Бектурганова Зулфия Казиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муаммоли ўқитишда кимё ва биология ўртасидаги фанлараро алоқаларни амалга оширишни такомиллаштириш (Қорақалпоғистон мактаблари мисолида)». 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4994
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каипбергенов Атабек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.20.03 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абилова Гулбахар Жалгасбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Жанибеков Абдулазиз Адилханович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Урганч Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Муаммоли ўқитишда кимё ва биология ортасидаги фанлараро алоқалар орқали ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларин такомиллаштириш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактабларида муаммоли ўқитиш ёндашуви асосида кимё ва биология фанлари ўртасидаги фанлараро алоқаларни амалга оширишга қаратилган методологик асослар ишлаб чиқилган, “Кимё фанининг асосий тушунчалари, қонунлари, элементлар даврий жадвали, моддалар ва кимёвий реакциялар” каби мавзулар доирасида ўқувчиларнинг чуқур таҳлилий тафаккурини шакллантириш, танқидий ёндашувни ривожлантириш ҳамда умуминтеллектуал компетенсияларни эгаллашига хизмат қилувчи интегратив-дидактик тизим асосланган ҳолда методологиянинг структуравий-модулли таркиби ва илмий асослари аниқлаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларида кимё ва биология фанлари ўртасида фанлараро узвий боғлиқликни таъминловчи шарт-шароитлар, ўқитиш воситалари ва методик ёндашувлар асосида муаммоли-интегратив кластер моделин ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг когнитив фаоллиги, дивергент тафаккури ва ижодий-аналитик компетенсиялари такомиллаштирилган;
кимё ва биология фанларининг узвий интеграцияси асосида муаммоли ўқитиш ёндашувининг функционал механизмлари ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларда изланиш кўникмалари, мустақил фикрлаш, танқидий ва инновацион ёндашув асосидаги фаолият турларини шакллантириш имконини берувчи ўқув жараёни моделлаштирилиб, СCИЕНCЕ ва СТЕАМ консепсияларининг асосий компонентлари - лойиҳа асосида таълим, эксперимент, визуализация ва коммуникацион ҳамкорлик элементлари интеграцияси такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаблари учун кимё ва биология фанлари ўртасида юзага келадиган фанлараро боғлиқликни чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муаммоли ўқув вазиятларини яратиш технологияси асосида ўқувчиларнинг интеллектуал, когнитив ва ижодий фаолиятини баҳолаш имконини берувчи мезонлар ишлаб чиқилди ва тажриба-синов дарслари асосида методик тизим эмпирик жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммоли ўқитишда кимё ва биология фанлараро алоқаларни амалга ошириш орқали ўқувчилар билим, кўникмаларин ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муаммоли ўқитиш шароитида кимё ва биология фанлари ўртасидаги фанлараро алоқаларни амалга ошириш методологияси “Кимё фанининг асосий тушунчалари, қонунлари, элементлар даврий жадвали, моддалар ва кимёвий реакциялар” каби мавзулар орқали ўқувчиларда кимёвий билимларни чуқур сингдириш, таҳлил қилиш, танқидий фикрлаш ҳамда умуминтеллектуал компетенсияларни шакллантиришга асосланган таркибий тизим компонентлари ва илмий асослари аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 7-10 синфлар учун «кимё ва биология» дарслигин яратишда фойдаланган. (Республика таълим марказининг 2024-йил 31 июлдаги 91 сонли далолатномаси). Натижада мактабларда кимё ва биология фанларин фанлараро алоқалар орқали муаммоли ўқитиш мазмунин илғор тажрибалар билан бойитишга эришилган; 
Қорақалпоғистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида кимё ва биология фанлари ўртасидаги фанлараро боғлиқлик асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини таъминлайдиган педагогик шарт-шароитлар, ўқитиш усуллари ва уларнинг синхрон интеграцияси негизида муаммоли-интегратив кластер асосида ўқитиш тизими орқали ўқувчиларнинг когнитив фаоллиги ва дивергент тафаккурини ривожлантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан «Анорганикалıқ химия» номли қорақалпоқ тилидаги ўқув қўлланмасин яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи). Натижада таълим тизимида муаммоли вазиятларда кимё ва биология фанлараро алоқалар орқали ўқитишнинг методик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
кимё ва биология фанлари ўртасидаги фанлараро алоқаларни муаммоли ўқитиш асосида амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларда изланувчанлик, мақсадга интилувчанлик каби фаолият турлари инновацион ёндашув асосида шакллантирилган СCИЕНCЕ ва СТЕАМ таълим компонентлари интеграцияси орқали коммуникатив фаолиятга йўналтиришга ва умумий ўрта таълим мактабларида кимё ва биология фанлари ўртасидаги фанлараро алоқалар асосида муаммоли вазиятларни яратиш ўқувчиларнинг интеллектуал ва когнитив фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи мезонларига доир таклиф ва тавсиялардан «Химиянı оқıтıw методикасı» номли ўқув қўлланмасин яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сонли буйруғи). Натижада кимё ўқитувчиларининг ўқувчиларни ўқитишдаги методик тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish