Тургунов Достон Тургуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион ривожланишни молиявий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит; 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2085.
Илмий раҳбар: Хажиев Бахтиёр Душабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакирова Фароғат Болтаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда стартап лойиҳаларини молиялаштиришнинг назарий асослари ҳамда амалий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “миллий инновацион экотизим” тушунчасининг иқтисодий мазмуни стартап лойиҳалари муаллифлари ва молиялаштириш субъектлари ўртасида мақсад ва манфаатларнинг кесишган нуқталарини аниқлаш ҳамда молиялаштириш механизмини шакллантириш борасидаги самарадорлиги юқори бўлган стартап лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашда яратилишдан жорий этишгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган стартап экотизими яратиш назарияси асосида такомиллаштирилган;
стартапларни тўлиқ, қисман ёки давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш натижасида истиқболда фойда келтириш муддатига кўра қисқа, ўрта ва узоқ даврларга ажратиш асосида имтиёзлар бериш орқали стартап лойиҳаларининг самарадорлик даражалари ва натижавийлик даврларини аниқлаш таклифи асосланган;
инновацион лойиҳанинг вақт бирлиги, кичик ва ўрта ҳажми, тез ўсувчанлиги, стартап хусусиятларига кўра танлов шартлари белгиланиб, фаолият даврийлиги (3 йил ≤ ФД ≤10 йил), йиллик даромад (100 млн. сўм ≤ ЙД ≤ 500 млн. сўм), ўсиш тезлиги (йиллик 20%дан ортиқ, давомийлиги 2 йилдан кам бўлмаган) кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқариш тармоғи, ахборот ва коммуникация, молиявий ва суғурта, илмий техник фаолият турларининг самарали ривожланиш имкониятлари асосланган;   
Ўзбекистонда эрта ва кеч ривожланиш босқичида бўлган стартаплар учун муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли таҳлили бўйича логит модели асосида молиявий қўллаб-қувватлашнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда стартап лойиҳаларини молиялаштиришнинг назарий асослари ҳамда амалий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “миллий инновацион экотизим” тушунчасининг иқтисодий мазмунини стартап лойиҳалари муаллифлари ва молиялаштириш субъектлари ўртасида мақсад ва манфаатларнинг кесишган нуқталарини аниқлаш ҳамда молиялаштириш механизмини шакллантириш борасидаги самарадорлиги юқори бўлган стартап лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашда яратилишдан жорий этишгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган стартап экотизими яратиш назарияси асосида такомиллаштириш бўйича назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Инновацион иқтисодиёт” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда стартап экотизими яратиш назарияси асосида такомиллаштирилган “миллий инновацион экотизим” тушунчаси бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
стартапларни тўлиқ, қисман ёки давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш натижасида истиқболда фойда келтириш муддатига кўра қисқа, ўрта ва узоқ даврларга ажратиш асосида имтиёзлар бериш орқали стартап лойиҳаларининг самарадорлик даражалари ва натижавийлик даврларини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ёшлар ўртасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни тарғиб этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2023 йил 7 апрелдаги № 04-13/292-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стартап лойиҳаларининг самарадорлик даражалари ва натижавийлик даврларини аниқлаш имкони яратилган;
инновацион лойиҳанинг вақт бирлиги, кичик ва ўрта ҳажми, тез ўсувчанлиги, стартап хусусиятларига кўра танлов шартлари белгиланиб, фаолият даврийлиги (3 йил ≤ ФД ≤10 йил), йиллик даромад (100 млн. сўм ≤ ЙД ≤ 500 млн. сўм), ўсиш тезлиги (йиллик 20%дан ортиқ, давомийлиги 2 йилдан кам бўлмаган) кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқариш тармоғи, ахборот ва коммуникация, молиявий ва суғурта, илмий техник фаолият турларининг самарали ривожланиш имкониятлари бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ёшлар ўртасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни тарғиб этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг 2023 йил 7 апрелдаги № 04-13/292-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион лойиҳанинг фаолият даврийлиги, йиллик даромад, ўсиш тезлиги кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқариш тармоғи, ахборот ва коммуникация, молиявий ва суғурта, илмий техник фаолият турларининг самарали ривожланишини таъминлаш имкони яратилган;  
Ўзбекистонда эрта ва кеч ривожланиш босқичида бўлган стартаплар учун муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли таҳлили бўйича логит модели асосида молиявий қўллаб-қувватлашнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан олий ўқув юртлари “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Инновацион иқтисодиёт” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 31 майдаги 169-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда эрта ва кеч ривожланиш босқичида бўлган стартаплар учун муваффақиятсизликка учраши эҳтимоли таҳлили бўйича логит модели асосида молиявий қўллаб-қувватлашнинг прогноз кўрсаткичлари асосида баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish