиш асосида динамик умумий мувозанат моделлари мулкчилик ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, коррупсия даражаси каби институционал омилларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий услубий материаллардан олий таълимнинг 7030103-Макроиқтисодиёт магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Ўрта макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш иқтисодий ўсишни умумий мувозанат асосида кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг нафақат миқдорий, балки сифат жиҳатидан ҳам барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган умумий мувозанат моделидан фойдаланган ҳолда, иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини баҳолаш учун экологик таъсир, ижтимоий тенглик, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизимини такомиллаштиришга оид назарий услубий материаллардан олий таълимнинг 7030103-Макроиқтисодиёт магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Ўрта макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлигини сифат жиҳатидан классификация қилишга хизмат қилган;
динамик стохастик умумий мувозанат моделидан фойдаланган ҳолда иқтисодий инқирозларга тайёргарлик кўриш ва уларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқиш механизми иқтисодий ўсишнинг қисқа ва узоқ муддатли омиллари, шу жумладан фискал сиёсат ва ташқи савдо шокларининг таъсирини таҳлил қилиш ҳамда иқтисодиётдаги даврий тебранишлар (жаҳон нархларининг ўзгариши ёки глобал иқтисодий инқирозларнинг таъсири) ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини башорат қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 04/26-1-2-10648-сонли маълумотномаси). Бу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодий ўсишни секинлаштирувчи омилларни аниқлаш ва давлат бюджети самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш омиллари орасидаги вариация ҳисоб-китоблари ҳамда шокларнинг таъсири натижасида динамик стохастик умумий мувозанат модели асосида ЯИМ, инфляция ва асосий ставканинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан 2025-2027 йиллар учун “Бюджетнома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 04/26-1-2-10648-сонли маълумотномаси). Бу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши келгуси йиллар учун асосий макроиқтисодий индикаторлар прогнозларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish