Шерипов Умарбек Атажановичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси суғорилиш ишлари ва унда суғориш иншоотларининг роли (ХИХ аср охири – ХХИ аср бошлари) мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекисон тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:. В2024.2.DSc/Tar451
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович тарих фанлари доктори, профессор;
Хайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ аср охири – ХХИ аср бошларида Хоразм воҳаси суғорилиш ишлари ва унда суғориш иншоотларининг ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империясининг ўлкада пахта экиш учун янги қишлоқ хўжалик зонаси ташкил этиш уринишлар ортидан Фарғона, Тошкент вилояти, Мирзачўл ҳудудларига рус деҳқонларини кўчириши ва асосан ушбу ҳудудларга Сирдарёдан янги каналлар тортиб келишга эътиборни қаратиши, Хива хонлигида мустамлака даври давомида бирорта катта канал ва ариқ қазилмагани, бу эса сув хўжалиги ишларини қолоқ аҳволда қолиб кетишига сабаб бўлганлиги очиб берилган;
Хоразмда совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки йилларда деҳқонларнинг ҳашари билан йирик канал ва ариқларни режа асосида тозалашни ёʻлга қўйиш орқали сув таъминоти яхшилашга интилган бўлса-да, қишлоқ хўжалигининг жамоалаштириш бошланиши натижасида сув билан боғлиқ муаммолар яна кучайганлиги, Полвон канали ўзанини кенгайтириш ёʻли билан Тошсоқа магистрал канали ва унинг бош иншооти – тўғонини қурилишига олиб келганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ирригация ва мелиорация соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишни ўрнига Хоразмда Эшвой чўли, Қорақум барханлари-ю, Амударё қайирлари ва атрофидаги тўқайлар жадал ўзлаштирилиши ортидан сув ресурсларидан ноўрин фойдаланиш, янги ўзлаштирилган ерларни тинимсиз суғориш натижасида ер ости сизот сувларининг кўтарилиши минглаб гектар майдонларнинг шўрланиш даражасини кўтариб, ҳосилдорлик кўрсаткичларини тушириб юборишига олиб келганлиги асосланган;
Амударёнинг вақт-вақти билан ўз ўзанини ўзгартириб хавфли сув тошқинларини юзага келтириши ортидан дамбалар, тош, темир-бетон тўсиқлар ўрнатилиши, Туямўйин сув омбори ва гидроиншоотининг қурилиши сув тошқинлар ва қурғоқчилик хавфи тугатилиши, вақтинчалик экин майдонларига ва аҳолига кафолатланган ичимлик суви етказиб беришга имкон берган бўлса-да, кейинчалик Орол денгизининг қуриши ва Амударё делтасидаги ҳаёт салбий томонга тубдан ўзгаришига олиб келганлиги далилланган;
Хоразм вилоятида 2000-йиллар бошида мелиорация муаммоларини ҳал қилиш учун хориждан электрлаштирилган земснарядлар олиб келиниши, коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ва реконструксия ишлари туфайли экинларнинг парвариш даврида ер ости сувларининг жойлашишини пасайишига ва кучли шўрланган ер майдонларини ҳажмини камайтиришга қисман эришилган бўлса-да, ерларни суғориш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, инсонлар учун чучук сув етказиб бериш муаммосини тўла ҳал қилиш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини сақлаш ва имконият даражасида оптимал ҳолатга келтириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ХИХ аср охири – ХХИ аср бошларида Хоразм воҳаси суғорилиш ишлари ва унда суғориш иншоотларининг фаолияти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Россия империясининг ўлкада пахта экиш учун янги қишлоқ хўжалик зонаси ташкил этиш уринишлар ортидан Фарғона. Тошкент вилояти, Мирзачўл ҳудудларига рус деҳқонларини кўчириши ва асосан ушбу ҳудудларга Сирдарёдан янги каналлар тортиб келишга эътиборни қаратиши Хива хонлигида мустамлака даври давомида бирорта катта канал ва ариқ қазилмагани, бу эса сув хўжалиги ишларини қолоқ аҳволда қолиб кетишига сабаб бўлганлиги аниқланди. Қўлга киритилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари музейи манбаларини бойитишда фойдаланилаётганлиги (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 10/2239-сон маълумотномаси). Натижада Россия империясининг Хива хонлигида фақат пахта хом-ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига талабнинг кучайиши, лекин суғориш иншоотлари ва каналлар қурилишига эътибор берилмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.
Хоразмда совет ҳокимияти ўрнатилган дастлабки йилларда деҳқонларнинг ҳашари билан йирик канал ва ариқларни режа асосида тозалашни ёʻлга қўйиш орқали сув таъминоти яхшилашга интилган бўлса-да, қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш бошланиши натижасида сув билан боғлиқ муаммолар яна кучайиши Полвон канали ўзанини кенгайтириш ёʻли билан Тошсоқа магистрал канали ва унинг бош иншооти – тўғонини қурилишига олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат Муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024- йилнинг сентябр ойида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилганлиги. (“Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат Муассасасининг 2024-йил 21-октябрдаги 01-30-1125–сон маълумотномаси) Натижада телетомошабинлар Хоразм воҳасида деҳқончилик маданияти тараққиёти ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишида суғориш иншоотлари ва суғориш тизимларининг роли тўғрисида, айниқса томошабинларда ўтмишдаги миллий қадриятлар ва тарихимизга қизиқиш, меҳр-оқибат ва маданий ёндошиш кучайди.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ирригация ва мелиорация соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишни ўрнига Хоразмда Эшвой чўли, Қорақум барханлари-ю, Амударё қайирлари ва атрофидаги тўқайлар жадал ўзлаштирилиши ортидан сув ресурсларидан ноўрин фойдаланиш, янги ўзлаштирилган ерларни тинимсиз суғориш натижасида ер ости сизот сувларининг кўтарилиши минглаб гектар майдонларнинг шўрланиш даражасини кўтариб, ҳосилдорлик кўрсаткичларини тушириб юборишига олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликни қўллаб қувватлаш маркази томонидан фермерларга қишлоқ хўжалигида ирригация ва мелиорация билан боғлиқ турли семинар ва ўқув курсларини ташкил этишда фойдаланиб келинаётганлиги. (Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликни қўллаб қувватлаш марказининг 2024-йил 22-октябрдаги 07/29-cон далолатномаси) Натижада қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи фермер ва тадбиркорлар сув ресурсларидан ноўрин фойдаланишнинг салбий оқибатлари, ер ости сизот сувларининг кўтарилиши минглаб гектар майдонларнинг шўрланишига олиб келиши ва унга қарши қўлланиладиган мелиоратив тадбирлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.
Хоразм вилоятида 2000-йиллар бошида мелиорация муаммоларини ҳал қилиш учун хориждан электрлаштирилган земснарядлар олиб келиниши, коллектор-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ва реконструксия ишлари туайли экинларнинг парвариш даврида ер ости сувларининг жойлашишини пасайишига ва кучли шўрланган ер майдонларини ҳажмини камайтиришга қисман эришилган бўлса-да, ерларни суғориш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, инсонлар учун чучук сув етказиб бериш муаммосини тўла ҳал қилиш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини сақлаш ва имконият даражасида оптимал ҳолатга келтириш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон махаллалари уюшмаси томонидан тарғибот-ташвиқот ишларига қаратилган режасини бажаришда фойдаланиб келинаётганлиги. (Ўзбекистон махаллалари уюшмасининг 2024-йил 24-октябрдаги 02-02-02/1100-сонли далолатнома) Натижада аҳоли ўртасида она табиатга мухаббат руҳини шакллантириш, сувдан тежаб фойдаланиш ва табиий атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини сақлаш каби тасаввурларнинг кенгайишига имкон берди.