Раджабов Хушвакт Жамшедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда акциз солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4108
Илмий раҳбар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади акциз солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этил спиртини ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган электрон ҳисобга олиш, ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш устидан тизимли назоратни таъминлаш лозимлиги ҳамда белгиланган талаб бузилган тақдирда, жавобгарликка тортиш ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш учун фойдаланиладиган хавфни таҳлил қилиш тизимида мезон сифатида этил спиртини, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар лицензия талабларнинг бузилишини назарда тутиш таклифи асосланган;
акциз тўланадиган хизматлар тоифасига киритилувчи телекоммуникация мобил алоқа хизматларини  кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларини солиқ тўловчилар таркиби, солиқ солиш объекти ҳамда солиқ базасидан чиқариб ташлаш орқали улар томонидан акциз солиғи тўлашни бекор қилиш асосида акциз солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи асосланган; 
акциз солиғи ставкаларини таркибида шакар мавжуд бўлган мева шарбатлари, квас, компот, салқин чойларга ҳам газланган ширин ичимликлар билан бир хил миқдорда 1 литри учун 500 сўм, озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироалдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси 1 литри учун 7450 сўм миқдорида белгилаш асосида акциз солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи асосланган;  
солиқ хизмати органлари томонидан акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкалаш орқали тўлиқ ҳисобга олиниши жараёнларини давлат солиқ органлари ходимлари назорат қилинишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши самарадорлиги мониторингини ўрнатиш таклифи асосланган. 
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда акциз солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
этил спиртини ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган электрон ҳисобга олиш, ўлчаш ускуналаридан фойдаланиш устидан тизимли назоратни таъминлаш лозимлиги ҳамда белгиланган талаб бузилган тақдирда, жавобгарликка тортиш ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш учун фойдаланиладиган хавфни таҳлил қилиш тизимида мезон сифатида этил спиртини, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар лицензия талабларнинг бузилишини назарда тутиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори 15-бандида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 7 январдаги 29-01093-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хизмати органлари томонидан акциз солиғи тўловчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда қулай имконият яратилади; 
акциз тўланадиган хизматлар тоифасига киритилувчи телекоммуникация мобил алоқа хизматларини  кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларини солиқ тўловчилар таркиби, солиқ солиш объекти ҳамда солиқ базасидан чиқариб ташлаш орқали улар томонидан акциз солиғи тўлашни бекор қилиш асосида акциз солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи инобатга олиниб, Солиқ кодексининг 283-284-285-286-моддаларидан чиқариб ташланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 январдаги 16/1-08648-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциз солиғи маъмурчилигини такомиллашиб, мобил алоқа хизматлари бўйича операторлар ихтиёрида 1 трлн. сўм ҳажмидаги маблағлар қолишига имкон яратган; 
акциз солиғи ставкаларини таркибида шакар мавжуд бўлган мева шарбатлари, квас, компот, салқин чойларга ҳам газланган ширин ичимликлар билан бир хил миқдорда 1 литри учун 500 сўм, озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироалдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси 1 литри учун 7450 сўм миқдорида белгилаш асосида акциз солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш таклифи асосида Солиқ кодексининг 2893- моддасига ўзгартириш киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни асосида Солиқ кодексининг 2892-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 январдаги 16/1-08648-сон ва 2023 йил 7 январдаги 29-01093-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратишга хизмат қилувчи адолатли солиққа тортиш имкони яратилган;
солиқ хизмати органлари томонидан акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкалаш орқали тўлиқ ҳисобга олиниши жараёнларини давлат солиқ органлари ходимлари назорат қилинишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши самарадорлиги мониторингини ўрнатиш таклифи амалиётга жорий этилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 665-сон қарорида тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023 йил 7 январдаги 29-01093-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва уларни реализация қилишда акциз солиғини ҳисоб-китоб қилиш ва солиқ базасини аниқлашда қулай имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish