Абдукадирова Нилуфар Абдахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3207
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари номзоди, досент  Шарипов Тўлқин Саидахмедович
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор Эргашев Рахматилло Хидирович;  иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор Матякубов Умиджон Рахимович. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат Университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
умумий овқатланиш корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳаси ва инновацион фаолият хусусиятларига кўра умумий овқатланиш хизматлари соҳасида инновацион фаолият самарадорлиги тушунчасининг моҳияти хизмат кўрсатиш жараёнида мижозларнинг ҳам овқатланиши, ҳам дам олиши нуқтаи назаридан эҳтиёжни бирдек қондириши даражаси асосида такомиллаштирилган;
умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига киритиладиган инновацияларнинг синергетик самарасини оширишда, жумладан инновацияларга кўра вужудга келиши мумкин бўлган муаммолар бўйича олдиндан ечимларни ишлаб чиқишни кўзда тутган ҳолда тўрт босқичли ва беш гуруҳ самарадорлик кўрсаткичларига кўра инновацион жараённи ташкиллаштиришнинг Т4Б  модели таклиф этилган;
умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхоналарга киритилган инновациялар умумий самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви, жумладан операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятга бир вақтнинг ўзида инновацияларни киритишнинг мақсадга мувофиқлигига кўра такомиллаштирилган;
умумий овқатланиш тармоғи ва корхоналари фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омиллар асосида макро даражада умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий овқатланиш корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳаси ва инновацион фаолият хусусиятларига кўра умумий овқатланиш хизматлари соҳасида инновацион фаолият самарадорлиги тушунчасининг моҳияти хизмат кўрсатиш жараёнида мижозларнинг ҳам овқатланиши, ҳам дам олиши нуқтаи назаридан эҳтиёжни бирдек қондириши даражаси асосида такомиллаштириш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бўйича 2024 йил 27 ноябрдаги 4-сонли буйруқ асосида 253-27/11 рақамли гувоҳнома асосида чоп этилган “Инновацион инфрасструктра” фани мазмунига сингдирилган ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат  палатаси томонидан “умумий овқатланиш хизматлари соҳасида инновацион фаолият самарадорлиги тушунчаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат  палатаси томонидан 2025-йил 25-январдаги 06-10-33-901-сонли, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-1122-сонли маълумотномалари). Таклиф услубий жиҳатдан умумий овқатланиш хизматлари соҳасида инновацион фаолият самарадорлиги тушунчаси аниқлик даражасининг ортишига кўра таҳлил ва қарор қабул қилиш сифатини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига киритиладиган инновацияларнинг синергетик самарасини оширишда, жумладан инновацияларга кўра вужудга келиши мумкин бўлган муоммолар бўйича олдиндан ечимларни ишлаб чиқишни кўзда тутган ҳолда тўрт босқичли ва беш гуруҳ самарадорлик кўрсаткичларига кўра инновацион жараённи ташкиллашти-ришнинг Т4Б  модели бўйича таклиф Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бўйича 2024 йил 27 ноябрдаги 4-сонли буйруқ асосида 253-27/11 рақамли гувоҳнома асосида чоп этилган “Инновацион инфраструктура” фани мазмунига сингдирилган ҳамда “Феруза Миллий Таомлари” МЧЖ ва “Галла Осиё Таомлари” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат  палатаси томонидан 2025-йил 25-январдаги 06-10-33-901-сонли, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқарма-сининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-1122 сонли, “Феруза Миллий Таомлари” МЧЖ”нинг 2024-йил 25-сентябрдаги 14/10-01- сонли ҳамда “Галла Осиё Таомлари” МЧЖнинг 2024-йил 11-октябпрдаги 04-87/25-сонли маълумотномалари). Таклиф хизмат кўрсатиш корхоналарига инновацияларни олиб киришда корхонани тайёрлашдан бошланиб натижаларни тизимли ҳамда узлюксиз таҳлил қилиш имкониятини, натижаларни узлюксиз кузатиб бориш имкониятини кенгайтириш ҳамда мас'улияти чекланган жамиятларнинг харажатларини 5%гача қисқаришига, инновацион фаолият натижалари бўйича ахборотларни йиғиш ҳамда қайта ишлаш харажатларини 7%гача қисқаришига эришилган бўлса, инновациялар билан боғлиқ бошқарув қарорларининг самарадорлигини 4%га ўсишига эришилишига муайян даражада хизмат қилган;
умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхоналарга киритилган инновациялар умумий самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви, жумладан операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятга бир вақтнинг ўзида инновацияларни киритишнинг мақсадга мувофиқлигига кўра  такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат  палатаси томонидан умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхоналарга киритилган инновациялар умумий самарадорлигини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишда ҳамда “Старт Сервис Мах” МЧЖ ва “Оқдарё Идеал” МЧЖнинг бизнес-режаларини асослашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Савдо-саноат  палатасининг 2025-йил 25-январдаги 06-10-33-901-сонли, Савдо-саноат  палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-1122-сонли,, “Старт Сервис Мах” МЧЖнинг 2024-йил 15- августдаги 189-сонли, “Оқдарё Идеал” МЧЖнинг 2024-йил 11-сентябрдаги 06-01/03-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф умумий овқатланиш корхоналари инновацион самарадорлик даражасини баҳолаш аниқлигини оширишга, инновацияларни танлашдаги хатоликлар даражасини 1,5%гача қисқаришига, танланган инновацияларнинг рентабеллигини 2,0%гача ўсишига ва инновацион жозибадорлигини 0,8%гача ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
умумий овқатланиш тармоғи ва корхоналари фаолият натижавийлигига функсионал боғлиқ бўлмаган омиллар асосида макро даражада умумий овқатланиш хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмининг 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсат-кичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат  палатаси томонидан умумий овқатланиш тармоғини ривожлвнтиришнинг 2030 йилгача стратегиясини ишлаб чиқишда ҳамда “Феруза Миллий Таомлари” МЧЖ ва “Оқдарё Идеал” МЧЖ бизнес-режаларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат  палатасининг 2025-йил 25-январдаги 06-10-33-901-сонли, Савдо-саноат  палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-1122-сонли, “Феруза Миллий Таомлари” МЧЖ 25-сентябр 2024-йил 25-сентябрдаги 14/10-01-сонли, “Оқдарё Идеал” МЧЖнинг 2024-йил 25-сентябрдаги 14/10-01-сонли маълумотномалари). Таклиф умумий овқатланиш корхоналари самарадорлик даражаларини ўртача 1,5%гача ўсишига, хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish