Ахмедов Зафаржон Азамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эъло
н

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хусусий шифохоналарда тиббий хизматларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4920.
Илмий раҳбар: Карабаев Санжар Абдусаматович PhD, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024. I.18.01 
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Баҳрамович и.ф.д., профессор, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Ахроров Фарход Бахриддинович и.ф.д., профессор, Тошкент иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий шифохоналарда тиббий хизматларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“тиббий хизматлар” тушунчасининг мазмуни хусусий шифохоналарда тиббий хизматларининг ўрни, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, тиббий хизматларининг шаклланиши, ривожланиши ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда такомилластирилган;
хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими, уларнинг таснифи, аниқланиш ва таҳлил қилиш йўллари, тиббий хизматлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилишнинг такомиллашган усуллари ишлаб чиқилди; 
хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда кадрлар салоҳиятидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари, ҳамда тиббий персонални бошқариш принциплари ва усулларини такомиллаштириш йўллари, хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган “МИCЕ тиббиёт хизматлари”ни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда тиббий хизматлар соҳасини ривожлантириш асосида ЯИМда тиббий хизматлар улуши ҳажмини оширишнинг 2025–2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
хусусий шифохоналарда тиббий хизматларни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
хусусий шифохоналарда тиббий хизматларининг ўрни, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг турлари, тиббий хизматларининг шаклланиши, ривожланиши ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олинган ҳолда такомилластирилган “тиббий хизматлар” тушунчасининг мазмуни “Бизнесни тадқиқ этиш усуллари” номли ўқув қўлланмага киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2023 йил 10 ноябрдаги 4-сонли қарори, рўйхатга олиш рақами 109-10/11). Мазкур тушунчанинг мазмунан такомиллаштирилиши тиббиёт соҳасида “тиббий хизматлар” категориясининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини кенгроқ тушуниш орқали хусусий шифохоналарда фаолият самарадорлигини оширишда янгича илмий-услубий ёндашувларни шакллантириш имконини берган;
хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими, уларнинг таснифи, аниқланиш ва таҳлил қилиш йўллари, тиббий хизматлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилишнинг такомиллашган усуллари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2025-йил 15-майдаги 05-28/10851- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимини кенгайтирган ҳолда ушбу жараённи тўлиқ баҳолаш имконини яратган;
хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда кадрлар салоҳиятидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳамда тиббий персонални бошқариш принциплари ва усулларини такомиллаштириш йўллари, хусусий шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини оширишда мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган “МИCЕ тиббиёт хизматлари”ни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2025-йил 15-майдаги 05-28/10851- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида хусусий шифохоналар фаолият самарадорлигининг ошишига эришилган;
Ўзбекистонда тиббий хизматлар соҳасини ривожлантириш асосида ЯИМда тиббий хизматлар улуши ҳажмини оширишнинг 2025–2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2025-йил 15-майдаги 05-28/10851-сонли маълумотномаси). Прогнознинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда тиббий хизматлар 2030-йилда 15194,5 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда 1,5 баробарга ошиши башорат қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish