Эшқўзиев Охунжон Ойбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида инвестиция самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1768
Илмий раҳбар: Амонбоев Маҳаммадсиддик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Хошимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидиров Темур Қаҳрамон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Саноат корхоналарида инвестиция самарадорлигини ошириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “саноат корхоналарида инвестиция фаолияти самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг инвестиция лойиҳалари ва молиявий ресурсларини жойлаштириш орқали иқтисодий ўсишга эришиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва фойда даражасини кўтариш қобилиятини, корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва узоқ муддатли ривожланишини кафолатлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
саноат корхоналарида инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш механизми корхонанинг инвестиция хавфсизлиги эҳтимоллигини баҳолашнинг алтернатив модели асосида узоқ муддатли инвестицияларга бўлган талаб ва уларни мақбул жойлаштириш имкониятларини аниқлаш тартибини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
саноат корхоналарининг инвестиция хавфсизлигини таъминлаш эҳтимоллигини аниқлашда эҳтимоллик қийматининг “ишончли” (96% ≤ п ≤ 100%), “қониқарли” (90% ≤ п ≤ 95%), “критик ҳолат” (0% ≤ п < 90%) чегараларидаги корхоналар сифатида баҳолаш орқали алтернатив вариантлар асосида эришилган натижаларни таққослаб қарор қабул қилиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда саноат корхоналарининг инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни эконометрик моделлаштириш асосида саноат маҳсулотлари ҳажмининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида инвестиция самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “саноат корхоналарида инвестиция фаолияти самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг инвестиция лойиҳалари ва молиявий ресурсларини жойлаштириш орқали иқтисодий ўсишга эришиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва фойда даражасини ошириш қобилиятини, корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва узоқ муддатли ривожланишини кафолатлаш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Корхона иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 19-декабрдаги 390-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “саноат корхоналарида инвестиция фаолияти самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган; 
саноат корхоналарида инвестициянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш механизми корхонанинг инвестиция хавфсизлиги эҳтимоллигини баҳолашнинг алтернатив модели асосида узоқ муддатли инвестицияларга бўлган талаб ва уларни мақбул жойлаштириш имкониятларини аниқлаш таомилини қўллаш орқали такомиллаштириш юзасидан берган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146-сон “2023 – 2025-йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 24-августдаги 08/25-1-17758-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат корхоналарида инвестицияларнинг самарадорлигини обектив баҳолаш тамойиллари, воситалари ва усуллари ўзаро алоқадорликда ҳаракатланиш тизимининг яхлитлиги таъминланган, айрим воситалар ва усулларнинг такомиллашувига, шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг ижобий ўзагаришига сезиларли даражада таъсир кўрсатишига эришилган.
Саноат корхоналарининг ъинвестиция хавфсизлигини таъминлаш эҳтимоллигини аниқлашда эҳтимоллик қиймати “ишончли” (96% ≤ п ≤ 100%), “қониқарли” (90% ≤ п ≤ 95%), “критик ҳолат” (0% ≤ п < 90%) чегараларидаги корхоналар сифатида баҳолаш орқали алтернатив вариантлар асосида эришилган натижаларни таққослаб қарор қабул қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146-сон “2023 – 2025-йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-сентябрдаги 592-сон “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тоғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 24-августдаги 08/25-1-17758-сонли маълумотномаси) Натижада жорий давр ва истиқболда саноат корхоналари инвестициявий фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини прогноз қилиш учун восита сифатида хизмат қилган.
Ўзбекистонда саноат корхоналарининг инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил қилиш асосида саноат маҳсулотлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятида фойдаланилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146-сон “2023 – 2025-йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-сентябрдаги 592-сон “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тоғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 24-августдаги 08/25-1-17758-сонли маълумотномаси) Натижада саноат маҳсулотлари ҳажми, инвестициялар ҳажми ва ишчилар умумий сонининг ўсиш сурʼати кузатилган. Шунингдек, 2030-йилгача бўлган даврда Жиззах вилоятида саноат маҳсулотлари ҳажми мос равишда саноат корхоналарига киритилган инвестициялар ҳажми билан ишчиларнинг умумий сонига бевосита алоқадор корреляциясининг зичлиги мақбул вариантда бўлиши борасида ижобий хулосага келинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish