Рузиева Гулиноз Фатиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификациялаш асосида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4676.
Илмий раҳбар: Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификациялаш асосида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«миллий ҳунармандчилик» иқтисодий категорияси таърифи миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва диверсификациялашнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари диверсификациялаш жараёнларини жорий этишга мойиллиги даражасига кўра паст (ПЛл≈0-0,34), ўрта (ПЛм≈0,35-0,64) ва юқори (ПЛҳ≈0,65-1,0) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда ҳар бир тегишли гуруҳ бўйича ўзгаришларни баҳолаш кўрсаткичларини киритиш асосида хизматлар кўрсатиш соҳаси самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш таклифи асосланган;
мамлакатда хизматлар кўрсатиш бўйича “До ит ёурселф! (Буни ўзинг бажар!)” платформаси асосида миллий ҳунармандлар фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиялари ишлаб чиқилган;
миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификациялаш орқали истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари диверсификациялаш орқали хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
“миллий ҳунармандчилик” иқтисодий категорияси таърифи миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва диверсификациялашнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш орқали такомиллаштирилган таърифи таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 5-з иловасининг “Чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 4-февралдаги №БХ-01-33-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, миллий қадриятлар ва маданий мероснинг сақланиши ва оммалашуви таъминлаиши билан бирга, ҳунармандчилик соҳаси туризм билан чамбарчас интеграциялашиб, ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришнинг барқарор манбаларидан бирига айлантириш имконияти вужудга келди, республиканинг турли ҳудудларида миллий ҳунармандчилик маҳсулот ва хизматларини шакллантириш мақсадида фойдаланилган;
миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари диверсификациялаш жараёнларини жорий этишга мойиллиги даражасига кўра паст (ПЛл≈0-0,34), ўрта (ПЛм≈0,35-0,64) ва юқори (ПЛҳ≈0,65-1,0) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда ҳар бир тегишли гуруҳ бўйича ўзгаришларни баҳолаш кўрсаткичларини киритиш асосида хизматлар кўрсатиш соҳаси самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 16-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 4-февралдаги №БХ-01-33-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификациялаш даражаси аниқ баҳоланиб, ҳудудларда хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланиш динамикасини тизимли мониторинг қилиниб, диверсификациялаш даражаларига кўра гуруҳланган ҳудудлар бўйича ресурсларни оқилона тақсимлаш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва туризм ҳамда ҳунармандчилик ўртасидаги интеграцияни кучайтириш орқали иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини шакллантирилган;
мамлакатда хизматлар кўрсатиш бўйича “Do it yourself! (Буни ўзинг бажар!)” платформаси асосида миллий ҳунармандлар фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиялари ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириб соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сонли қарорида ва 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарорининг 5-б иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 4-февралдаги №БХ-01-33-сон маълумотномаси). Натижада, ҳунармандчилик субектлари учун ўз маҳсулотларини рақамли бозорларда бевосита реализация қилиш, хизматларни мустақил тарзда ташкил этиш, ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич кенгайтириш, савдо харажатларини оптималлаштириш, янги истеъмолчилар сегментига чиқиш ва экспорт салоҳиятини ошириш орқали иқтисодий даромадни барқарор равишда кўпайтириш имкониятлари яратилди;
миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификациялаш орқали хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ 135-сонли қарорининг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 4-февралдаги №БХ-01-33-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятида фаолият юритувчи ҳунармандчилик субектлари сонининг кўпайиши ҳисобига бандлик даражасини 35,4 фоизга ошириш, яъни қўшимча равишда 12 мингдан 15 минггача янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.