Мавланов Ғолибжон Мухаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Ўзбекистонда тоғ туризмини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4626.
Илмий раҳбар: Зуфарова Нозима Гуламиддиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аюбов Илёс Илхомович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тоғ туризмини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тоғ туризми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни асосан тоғли ҳудудларнинг табиий-географик, экологик ва ижтимоий-маданий ресурсларидан оқилона ва барқарор фойдаланишга асосланган, инвестисия жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудудий ривожланишни рағбатлантиришга йўналтирилган туризм фаолиятининг ихтисослашган шаклини юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тоғ туризмига давлат инвестисияларини жалб этишнинг комплекс модели инвестисион жозибадорликни ошириш (25%≤ИЖ≤30%), давлат-хусусий шериклик лойиҳалари сонини кўпайтириш (30%≤ДХШ≤50%), инновасион технологияларнинг соҳага интеграциясини кенгайтириш (35%≤ИТ≤40%), соҳанинг умумий иқтисодий ўсишини барқарор таъминлаш (10%≤ИОʼ≤12%) тадбирларининг мақбул чегаравий қийматларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
тоғ туризмида инвестисион фаолликни оширишга йўналтирилган кўп омилли институсионал модел миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда қонунчилик базасини уйғунлаштириш асосида фаолият самарадорлигини оширишнинг давлат, хусусий сектор ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорлик (0,1≤Ҳ≤0,3), молиявий ресурсларни бошқариш (0,2≤МР≤0,45), табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (0,25≤ТР≤0,35), экоинновацияларни кенгайтириш (0,1≤ЭИК≤0,25) ўртасидаги нисбатни мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
Жиззах вилояти тоғтуризмида онлайн маркетинг компаниялари ва инвестисияларни жалб қилиш жараёнларига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда тоғ туризмини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тоғ туризми” тушунчасининг иқтисодий мазмунини асосан тоғли ҳудудларнинг табиий-географик, экологик ва ижтимоий-маданий ресурсларидан оқилона ва барқарор фойдаланишга асосланган, инвестисия жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудудий ривожланишни рағбатлантиришга йўналтирилган туризм фаолиятининг ихтисослашган шаклини юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризм асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида туризм йўналишидаги талабаларда асосан тоғли ҳудудларнинг табиий-географик, экологик ва ижтимоий-маданий ресурсларидан оқилона ва барқарор фойдаланишга йўналтирилган туризм фаолиятининг ихтисослашган шаклини юқори иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган тоғ туризми тушунчаси юзасидан билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тоғ туризмига давлат инвестисияларини жалб этишнинг комплекс модели инвестисион жозибадорликни ошириш (25%≤ИЖ≤30%), давлат-хусусий шериклик лойиҳалари сонини кўпайтириш (30%≤ДХШ≤50%), инновасион технологияларнинг соҳага интеграциясини кенгайтириш (35%≤ИТ≤40%), соҳанинг умумий иқтисодий ўсишини барқарор таъминлаш (10%≤ИОʼ≤12%) тадбирларининг мақбул чегаравий қийматларини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2024-2027-йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини рақамлаштириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-июндаги 03-10-17-5734-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти 2024-йил иккинчи кварталига хорижий сайёҳлар 148 минг нафарини ташкил этган бўлиб, бу кўрсатгич 2023-йил охирига 145 минг нафарини ташкил этган;
тоғ туризмида инвестисион фаолликни оширишга йўналтирилган кўп омилли институсионал модел миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда қонунчилик базасини уйғунлаштириш асосида фаолият самарадорлигини оширишнинг давлат, хусусий сектор ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорлик (0,1≤Ҳ≤0,3), молиявий ресурсларни бошқариш (0,2≤МР≤0,45), табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (0,25≤ТР≤0,35), экоинновацияларни кенгайтириш (0,1≤ЭИК≤0,25) ўртасидаги нисбатни мувофиқлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2024-2027-йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини рақамлаштириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-июндаги 03-10-17-5734-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти 2024-йил иккинчи кварталига ички сайёҳлар 832 минг нафарини ташкил этган бўлиб, бу кўрсатгич 2023-йил охирига 350 минг нафарини ташкил этган;
Жиззах вилояти тоғтуризмида онлайн маркетинг компаниялари ва инвестисияларни жалб қилиш жараёнларига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2024–2027-йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини рақамлаштириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-июндаги 03-10-17-5734-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида олинган прогноз кўрсаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2024-2027-йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини рақамлаштириш консепсияси асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.