Мусурманкулов Зухириддин Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бузилган қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш усулларини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx863
Илмий раҳбар: Бабажанов Аллаберган Рўзимович, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03. (Бир марталик ИК).
Расмий оппонентлар: Қурвантоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Нарбаев Шарофатдин КенГЭСҳович, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий технологиялардан, хусусан масофадан тадқиқ қилиш асосида бузилган ерларни мониторинг қилиш усулларини такомиллаштиришга оид илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бузилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини мониторингини юритиш ҳамда қайта тиклаш учун зарур бўладиган хариталаштириш ишларининг янги технологик схемаси ишлаб чиқилган;
янгидан яратилган саккиз босқичли технологик схема ҳамда мониторинг натижалари асосида бузилган қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ер майдонларини қайта тиклаш механизми такомиллаштирилган;
бузилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини масофадан зондлаш орқали аниқлаш ва мониторингини юритишнинг махсус алгоритми ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигининг бузилган суғориладиган ер майдонларини геовизуаллаштиришга имкон берувчи янги веб-платформа яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рекультивациялаш ишларини ташкил қилиш учун бузилган ер майдонларини аниқлаш усулини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
бузилган ер майдонларини хариталаштиришнинг саккиз босқичли технология схемаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 4-мартдаги 05/06-04-83-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилоятидаги бузилган ер майдонларини стандартлаштирилган бир тизимда хариталаштириш имконияти яратилган;
бузилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини қайта тиклаш механизми Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 4-мартдаги 05/06-04-83-сонли маълумотномаси). Натижада, бузилган қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ер майдонларини қайта тиклаш имконияти яратилган;
бузилган ер майдонларини масофадан туриб аниқлаш ва унинг мониторингини юритиш алгоритми Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 4-мартдаги 05/06-04-83-сонли маълумотномаси). Натижада, бузилган ер майдонларини масофадан туриб аниқлаш ва унинг мониторинги юритиш имконияти йўлга қўйилган;
бузилган қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ер майдонлари геовизуаллаштирувчи “ТерраРевиве” номли веб платформа Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 4-мартдаги 05/06-04-83-сонли маълумотномаси). Натижада, бузилган қишлоқ хўжалигининг суғориладиган ер майдонлари веб платформа орқали кузатиш имконияти яратилган.