Каримов Музаффар Абдумалик ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Олий таълим тизимида инновацион бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt515.
Илмий раҳбар: Аскаров Нодирбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида инновацион бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари бошқарувига нуфузли мингталикка етакловчи “инновацион бошқарув+инновацион таълим” ёндашуви асосидаги инновацион бошқарувнинг самарали ташкилий-иқтисодий механизми жорий этилган;
олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида оптималлашган комплекс чора-тадбирлар режаси асосидаги “ОТМнинг инновацион ривожланиш ва мониторинг узвийлиги “Рм+Ид+Ми” (Rm – road map + Id – innovative development + Mi –monitoring integrity) модели” асосланган;
“Дуал таълим”ни амалга ошириш бўйича уч томонлама шартномага асосланган таълим жараёнини ташкил этиш ва корхоналар ўртасидаги интеграцияни таъминловчи “У3Е&У” (Университй то энтерприсес & университй) механизмларини жорий этилиши асосланган;
тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш чораларини оптималлаштириш мақсадида “Инновацион тўлов-контракт шартнома” асосида ишлаб чиқилган инновацион тўлов механизми (Cаш баcк Шартнома (CА1/сум=(Кй.у.м/4)* CА1./%))ни таклиф этиб, ОТМларга тўлов-контракт тушумларини муддатида ва муддатидан аввал туширилиши моддий-мотивацион механизм асосида такомиллаштирилган;
инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинган маблағлари ҳажмининг 2029-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида инновацион бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари бошқарувига нуфузли мингталикка етакловчи “инновацион бошқарув+инновацион таълим” ёндашуви асосидаги инновацион бошқарувнинг самарали ташкилий-иқтисодий механизми жорий этилган таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги” нинг 2025-йил 19-мартдаги 02/01-01-97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ОТМ инновацион бошқарув фаолиятида ЮҚОРИ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ + РАҚОБАТБАРДОШ КАДР + ИННОВАЦИОН НАТИЖА + САМАРАЛИ БОШҚАРУВ + ТАШКИЛИЙ САМАРА + ИҚТИСОДИЙ САМАРА + УНИВЕРСИТЕТ 4:0 = НУФУЗЛИ МИНГТАЛИК натижадорлигига эришиш имкониятлари яхшиланган;
олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида оптималлашган комплекс чора-тадбирлар режаси асосидаги “ОТМнинг инновацион ривожланиш ва мониторинг узвийлиги “Рм+Ид+Ми” (Rm – road map + Id – innovative development + Mi –monitoring integrity) модели” асосланган таклифидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги” нинг 2025-йил 19-мартдаги 02/01-01-97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ALFRAGANUS UNIVERSITY” НОТМнинг ўқув ва календар йили учун ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режалари инновацион ижро механизми ва унинг доимий мониторинги таъминланишига эришилган. Натижада, “ALFRAGANUS UNIVERSITY” НОТМда “инновацион ижро механизми”ни стратегик мақсадлар таркибига киритилиш зарурлиги асосланган;
“Дуал таълим”ни амалга ошириш бўйича уч томонлама шартномага асосланган таълим жараёнини ташкил этиш ва корхоналар ўртасидаги интеграцияни таъминловчи “U3E&U” (University to enterprises & university) механизмларини жорий этилиши асосланган таклифидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги” нинг 2025-йил 19-мартдаги 02/01-01-97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ОТМларда “Дуал таълим”нинг оптималлашган механизми амалдаги натижадорлиги шаклланади. Ушбу амалиётда “назария-амалиёт” ва “назария-амалиёт-назария” каби меъзонлар асосида самарали дуал таълим ташкил этилишига эришилади;
тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш чораларини оптималлаштириш мақсадида “Инновацион тўлов-контракт шартнома” асосида ишлаб чиқилган инновацион тўлов механизми (Cash back Шартнома (CА1/сум=(Кй.у.м/4)* CА1./%))ни таклиф этиб, ОТМларга тўлов-контракт тушумларини муддатида ва муддатидан аввал туширилиши моддий-мотивацион механизм асосида такомиллаштирилган таклифидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги” нинг 2025-йил 19-мартдаги 02/01-01-97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ОТМларда “Дуал таълим”нинг оптималлашган механизми амалдаги натижадорлиги шаклланади. Ушбу амалиётда “назария-амалиёт” ва “назария-амалиёт-назария” каби меъзонлар асосида самарали дуал таълим ташкил этилишига эришиладианизмларини жорий этиш таклиф этилган;
инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш натижасида яратиладиган янги инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришдан олинган маблағлари ҳажмининг 2029-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган таклифидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларига жорий этилган (“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги”нинг 2025-йил 19-мартдаги 02/01-01-97-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши таҳлил қилинаётган ОТМлар илмий-тадқиқот фаолиятини тижоратлаштиришдан тушаётган тушумлар ҳажмини режалаштириш жараёнини ташкил этишни ҳамда йўналтирилаётган маблағлар ҳажмини тўғри тақсимлаган ҳолда илмий-тадқиқот фаолиятини самарадорлигини оптималлаштириш имконини беради.