Султанмуратова Дилрабо Шайлавбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида ресурс базаси ва уни мустаҳкамлаш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5072
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рўзимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида ресурс базаси ва уни мустаҳкамлашни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «тижорат банкларида ресурс базаси» тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банк томонидан ўзининг асосий функцияларини амалга ошириш учун жалб қилинган ва шакллантирилган молиявий ресурсларнинг йиғиндисини унинг таркиби, манбалари ва структурасини иқтисодий ҳамда институционал ёндашувларга кўра тадқиқ етиш орқали такомиллаштирилган;
тижорат банкларида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар кўрсаткичини активларга нисбатан 1,5-2,0% даражадан камайтириш орқали банк ресурс базаси ҳажмининг йиллик 8-12% гача кенгайишига эришиш ҳамда кредитлаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш асосланган;
тижорат банкларида депозит ресурслари, жумладан, муддатли ва жамғарма депозитлари ҳажмини йиллик 10-15% ошириш, хорижий ва маҳаллий банклараро кредитларни жалб қилишни 5-7% га кенгайтириш ҳамда банкнинг хусусий капиталини ҳар йили 7-10% га мустаҳкамлаш орқали ресурс базасини барқарор ривожлантириш таклифи ишлаб чиқилган.
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва оширишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари ресурслари ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат бaнкларнинг реcурс базаси ва уни мустaҳкамлаш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «тижорат банкларида реcурс базаси» тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банк томонидан ўзининг асосий функцияларини амалга ошириш учун жалб қилинган ва шакллантирилган молиявий ресурсларнинг йиғиндисини унинг таркиби, манбалари ва структурасини иқтисодий ҳамда институционал ёндашувларга кўра тадқиқ этиш орқали такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Портфел менежмент” номли ўқув қўлланма дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 29-январдаги 21-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг ресурс базаси ҳамда уни молиялаштириш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
тижорат банкларида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар кўрсаткичини активларга нисбатан 1,5-2,0% даражадан камайтириш орқали банк ресурс базаси ҳажмининг йиллик 8-12% гача кенгайишига эришиш ҳамда кредитлаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий қилинган (AТБ «Микрокредитбанк»нинг 2024-йил 27-сентябрдаги № 05-16/26446-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки 2024-йилда 2023-йилга нисбатан кредитлардан олинган фоизли даромадлар миқдори 31,5 фоизга ошгани ҳолда, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларнинг брутто активларга нисбатан даражаси 0,27 фоизли пунктга пасайишига эришилган;
тижорат банкларида депозит ресурслари, жумладан, муддатли ва жамғарма депозитлари ҳажмини йиллик 10-15% ошириш, хорижий ва маҳаллий банклараро кредитларни жалб қилишни 5-7% га кенгайтириш ҳамда банкнинг хусусий капиталини ҳар йили 7-10% га мустаҳкамлаш орқали ресурс базасини барқарор ривожлантириш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкини ўрта муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган ва амалиётга жорий этилган (AТБ «Микрокредитбанк»нинг 2024-йил 27-сентябрдаги № 05-16/26446-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил якуни бўйича банкнинг ресурс базаси ҳажмини 59,1 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистондаги тижорат банклaрининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва оширишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари ресурслари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Микрокредитбанк” AТБ тoмoнидaн 2030-йилгa мўлжaллaнгaн бaнк умумий стрaтегиясини ишлaб чиқишдa фoйдaлaнилгaн вa aмaлиётгa жoрий қилингaн (AТБ «Микрокредитбанк»нинг 2024-йил 27-сентябрдаги № 05-16/26446-сонли маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жoрий этилиши “Микрокредитбанк” AТБнинг узоқ муддатли истиқболдаги ресурс ҳажми ҳамда у билан боғлиқ асосий фаолият кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.