Шодманова Мохира Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Меросни эгаллашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1059
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Эргашев Воситжон Ёқубович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меросни эгаллашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ назарий қарашлар, йондашувлар, доктриналар, ҳуқуқни қўллаш амалийоти тажрибаси ҳамда қонунчиликнинг ривожланиш йўналишларини таҳлил этиб, фуқаролик ҳуқуқи фани, амалийоти ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсийаларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мерос гувоҳномани расмийлаштиришда мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги ва (йоки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилиши зарурлиги асослантирилган;
текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги йоки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланиши кераклиги асосланган;
мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилиши нотариуснинг мажбурийати эканлиги асослатрилиган;
гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
нотариус мерос гувоҳномасини беришда мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги йоки хатланмаганлигини тизим орқали текширишга оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 12-декабрдаги 654-сон қарорига илова “Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020-йил 18-нойабрдаги 726-сон қарорига киритилайотган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 5-банди таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибийатининг Ахборот таҳлили ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 6-сентабрдаги 12-15-61-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф нотариуслар томонидан мерос мол-мулкининг тақиқланмаганлиги йоки хатланмаганлигини ишончли аниқлаш имконини берган;
текшириш натижаси бўйича олинган мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги йоки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома Тизимда сақланиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил
12-декабрдаги 654-сон қарорига илова “Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020-йил 18-нойабрдаги 726-сон қарорига киритилайотган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 5-банди таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибийатининг Ахборот таҳлили ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил
6-сентабрдаги 12-15-61-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф мерос мол-мулки тақиқланмаганлиги йоки хатланмаганлиги ҳақида маълумотларни ишончли сақланишини таъминлашга хизмат қилган;
нотариус томонидан, агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар гувоҳномани бериш тўхтатиб турилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил
12-декабрдаги 654-сон қарорига илова “Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020-йил 18-нойабрдаги 726-сон қарорига киритилайотган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 5-банди таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибийатининг Ахборот таҳлили ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил
6-сентабрдаги 12-15-61-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф мерос гувоҳномаси бериш бўйича нотариусларнинг тушунтириш бериш мажбурийати доирасини аниқлаштирган;
гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга гувоҳнома берилиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 12-декабрдаги 654-сон қарорига илова “Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” 2020-йил 18-нойабрдаги 726-сон қарорига киритилайотган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 5-банди таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибийатининг Ахборот таҳлили ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 6-сентабрдаги 12-15-61-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф гаров муносабатларида мерос мол-мулкининг мақомини аниқлаштиришга хизмат қилган.