Отабоев Ферузбек Ойбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ўсиш ва инвестицион ресурслар ўртасидаги мутаносибликни такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Хажиев Бахтиёр Душабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Шерали Хусанович, иқтисодиёт фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодий ўсиш ва инвестицион ресурслар ўртасидаги мутаносибликни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “иқтисодий мутаносиблик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий-экологик мувозанатга эришишга хизмат қилувчи ишлаб чиқариш омиллари, тармоқлар ва иқтисодий фаолият таркибий қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш жараёнида замонавий ўзгаришлар ва тенденсияларни ҳисобга олиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра инвестицион ресурслар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги мутаносибликнинг назарий тавсифдаги график усулидан фойдаланиш асосида давлатнинг инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги нисбатни “барқарор” (И/ГДП=1), “ўсиб борувчи” (И/ГДП<1), “пасайиб борувчи” (И/ГДП>1) ҳолатларига кўра тартибга солиш орқали мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка таъсир кўрсатиш имкони асосланган;
миллий иқтисодиётдаги инвестиция ҳажми ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги самарали мутаносибликни таъминлаш имконини берувчи тартибга солиш механизмини етакчи тармоқ ва соҳалардаги инвестиция ҳажмини меʼёрга мувофиқлиги бузилишининг салбий таъсирини миқдорий баҳолаш ҳамда мутаносиблик даражасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносибликка таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий ўсиш ва инвестицион ресурслар ўртасидаги мутаносибликни таъминлашни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “иқтисодий мутаносиблик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги, ресурслардан самарали фойдаланиш ва ижтимоий-экологик мувозанатга эришишга хизмат қилувчи ишлаб чиқариш омиллари, тармоқлар ва иқтисодий фаолият таркибий қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш жараёнида замонавий ўзгаришлар ва тенденсияларни ҳисобга олиши нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 31-майдаги 169-сонли буйруқлари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ишлаб чиқариш омиллари, тармоқлар ва иқтисодий фаолият таркибий қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатларни таъминлаш жараёнида замонавий ўзгаришлар ва тенденсияларни ҳисобга олиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “иқтисодий мутаносиблик” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
 назарий-услубий ёндашувга кўра инвестицион ресурслар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги мутаносибликнинг назарий тавсифдаги график усулидан фойдаланиш асосида давлатнинг инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги нисбатни “барқарор” (И/ГДП=1), “ўсиб борувчи” (И/ГДП<1), “пасайиб борувчи” (И/ГДП>1) ҳолатларига кўра тартибга солиш орқали мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка таъсир кўрсатиш имконига оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт назарияси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 04-33-00696-сонли маълумотномаси”, “Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг  2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйруғи”). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда давлатнинг инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги нисбатни тартибга солиш орқали мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорликка таъсир кўрсатиши бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
миллий иқтисодиётдаги инвестиция ҳажми ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги самарали мутаносибликни таъминлаш имконини берувчи тартибга солиш механизмини етакчи тармоқ ва соҳалардаги инвестиция ҳажмини меъёрга мувофиқлиги бузилишининг салбий таъсирини миқдорий баҳолаш ҳамда мутаносиблик даражасига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 04-33-00696-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги самарали мутаносибликни таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносибликка таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 04-33-00696-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда инвестиция ва ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи асосий кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish