Яхшибоев Рустам Эркинбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4288
Илмий раҳбари: Рихсимбаев Одилжон Кабилджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор Махаммадиев Махсуд Мардонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли технологиялар асосида соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра “соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ва рақамли интеграция” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тиббий хизматларни режалаштириш, ресурсларни тақсимлаш, хатарларни бошқариш ва аҳоли саломатлигини мониторинг қилиш жараёнларини рақамли технологиялар, маълумотлар таҳлили ва автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали оптималлаштиришга қаратилган, соғлиқни сақлашда иқтисодий самарадорлик, шаффофлик ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи комплекс бошқарув-иқтисодий механизм нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
Касалликларнинг эрта босқичда аниқланишини таъминлаш учун Рандом Форест алгоритмига фунсионал мослашув киритиш орқали машинали ўрганиш тизимлари доирасида диагностик аниқликни ошириш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш вақтини ўртача 5 сонияга қисқартириш орқали бошқарув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Илғор технологиялар ва аналитик ёндашувларни ўзида мужассамлаштирган инновацион рақамли қурилма асосида соғлиқни сақлашнинг рақамли инфратузилмасига самарали интеграциялашуви учун ишлаб чиқилган бошқарув механизмини қўлаш орқали иқтисодий самарадорликни 1,43 бараварга ошириш, вақт сарфини 3,88 баравар камайтиришни таъминлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда рақамли технологиялар асосида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида “САЛИВА” инновацион қурилмасининг дисконтланган пул оқими ва кумулятив фойда (жамғарилган даромад) кўрсаткичларининг 2029 йилга қадар прогноз қийматлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар орқали соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ва рақамли интеграция” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тиббий хизматларни режалаштириш, ресурсларни тақсимлаш, хатарларни бошқариш ва аҳоли саломатлигини мониторинг қилиш жараёнларини рақамли технологиялар, маълумотлар таҳлили ва автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали оптималлаштиришга қаратилган, соғлиқни сақлашда иқтисодий самарадорлик, шаффофлик ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи комплекс бошқарув-иқтисодий механизм нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Сунъий интеллект” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 27.12.2024 ва 446-сон буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда соғлиқни сақлашда иқтисодий самарадорлик, шаффофлик ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи комплекс бошқарув-иқтисодий механизм нуқтайи назаридан такомиллаштирилган соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув ва рақамли интеграция тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
касалликларнинг эрта босқичда аниқланишини таъминлаш учун Рандом Форест алгоритмига фунсионал мослашув киритиш орқали машинали ўрганиш тизимлари доирасида диагностик аниқликни ошириш ҳамда ахборотни таҳлил қилиш вақтини ўртача 5 сонияга қисқартириш орқали бошқарув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 8-июлдаги 05-28/15352-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида касалликларнинг эрта босқичда аниқланиш тезкор имкони яратилган;
илғор технологиялар ва аналитик ёндашувларни ўзида мужассамлаштирган инновацион рақамли қурилма асосида соғлиқни сақлашнинг рақамли инфратузилмасига самарали интеграциялашуви учун ишлаб чиқилган бошқарув механизмини қўлаш орқали иқтисодий самарадорликни 1,43 бараварга ошириш, вақт сарфини 3,88 баравар камайтиришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 8-июлдаги 05-28/15352-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий самарадорликни ошириш ва ташхислаш учун вақт сарфини камайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда рақамли технологиялар асосида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида “САЛИВА” инновацион қурилмасининг дисконтланган пул оқими ва кумулятив фойда (жамғарилган даромад) кўрсаткичларининг 2029 йилга қадар баҳоланган прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 8-июлдаги 05-28/15352-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган.