Ишанкулов Иззатилла Нуриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3814.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Абдимумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳисоб сиёсатига 0831-“Янги турдаги маҳсулот яратиш билан богʼлиқ ишланма харажатлар” ва 9431-“Янги турдаги маҳсулот яратиш билан богʼлиқ тадқиқот харажатлар” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
тадқиқот харажатларининг самарадорлигини баҳолашда “Тадқиқот харажатлари”, “Тадқиқот харажатларининг самарадорлик коеффитциентини” коʼрсаткичларини киритиш асосида ички аудит фаолияти самарадорлигини ошириш асосланган;
молиявий ҳисобот элементларини ошириб ёки камайтириб коʼрсатилганлигини текшириш таҳлилий амалларини киритиш асосида номоддий активлар боʼйича молиявий ҳисобот аудити такомиллаштирилган; 
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳисоб сиёсатига “Тадқиқот харажатларини бюджетлаштириш” ҳамда “Ишланма харажатларини бюджетлаштириш” ҳисоб регистрларини киритиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида номоддий активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳисоб сиёсатига 0831-“Янги турдаги маҳсулот яратиш билан богʼлиқ ишланма харажатлар” ва 9431-“Янги турдаги маҳсулот яратиш билан богʼлиқ тадқиқот харажатлар” ишчи счётларни киритиш боʻйича таклифи “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан жорий этилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2024-йил14-октябрдаги 08/102-сонли ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг2024-йил 27-сентябрдаги 27-03-35/1661-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни ҳисоб сиёсатига жорий этилиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотларда илмий-тадқиқот ишларида юзага келаётган харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш, фойдаланувчиларни ишончли маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган;
тадқиқот харажатларининг самарадорлигини баҳолашда “Тадқиқот харажатлари”, “Тадқиқот харажатларининг самарадорлик коеффитциенти” коʼрсаткичларини киритиш асосида ички аудит фаолияти самарадорлигини ошириш  бўйича таклифи “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан тегишли буйруқлари асосида жорий этилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 14-октябрдаги 08/102-сонли ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 27-сентябрдаги 27-03-35/1661-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши орқали ички аудит жараёнларида олиб борилаётган тадқиқот ишларини самарадорлигини тўғри баҳолаш ва оптимал молиялаштириш қарорларни қабул қилишга эришилган;
молиявий ҳисобот элементларини ошириб ёки камайтириб коʼрсатилганлигини текшириш таҳлилий амалларини киритиш асосида номоддий активлар боʼйича молиявий ҳисобот аудитини такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан тегишли буйруқлари асосида жорий этилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 14-октябрдаги 08/102-сонли ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 27-сентябрдаги 27-03-35/1661-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши орқали молиявий ҳисобот аудитида номоддий активларнинг ҳисоби кўрсаткичларини тўғри ва ҳаққоний акс эттирилганлигини аниқлашга ҳамда фойдаланувчилар манфаатларига мос боʻлган аудиторлик хулосаси шакллантирилишига эришилган;
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳисоб сиёсатига “Тадқиқот харажатларини бюджетлаштириш” ҳамда “Ишланма харажатларини бюджетлаштириш” ҳисоб регистрларини киритиш таклифи бўйича таклифи “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан жорий этилган (“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 14-октябрдаги 08/102-сонли ҳамда “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 27-сентябрдаги 27-03-35/1661-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ҳисоб сиёсатига жорий этилиши тадқиқот ва ишланма харжатлари бўйича аниқ ва батафсил аналитик маълумотлар шаклланишига ва бу орқали самарали бюджетлаштириш қарорларини қабул қилишга кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish