Рахматуллаева Фируза Мубиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси минтақалари иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни такомиллаштириш”, 08.00.12– Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.DSc/Iqt326.
Илмий раҳбар: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси минтақалари иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар иқтисодиётининг ҳудудий-тармоқ тузилмасини баҳолашга оид методик ёндашувлар таркибий ўзгаришлар ва тезлик индексидан фойдаланиш орқали аниқлаштирилиб, бунда таркибий ўзгаришлар интенсивлигини паст (2,0-3,9), ўртача (4,0-5,9) ва юқори даражадаги (6,0-7,9) гуруҳларга табақалаш таклифи асосланган;
ҳудудларни рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш ҳамда “ўсиш нуқта”ларини аниқлашда ихтисослашув даражаси (маҳаллийлаштириш коеффициенти, Жефферсон индекси) ва агросаноат ишлаб чиқаришларини кластер усулида жойлаштириш имкониятларини баҳолаш индиктолрларини (Duda-Hart ва Calinski-Harabasz мезонлари) ҳисобга олган ҳолда уларни истиқболли зоналарга ажратишни жорий этиш таклифи асосланган;
тармоқ устуворликларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришни ишлаб чиқиш асосида минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни бошқариш бўйича ҳудудий ривожланиш стратегийларини ишлаб чиқиш асосланиб, мониторинг ва унинг самарадорлигини баҳолаш механизми такомиллаштирилган;
таркибий ўзгаришларга таъсир қилувчи дастаклар сифатида ривожланган давлатлар (Европа Иттифоқи) бозорларига маҳсулотларни олиб чиқиш бўйича экспорт-ишлаб чиқариш ҳудудини шакллантириш (Вобкент туманида), интерактив ахборот-таҳлилий электрон харитасини ишлаб чиқиш (Қоракўл туманида), “Стратегик ташаббуслар маркази” (Ромитан туманида) ва Бухоро давлат техника университети (БДТУ) негизида инновацион-таълим кластерини ташкил этиш асосланган;
Бухоро вилояти иқтисодиётини ўрта муддатли истиқболга қадар (2028-йилга қадар) ривожлантиришнинг прогноз параметрлари таркибий ўзгаришларга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси минтақалари иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар иқтисодиётининг ҳудудий-тармоқ тузилмасини баҳолашга оид методик ёндашувлар таркибий ўзгаришлар ва тезлик индексидан фойдаланиш орқали аниқлаштирилиб, бунда таркибий ўзгаришлар интенсивлигини паст (2,0-3,9), ўртача (4,0-5,9) ва юқори даражадаги (6,0-7,9) гуруҳларга табақалаш таклифидан Оʻзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрдаги 794-сонли “Бухоро вилоятини 2019-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-февралдаги 142-01-05-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26 мартдаги 04-07-27-3365-сонли маълумотномаси). Тадқиқотда келтирилган ушбу ёндашувдан фойдаланиш натижасида ҳудудлар иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни кенг қамровли баҳолашга эришилди. Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизми такомиллаштирилди.
ҳудудларни рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш ҳамда “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш асосида туманларни ихтисослашув даражаси ва агросаноат ишлаб чиқаришларини кластер усулида жойлаштириш имкониятларини баҳолаш индикатолрларини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентябрдаги “2019-2023-йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 794-сон Қарори 1-банди а) пункти 2-қаторни ишлаб чиқишда, Бухоро вилояти ҳокимимнинг 2024 йил 5 сентябрдаги 1/2727-14 сон хатига мувофиқ «Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган. (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-февралдаги 142-01-05-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26 мартдаги 04-07-27-3365-сонли маълумотномаси) Тадқиқот иши натижасида Бухоро вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” ишлаб чиқилган;
тармоқ устуворликларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришни ишлаб чиқиш асосида минтақа иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни бошқариш бўйича ҳудудий ривожланиш стратегийларини ишлаб чиқиш асосланиб, мониторинг ва унинг самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш таклифидан “Рақобат стратегияси” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 6438463 сонли гувоҳнома ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-февралдаги 142-01-05-сонли маълумотномаси). Тадқиқот иши натижалари “Рақобат стратегияси” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
таркибий ўзгаришларга таъсир қилувчи дастаклар сифатида ривожланган давлатлар (Европа Иттифоқи) бозорларига маҳсулотларни олиб чиқиш бўйича экспорт-ишлаб чиқариш ҳудудини шакллантириш (Вобкент туманида) таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023- йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида” Фармонининг 1-иловасидаги 55-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-февралдаги 142-01-05-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26 мартдаги 04-07-27-3365-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалда қўллаш натижасида “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” ғояси асосида миллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқадиган экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга эришилди;
Бухоро вилояти иқтисодиётини ўрта муддатли истиқболга қадар (2028-йилга қадар) ривожлантиришнинг таркибий ўзгаришларга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш асосида ишлаб чиқилган прогноз коʻрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш тўғрисида”ги 415-сон Қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-февралдаги 142-01-05-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 26 мартдаги 04-07-27-3365-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида ЯҲМ 2028-йилга келиб 127156,6 млрд. сўмга етиши, саноат ва хизматлар улушининг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда, бу эса иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини акс эттиради.