Бердиев Шерзодбек Икрам ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Саноат оқава сувлари ва техник сувларни тозалаш учун пермутит олиш ва амалда қўллаш, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4341.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сабиров Баҳтиёр Тўхтаевич техника фанлари доктори, катта илмий ходим, Алимов Зикрилла Бобамуратович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳ-пермутит адсорбенти олиш, адсорбент ёрдамида саноат оқава сувларини тозалаш ва улардан турли соҳаларда қайта фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳ-пермутит олиш жараёнида АлCл3 қўлланилганда На-пермутит ҳосил бўлиши камайган, бунда На+ ионларини Cл- ионлари боғлаб, эритмага ўтган ва чўкмада Ҳ-пермутит адсорбенти ҳосил бўлиши исботланган;
синтез  жараёнида хом ашё компонентлари На2СиО3·9Ҳ2О ва АлCл3 ларнинг нисбатлари - 6:1 бўлганда хлор ионлари натрий ионлари билан эквивалент миқдорда бирикиб, эритмага ўтиси, чўкмада Ҳ-пермутит ҳосил бўлиши аниқланди;
 жараён давомида ҳосил бўлган Ҳ-пермутит ёрдамида оқава сувларни тозалашда катион алмашиниши ҳисобига оқавадаги металл ионларини танлаб ютиши, фосфат, нитрат каби озиқа моддалар тозаланган сув таркибида сақланиб қолиши исботланган;
Ҳ-пермутит адсорбентини олиш учун хом ашё компонентлари  танланган, уларнинг мақбул нисбатлари ва жараённинг оптимал параметрлари аниқланиб, синтез қилиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат корхоналари оқава сувларини қайта ишлаш бўйича “Cаноат оқава сувлари ва техник сувларни тозалаш учун пермутит  олиш ва амалда қўллаш” мавзусидаги диссертация ишида олинган натижалар асосида:
маҳаллий реагентлар асосида саноат оқава сувларини тозалаш учун  Ҳ-пермутит адсорбенти олиш технологияси ишлаб чиқилган ва “Каракалпак Технология Монтаж Сервис” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси шароитида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология Вазирлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 01/18-688 сонли маълумотномаси). Натижада озуқа элементларига бой суғориш сувлари ва технологик сувлар олишда қўлланиладиган адсорбент ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
саноат оқава сувларини Ҳ-пермутит асосида тозалаш технологияси “АРАЛМЕХАНИЗАЦИЯ” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси шароитида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология Вазирлигининг 2023 йил 8 сентябрдаги 01/18-688 сонли маълумотномаси далолатномаси). Натижада корхона техник сувлари қайта ишланиб, ўрнатилган талабларга жавоб берадиган суғориш сувлари ва техник сув билан таъминлаш имконини берган, шунингдек йилига 48 000 м3 ичимлик суви тежалишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish