Музрапова Шаҳноза Сайдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида инвестицион мулк ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 -«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2798.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида инвестицион мулк ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатига алоҳида 0192 - «Инвестицион мулк» номли ишчи счётни киритиш орқали узоқ муддатли активлар бўлимида келтирилувчи «Асосий воситалар» таркибидаги «Бинолар» ва «Инвестицион мулк» бўйича маълумотларни алоҳида ифодалаш имкони асосланган;   
акциядорлик жамиятлари «Бухгалтерия баланси» ҳисоботининг 010 – «Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати» ва 011 – «Асосий воситаларнинг эскириш қиймати» сатрларига «Инвестицион мулк» ва «Инвестицион мулкнинг эскириши» сатрлари киритиш орқали инвестицион мулк ҳисобини такомиллаштириш асосланган;
акциядорлик жамиятининг ҳисоб сиёсатига 0890 – «Қурилиши тугалланмаган инвестициялар» номли ишчи счётини киритиш орқали  инвестицион мулкни қабул қилиш жараёнида капитализация усули билан қўшимча харажатларни ҳисобга олиш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятининг ҳисоб сиёсатида активларни «Бошланғич қиймат» ва «Ҳаққоний қиймат» бўйича баҳолаш орқали молиявий ҳисоботда акс эттириш асосида акциядорлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисобида инвестицион мулкни шаффоф ва ишончли ҳисобга олишни таъминлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида инвестицион мулк ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатига алоҳида 0192 - «Инвестицион мулк» номли ишчи счётни киритиш орқали узоқ муддатли активлар бўлимида келтирилувчи «Асосий воситалар» таркибидаги «Бинолар» ва «Инвестицион мулк» бўйича маълумотларни алоҳида ифодалаш таклифи «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «FOTON» AЖ амалиётига жорий этилган («Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 2304/001-сонли, «FOTON» АЖнинг 2024 йил 28 февралдаги 49-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши акциядорлик жамиятларида инвестицион мулк бўйича бухгалтерия ҳисобида аниқ ахборотни шакллантириш имконини берган ҳамда бухгалтерия ўтказмаларини молиявий ҳисоботларда тўлиқ ва ишончли  акс эттиришга эришилган;
акциядорлик жамиятлари «Бухгалтерия баланси» ҳисоботининг 010 – «Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати» ва 011 – «Асосий воситаларнинг эскириш қиймати» сатрларига «Инвестицион мулк» ва «Инвестицион мулкнинг эскириши» сатрлари киритиш орқали инвестицион мулк ҳисобини такомиллаштириш таклифи «Uzbek Leasing International A.O.» А.Ж. ва «FOTON» AЖ амалиётига жорий этилган  («Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 2304/001-сонли, «FOTON» АЖнинг 2024 йил 28 февралдаги 49-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида «Бухгалтерия баланси» ҳисобот шакли орқали тегишли ахборотларни шакллантириш ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишга эришилган;
акциядорлик жамиятининг ҳисоб сиёсатига 0890 – “Қурилиши тугалланмаган инвестициялар” номли ишчи счётини киритиш орқали  инвестицион мулкни қабул қилиш жараёнида капитализация усули билан қўшимча харажатларни ҳисобга олиш таклифи «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «FOTON» AЖ амалиётига жорий этилган («Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 2304/001-сонли, «FOTON» АЖнинг 2024 йил 28 февралдаги 49-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни акциядорлик жамиятлари ҳисоб сиёсатига 0890 – «Қурилиши тугалланмаган инвестициялар» номли ишчи счётини киритиш орқали  инвестицион мулкни қабул қилиш жараёнида капитализация усули билан қўшимча харажатларни ҳисобга олиш имконини берган;
акциядорлик жамиятининг ҳисоб сиёсатида активларни «Бошланғич қиймат» ва «Ҳаққоний қиймат» бўйича баҳолаш орқали молиявий ҳисоботда акс эттириш асосида акциядорлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисобида инвестицион мулкни шаффоф ва ишончли ҳисобга олишни таъминлаш таклифи «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «FOTON» AЖ амалиётига жорий этилган («Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2024 йил 12 ноябрдаги 2304/001-сонли, «FOTON» АЖнинг 2024 йил 28 февралдаги 49-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот шаклидаги узоқ муддатли активлар бўлимида ҳисобга олинадиган «Инвестицион мулк»ни актив сифатида ўз вақтида ва ишончли баҳода кирим қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish